Get Mystery Box with random crypto!

#Фейк_хабарлар Огоҳ бўлинг Фейк! —— Фирибгарларга алдан | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
——
Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда Интернет фойдаланувчиларига "Click RULETKAни ишга туширдик!" номли ҳавола орқали "Омадингизни синаб кўринг ва ғалаба қозонинг 2.000.000 сўм" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒