Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatchisi

Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi D
Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi
Kanal manzili: @davlatxizmatchisi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.23K
Kanalning ta’rifi

Давлат хизматчилари учун махсус канал

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-03-23 19:42:48
Бугун депутатлар томонидан кейинги вақтларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган муҳим қонун қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Хотин-қизлар ва болаларни турли хил зўравонлик, таҳдидлардан ҳимоя қилишни кучайтириш
га қаратилган қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик вакиллари, мутахассис ва экспертлар билан ҳамкорликда маромига етказилди.

Лойиҳа билан киритиладиган янгилик: Жиноят Кодексида "Оилавий (маиший) зўравонлик", “шаҳвоний шилқимлик” сингари ҳуқуқбузарликлар учун муайян жиноий жавобгарлик жазолари белгиланди.

Саида Мирзиёеванинг фикрига кўра, бу нафақат Ўзбекистон аёлларининг, балки барча тафаккурли, илғор инсонларнинг ғалабаси.

Telegram | Instagram | Facebook
10.1K views16:42
Ochish/sharhlash
2023-03-23 15:31:41
Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача у “Ўзавтосаноат” АЖ раиси лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтнинг аввалги ҳокими Ж.Ортиқхўжаев қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун лавозимидан озод этилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
6.6K views12:31
Ochish/sharhlash
2023-03-23 14:34:07 Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди

"Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (120-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

Telegram | Instagram | Facebook
8.6K views11:34
Ochish/sharhlash
2023-03-23 13:41:34 1 апрелдан бошлаб:

маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида ишлаб чиқарилган техникаларга татбиқ этилади);

импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб (9 ой давомида) тўлашга рухсат берилади (ушбу имтиёзлар ҳозир фақат пахтачилик ва чорвачилик техникаларида бор);

техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
9.8K views10:41
Ochish/sharhlash
2023-03-23 12:01:52 200 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги 200 дан ортиқ бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Солиқ органларидаги вакант лавозимлар рўйхати.

Вакант лавозимларга ўтказилаётган танловларда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Танловга ариза юбориш тартиби

id.egov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш тартиби
12.4K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-03-23 11:21:59 Йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилади

Бу ҳақда президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда айтилди. Таъкидланишича, аҳоли дастурхонининг тўкин-сочинлигини ўйлаб, йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилади.

Бундан ташқари, 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
10.5K views08:21
Ochish/sharhlash
2023-03-23 11:05:44 Президент қарорига асосан, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;

судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Telegram | Instagram | Facebook
9.8K views08:05
Ochish/sharhlash
2023-03-23 10:41:24 Энди жарималарни вақтлироқ тўласа, чегирма берилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-99, 23.03.2023й) кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.

Унга кўра:

ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;

мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

@segmentuz
10.3K views07:41
Ochish/sharhlash
2023-03-23 10:41:24 Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

@segmentuz
10.6K views07:41
Ochish/sharhlash
2023-03-23 09:07:29
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
11.7K views06:07
Ochish/sharhlash