2023-04-24 09:04:26
Нега биз мунофиқмиз? Кўп кузатишлар ва қарашларни таҳлил қилиб бораман. Ҳатто ўзимни ҳам кузатаман, чунки жараён ичидаман (интроспекция).
Одамлар босим остида яшайди десам нима дейсиз? Нега босим дейсизми? Жавоби оғир, лекин шунақа.
Ақидавий масалалар айниқса бизда хаёт-мамот масаласи. Сиз бировни ҳаёти, ақидавий турмушига аралашмасангиз ҳам, сизни ички хаётизга ташқи томондан кириб чексиз аралашиш бор. Бу сиз иложи йўқ.
Диний қоришмалар сизга ҳаёт сабоғи эмас, балки ўзингиз чекаётган захмат ва оғриқни бошқаларда ҳам бўлишини истайсиз.
Қатъий тартиб асосидаги ақидавий масалалар: намоз ўқидингиз хўш нега қўшнингиз намоз ўқимайди?
Сиз рўза тутдингиз, хўш нега қариндошиз сиз қийналиб тутган рўзангизни менсимадан тутмаяпти?
Нега сўкинишдан тийилиб юрсангиз, танишингиз бемалол сўкинади?
Ароқ ичишни истайсиз лекин бу харом, ичгингиз келиб турганда ошхонада чекиб ичиб рохатланиб турган инсонни кўрсангиз нима қиласиз? Нега у сиз эътиқот қилаётган табу мавзуни бемалол танқид қилади? Нима ҳаққи бор деган фикр билан ёқалашасиз.!
Албатта сиз чеккан азобни у ҳам чекишини, ибодат қилишини истайсиз. Ва шахсий хаёт, шахсий гигиена, шахсий фикрга кескин қарши бўласиз.
Айтайлик: сиз мустақил эркин ҳаёт кечирмоқчи бўлаяпсиз, лекин жамият инклюзив ғоя олдида сизни эктрактив тарзда сизни инкор этади.
Жамият сизни яккалашни бошлайди. Бу эса сизни мажбурий мунофиқ қилиб қўяди. Сиз алиби ишлашга ўтасиз.
-Намоз ўқидингми?
-Рўза тутдингми?
- Закот бердингми?
-Аёлингни нега хижобда эмас?
-Нега суннатга муофиқ соқол қўймасдан муйловинг лабингни тусиб ётибди?
-Нега болаларни кўпайтирмайсан?
-Эхсон қилиш, чекмаслик, ичмаслик, бачкани хашамдор уй солиш, уволдан қўрқиш, суннат асосида кийиниш, хамма қилган ишни қилиш, мажбурий рашк, эл халқ нима деркин? Элдан ажраб қолмаяпманми?
Сизда шахсий альтруизм сўниб боради. Шу даражада примити́в майда ишлар борки бу нарсалар сани ўзлигингдан айириб мунофиқ бўлишга ва жамият талаби асосида нафас олишинга ўзинингни тайёрлайсан. Сизда кучли когнитив-диссонанс, ўзингдан қониқмаслик кузатилиб ва қўланса қарғага ўхшаб шумшайиб қоласиз.
Ва бошқа кўплаб аргументлар олдида ўзингизни ожиз ва нотавон ҳис қиласиз. Бундай холатда ичингиздаги конфликтлар сизн стресс кейин эса депрессияга дучор қилади. Сизни либерал қарашларингиздан жамият ичидаги инсонлар, худди шаккокликдай жававага тушади.
Пуританлик ҳаммада психик шаклда жамият ўзгани кетини пойлаш ва ўзинг ҳам ниқобда юришинига замин яратади.
Ёлғон сўзлаш оддий холга айланиб, хамма бир-хиллашув фонида инсонлар учун ўзи хохлагандай эмас, жамият ўлчовлари ахамиятга айланади.
Muhamma DovudP.S. Постда сиз аввал эшитмаган, кўрмаган ва ўқимаган терминлар мавжуд. Ушбу матнни тўлиқ тушунишингиз учун
1. Интроспекция
2. Инклюзив
3. Экстракт
4. Алиби
5. Альтруизм
6. Примитив
7. Когнитив-диссонанс
8. Аргумент
9. Конфликт
10. Стресс
11. Депрессия
12. Пуританлик
Атамалари ҳақида маълумотларни ўқиб чиқинглар. Буларни билиш ва тушуниш сизни ҳаётга бўлган қарашларингизни буткул ўзгартириб юборади.
https://t.me/daydi2021
6.8K views06:04