Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatchisi

Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi D
Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi
Kanal manzili: @davlatxizmatchisi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.23K
Kanalning ta’rifi

Давлат хизматчилари учун махсус канал

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 26

2023-01-20 05:57:08
Нодирбек Абдусатторов шахмат қироли Магнус Карлсенни мағлуб қилди

Нидерландияда ўтаётган классик шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” турнирида олимпиада чемпиони, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди.

Сўнгги дона суришларда битта пиёда устунлигига эга бўлган Абдусатторов охир-оқибат Карлсен устидан ишончли ғалабага эришди ва халқаро турнирнинг якка пешқадамига айланиб олди.

@segmentuz
9.8K views02:57
Ochish/sharhlash
2023-01-19 12:39:14 Test.argos.uz — давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш платформасидаги тест саволларидан намуналар билан ўз билимингизни ошириб боринг!

Тест саволларига ўтиш
14.1K views09:39
Ochish/sharhlash
2023-01-19 10:21:01 Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ғани Валиевич Рахматов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

@segmentuz
8.4K views07:21
Ochish/sharhlash
2023-01-17 18:27:45
Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи доирасида Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига борди.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон етакчиси Сингапурнинг йирик компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

@segmentuz
1.6K views15:27
Ochish/sharhlash
2023-01-17 10:15:51 Сингапур билан яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналиши

Президент Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокараларда яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.

Инсон капиталини ривожлантириш ва давлат бошқаруви учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш. Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби иштирокида бошқарув, шаҳарсозлик, инфратузилмани ривожлантириш, рақамли трансформация, инновациялар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида биргаликда давлат хизматчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурини амалга оширишга келишиб олинди. Шунингдек, Давлат бошқаруви академияси негизида Сингапурнинг етакчи экспертларини жалб қилган ҳолда давлат хизматчиларини интенсив қайта тайёрлаш дастури ишга туширилади.

Сингапурни Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш. Музокараларда Сингапурнинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси, замонавий технологиялари ва бошқарув усулларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг йирик корхоналарини хусусийлаштириш дорасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Давлат корхоналарини трансформация қилиш ва таркибий ўзгартириш, кейинчалик уларни IPOга чиқариш ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш учун қўшма Инвестиция жамғармасини тузиш таклиф қилинди.

Илғор “яшил” технологиялар ва рақамли ечимларни жалб қилиш. Сингапурнинг рақамлаштириш соҳасидаги ютуқларини жорий қилиш, шунингдек, ушбу мамлакатнинг “яшил” ривожланиш бўйича инновациялари ва технологияларини қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шаҳар инфратузилмаси ва коммуникацияларни такомиллаштириш. Шаҳарларни режалаштириш ва қурилиш, кўкаламзорлаштириш, коммунал хўжалик соҳаларида ҳамкорлик бўйича тадбирлар келишиб олинди. Ўзбекистонда инфратузилма ва тармоқ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма Лойиҳалаштириш ва инжиринг марказини ташкил этиш бўйича келишув бу борадаги биринчи қадам бўлди.

Инвестициялар ва ўзаро савдони кенгайтириш, Сингапурнинг етакчи компаниялари билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш.

@segmentuz
10.8K views07:15
Ochish/sharhlash
2023-01-17 10:15:51
Сингапурда янги турдаги орхидеяга «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» номи берилди

Ўзбекистон Президенти шарафига Сингапурнинг миллий рамзи бўлган орхидея гулининг янги навига ном бериш маросими бўлиб ўтди.

Бундай тадбирлар анъанавий равишда ушбу мамлакатнинг олий мартабали меҳмонлари ва таниқли арбобларга юксак ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида ўтказилади.

Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев гулнинг ёнига янги турдаги орхидеянинг номи — «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» деб ёзилган тахтачани жойлаштирди.

@segmentuz
10.3K views07:15
Ochish/sharhlash
2023-01-17 10:15:51
Бугун, 17 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.

Шунингдек, бугун, куннинг иккинчи ярмида давлатимиз раҳбари Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюради ва Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

@segmentuz
10.2K views07:15
Ochish/sharhlash
2023-01-16 21:37:43 Ўзбекистон давлат хизматчиларини Сингапурда ўқитиш йўлга қўйилади

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Сингапур Миллий университети тизимидаги Ли Куан Ю Давлат сиёсати мактаби, шунингдек, Сингапур Давлат хизмати коллежи билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

Дастлабки келишувга кўра, 2023 йил мобайнида 200 нафарга яқин давлат хизматчилари Сингапурда давлат бошқаруви, давлат сиёсати, давлат хизмати, инсон ресурсларини бошқариш ҳамда халқаро алоқалар ва глобал муаммолар йўналишларида малака оширади ва стажировкадан ўтади.

Маълумот учун: Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби дунёдаги энг юқори нуфузга эга бўлган давлат бошқаруви мактабларидан бири бўлиб, Осиё прагматизми ва Ғарб таълимининг энг илғор йўналишларини ўзида уйғунлаштирган.

2004 йилда ташкил этилганидан буён бутун дунё бўйлаб 3 500 дан ортиқ лидер битирувчиларни тайёрлаб берган.

@segmentuz
3.0K views18:37
Ochish/sharhlash
2023-01-16 21:37:43 Андижон, Хоразм, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги боғча, мактаб, профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Қолган ҳудудларда ҳам таътил муддати узайтирилиши мумкин.

@segmentuz
2.8K views18:37
Ochish/sharhlash
2023-01-16 21:37:43
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида ўтказилган йиғилишда бир ҳафта мобайнида пойтахтнинг барча туманларидаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, содир бўлаётган узилишларни қисқа вақт ичида бартараф этиш вазифалари белгилаб олинди.

Аввалроқ «Ўзгидромет» ҳафта ўрталаридан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарила бошлашини маълум қилган эди.

@segmentuz
2.6K views18:37
Ochish/sharhlash