Get Mystery Box with random crypto!

Апрель ойи бироз илиқ ва қуруқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда. | Davlat xizmatchisi

Апрель ойи бироз илиқ ва қуруқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Апрель ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бироз юқори бўлади. Апрель ойида ёғингарчилик кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ой қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ўн кунлиги бошларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.
Биринчи ўн кунлик охирларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.

Ўзгидрометнинг дастлабки прогнозига кўра, апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари +7 +12 даражадан +12 +17 даражагача, кундуз кунлари +20 +25 даражадан +27 +32 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook