Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatchisi

Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi D
Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi
Kanal manzili: @davlatxizmatchisi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.23K
Kanalning ta’rifi

Давлат хизматчилари учун махсус канал

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 24

2023-02-10 10:32:02 Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради

Қатор иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш, аҳоли билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
11.8K views07:32
Ochish/sharhlash
2023-02-10 06:49:07 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

Ушбу соатнинг асосий мавзуси — “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Кўриш

@segmentuz
14.4K views03:49
Ochish/sharhlash
2023-02-10 05:01:24 Test.argos.uz — давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш платформасидаги тест саволларидан намуналар билан ўз билимингизни ошириб боринг!

Тест саволларига ўтиш
17.2K views02:01
Ochish/sharhlash
2023-02-09 19:47:38
Бандихонда аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг янги тизими йўл қўйилади

Президент топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини шу йилнинг 30 январь – 7 февраль кунлари Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида олиб борди.

17 та вазирлик ва идора раҳбарлари ва вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ўрганилди, мавжуд муаммолар жойида бартараф этилди.

Натижада:

аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ҳудудни ободонлаштириш, кам таъминланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш учун 1,8 млрд. сўм маблағ ажратилди;

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида 44 нафар фуқарога 1,3 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди;

ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 44 нафар фуқарога 1,3 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди, 78 нафарига 276,0 млн. сўм миқдорида субсидия асосида уч турдаги (тикув машинаси, мотокультиватор, электр печ) маҳсулот етказиб берилди;

191 нафар фуқаро ва тадбиркорга 6,7 млрд. сўм кредит ажратилишида ёрдам кўрсатилди;

“Ёшлар дафтари”даги 78 нафар ёшнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун 234,4 млн. сўм маблағ ажратилди;

“Аёллар дафтари”даги 100 нафар хотин-қизларга 70,5 млн. сўм миқдорида ёрдам кўрсатилди;

204 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 585 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилиш бўйича давлат рўйхатидан ўтказилди, 681 та эҳтиёжманд оилага қурилиш материаллари, чорва моллари олиб берилди;

10 та мактабга 22 та иситиш қозонлари ўрнатилди, 8 тасида иситиш тизими таъмирланди, 3 та умумтаълим мактабига қуёш панеллари ўрнатилди, 4 та таълим муассасасига электрон монитор, бадиий китоб ва спорт анжомлари топширилди;

86 км ички йўллар шағаллаштирилди, 6,3 км сув тармоғини қуриш бошланди, 228 та темир бетон, 6 та трансформатор ўрнатилди, 10,8 км оптик толали тармоқ тортилди, 158,4 тонна кўмир олиб келиниб, барча маҳаллаларга тарқатилди;

Аниқланган 3 мингдан зиёд муаммонинг 1 мингга яқини жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича ижро муддатлари ва масъуллар белгиланган ҳолда “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Telegram | Instagram | Facebook
3.3K views16:47
Ochish/sharhlash
2023-02-08 21:13:21 Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати ва миқдори билан танишинг!

ёш оилаларга уй-жой қуриш учун кредит;
ҳайдовчилик ўқув курси учун моддий ёрдам;
ёш оилалар учун турар жой ижараси учун моддий кўмак ва бошқа бир қатор ёрдамлар.

Батафсил
8.2K views18:13
Ochish/sharhlash
2023-02-08 11:08:01 Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати ва миқдори билан танишинг!

ёш оилаларга уй-жой қуриш учун кредит;
ҳайдовчилик ўқув курси учун моддий ёрдам;
ёш оилалар учун турар жой ижараси учун моддий кўмак ва бошқа бир қатор ёрдамлар.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
6.6K views08:08
Ochish/sharhlash
2023-02-06 10:56:29 Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-43, 03.02.2023) мувофиқ:

тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 1 мартдан 1 июлга қадар фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди.

Солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилди. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларига жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунга қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 1 апрелгача тўхтатилди.

Тадбиркорлар 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 1 мартдан 1 июлгача тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Давлат мулкидан фойдаланиш юзасидан 2022 йилдан буён амалда бўлган ижара шартномалари бўйича ижара тўловлари миқдори 2023 йил 1 апрелга қадар ўзгаришсиз қолади.

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига нисбатан 1 апрелга қадар давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси тўхтатиб турилади.

Telegram | Instagram | Facebook
4.5K views07:56
Ochish/sharhlash
2023-02-05 19:20:48 Test.argos.uz — давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш платформасидаги тест саволларидан намуналар билан ўз билимингизни ошириб боринг!

Тест саволларига ўтиш
14.0K views16:20
Ochish/sharhlash
2023-02-05 10:06:11
Бу видеони фарзандингиз албатта кўрсин!

Болалар ёмон ниятли одамларни фарқлай олишмайди. Улар беғуборлиги, катталарга ишонувчанлиги сабаб ёвуз ниятларнинг қурбонига айланиб қолишлари мумкин.

Шу сабаб, болангизга:

шубҳали шахслар билан гаплашмасликни;
уларнинг қўлидан совға олмасликни;
танимаган одамларнинг машинасига ўтирмасликни тайинлашингиз лозим.

Мазкур видеороликни фарзандингиз билан биргаликда томоша қилинг ва унга бегоналар билан қандай муомала қилишни ўргатинг!

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
14.6K views07:06
Ochish/sharhlash
2023-02-04 14:28:16 Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия ва моддий ёрдам турлари... Батафсил
20.1K views11:28
Ochish/sharhlash