Get Mystery Box with random crypto!

#Кибержиноят Сохта ҳаволалардан огоҳ бўлинг! —— Тошкен | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Кибержиноят

Сохта ҳаволалардан огоҳ бўлинг!
——
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида яшовчи 31 ёшли Т.К. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 11.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳар, Сирғали туманида яшовчи 25 ёшли Э.А. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Э.А. интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали “Click ruletka” мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали ҳисобидаги пулларини ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Э.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

  Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒