Get Mystery Box with random crypto!

#Кибержиноят 'Олх' платформаси ортида яширинган кибержиноят — | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Кибержиноят

"Олх" платформаси ортида яширинган кибержиноят
————
     Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи 26 ёшли А.К. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.800.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
     Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти, Вобкент туманида яшовчи 19 ёшли О.С. содир этганлиги аниқланган.
     Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, О.С. “Олх” платформасида “Iphone 13pro” сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи А.К. билан телефон орқали гаплашиб, уни ишончига кириш орқали, олдиндан 1.800.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
     Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, О.С.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒