Get Mystery Box with random crypto!

Битирувчиларни иш билан таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатишга қа | Davlat xizmatchisi

Битирувчиларни иш билан таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатишга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастури амалга оширилади

Президент Давлатобод туманида жойлашган “Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани” кутубхонасида наманганлик ёшлар билан мулоқот қилди. Унда ёшлар учун яратилган имкониятларни давом эттиришга қаратилган лойиҳалар ва ташаббуслар ҳақида сўз борди.

— Мактабда иккита хорижий тил ва битта касб ўрганиш талабини қўйяпмиз. Мана бундай зиё масканлари, спорт мажмуалари қуриляпти. Буларнинг ҳаммаси бирлашиб, ҳаёт мактабига айланиши керак, - деди Ш.Мирзиёев.

Шу боис битирувчиларни иш билан таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатишга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастури амалга оширилади. Бу борада Наманган вилояти тажрибаси яратилади.

Шу билан президент водий вилоятларига уч кунлик сафарини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

@segmentuz