Get Mystery Box with random crypto!

Сергели 8-мавзесида 9-этаждан учта норасида боласи ва ўзини та | Дайди ўқ

Сергели 8-мавзесида 9-этаждан учта норасида боласи ва ўзини ташлаган марҳуманинг шаърий никоҳдаги эри, Равкат Шарахматов профилини очиб, ижтимоий тармоқларда мутассил равишда кўп хотинликни тарғиб қилувчи постлар жойлаб, солиҳа ва мўмина аёлларнинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида шаърий тарғиботлар қилиб келган.

Шунингдек унинг биринчи оиласидан икки нафар фарзанди, 9-этаждан ўзини ташлаб ўлган марҳумадан уч нафар фарзанди, учинчи аёлидан эса ҳали туғилмаган фарзанди бўлган.

Бундан ташқари, Равкат Шарахматов, “танишув” ва “совчилар” гуруҳларида ўзининг тадбиркорлигини мақтаниб, иккинчи рўзғорга “муслима аёл” излаётгани ҳақида кўплаб постлар қолдириб келган.

Дайди ўқнинг фейсбукдаги саҳифасига юборилаётган мурожаатларга кўра, у ҳали турмушга чиқмаган қизларга ҳам уй-жой ва машина олиб беришини ваъда қилиб, ўзи билан вақтинчалик шаърий никох (муъта никох) га кўндирмоқчи бўлган.

Дайди ўқ, терговга оид бошқа маълумотларни ошкор этмайди.

P.S. Пост, қонуний никоҳга беписанд қараётган, ўз ор-номусини қуруқ ваъдаларга ишониб (шаърий никох) топшираётганларнинг кўзини очиш учун деб тушунилсин.

https://t.me/daydi2021