Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatchisi

Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi D
Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi
Kanal manzili: @davlatxizmatchisi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.23K
Kanalning ta’rifi

Давлат хизматчилари учун махсус канал

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 25

2023-02-03 16:25:46
Битирувчиларни иш билан таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатишга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастури амалга оширилади

Президент Давлатобод туманида жойлашган “Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани” кутубхонасида наманганлик ёшлар билан мулоқот қилди. Унда ёшлар учун яратилган имкониятларни давом эттиришга қаратилган лойиҳалар ва ташаббуслар ҳақида сўз борди.

— Мактабда иккита хорижий тил ва битта касб ўрганиш талабини қўйяпмиз. Мана бундай зиё масканлари, спорт мажмуалари қуриляпти. Буларнинг ҳаммаси бирлашиб, ҳаёт мактабига айланиши керак, - деди Ш.Мирзиёев.

Шу боис битирувчиларни иш билан таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатишга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастури амалга оширилади. Бу борада Наманган вилояти тажрибаси яратилади.

Шу билан президент водий вилоятларига уч кунлик сафарини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

@segmentuz
7.2K views13:25
Ochish/sharhlash
2023-02-02 12:42:43
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Қўштепа туманига ташриф буюриб, “Global textile infinity” кластерининг тўқимачилик корхонаси билан танишди ҳамда водий вилоятларида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

@segmentuz
12.8K views09:42
Ochish/sharhlash
2023-02-02 10:36:10
Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги фаолияти ягона платформада юритилади

Жорий йил 1 февралдан вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларда инсон ресурсларини бошқаришга мўлжалланган ягона плафторма — hrm.argos.uz электрон тизими жорий этилади.

Ушбу тизим қоғоз сарфини камайтириб, вақтни тежайди, кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради, ахборот хавфсизлигини таъминлайди, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг ягона маълумотлар базасини шакллантиради.

Платформа vacancy.argos.uz ҳамда Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz) билан интеграллашган бўлиб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан мувофиқлаштириб борилади.

@segmentuz
14.0K views07:36
Ochish/sharhlash
2023-02-01 20:34:04
Навоийда йирик шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Томди туманида 500 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайдиган шамол электр станцияси қурилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида бу йил Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига, қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилишини айтганди.

Манба: Kun.uz

@segmentuz
2.6K views17:34
Ochish/sharhlash
2023-02-01 18:37:11
“Мактаб директорларига эркинлик бериш керак” — Шавкат Мирзиёев

“Биз директорни қўлсиз, оёқсиз, кўзсиз қилиб қўйганмиз”, деди мактаб директорининг ХТБ бошлиғига қарамлигига барҳам бериш кераклиги ҳақида гапирган президент. “Талаб кучли бўлиши, шу билан бирга ваколатлари ҳам юқори бўлиши керак”, дея қўшимча қилди Президент.

@segmentuz
9.2K views15:37
Ochish/sharhlash
2023-01-31 17:38:28 Автобуслар паркини кенгайтириш учун ташувчи тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш тизими жорий қилинади. Жумладан:

ташувчиларни танлашда автобуснинг янгилигига қараб, йўналишда йўловчи ташишнинг кафолатланган муддатлари 7 йилгача узайтирилади (10 ёшдан ошган автобуслар бўйича шартнома тузилмайди);

тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар бўйича қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлашига рухсат берилади;

автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли кредит берилади.

@segmentuz
7.5K views14:38
Ochish/sharhlash
2023-01-31 17:38:27 Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бошланди.

Айтилишича, эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.

Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.

Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.

Шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.

Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

@segmentuz
7.4K views14:38
Ochish/sharhlash
2023-01-31 17:38:27 Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

@segmentuz
3.1K views14:38
Ochish/sharhlash
2023-01-30 17:12:24 Test.argos.uz — давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш платформасидаги тест саволларидан намуналар билан ўз билимингизни ошириб боринг!

Тест саволларига ўтиш
20.6K views14:12
Ochish/sharhlash
2023-01-20 07:22:28 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

Кўриш

@segmentuz
8.1K views04:22
Ochish/sharhlash