Get Mystery Box with random crypto!

Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги фа | Davlat xizmatchisi

Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги фаолияти ягона платформада юритилади

Жорий йил 1 февралдан вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларда инсон ресурсларини бошқаришга мўлжалланган ягона плафторма — hrm.argos.uz электрон тизими жорий этилади.

Ушбу тизим қоғоз сарфини камайтириб, вақтни тежайди, кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради, ахборот хавфсизлигини таъминлайди, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг ягона маълумотлар базасини шакллантиради.

Платформа vacancy.argos.uz ҳамда Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz) билан интеграллашган бўлиб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан мувофиқлаштириб борилади.

@segmentuz