Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал B
Kanaldagi mavzular:
Ҳоким
Қоровулбозор
Расмийхабар
Tanqiddan
Кун
All tags
Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Ҳоким
Қоровулбозор
Расмийхабар
Tanqiddan
Кун
All tags
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.91K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 25

2022-09-28 15:18:13
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида транспорт соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Кун тартибидан соҳадаги ишлар ҳолатини таҳлил қилиб, темир йўл транзити имкониятларини ошириш, авиаташувлар ва аэропортларни қулай, тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган соҳага айлантириш, халқаро транзит юклари учун замонавий автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаб олиш масалалари ўрин олган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.7K views12:18
Ochish/sharhlash
2022-09-28 13:50:07
Фидойи муаллима

Бухоро шаҳридаги 23-махсус мактаб-интернатининг технология фани ўқитувчиси Муҳаббат Аҳмедова ана шундай эътирофга муносиб устозлардан бири. Меҳнат фаолиятини бошлаганига 33 йил тўлган бўлса, нақд 20 йилдан буён сколиоз билан касалланган болалар учун ихтисослаштирилган санаторий туридаги мазкур даргоҳда меҳнат қилиб келади. Айни пайтда мактабда “Моҳир қўллар” тўгараги ташкил этилган бўлиб, мазкур тўгараккка алоҳида қизиқишлари бўлган ўқувчилар қамраб олинган. Улар дарсдан ва муолажалардан бўш пайтларида тўгаракда ўз қизиқишлари асосида сабоқ оладилар.

Ўз касбининг фидойиси ва илғор тажрибага эга бўлган муаллима Муҳаббат Аҳмедова, нафақат, ўз ўқувчилари, жамоадошлари, балки вилоятдаги технология фани ўқитувчиларининг севимли устозидир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
988 views10:50
Ochish/sharhlash
2022-09-28 13:21:03
Устоз ким?

Бадиий раҳбар: Бахшилло Бозоров;

Шеър муаллифи: Абдунаби Ҳамро;

Шеърни Салоҳиддин Файзиев ўқиди;

Видеомонтаж устаси: Давлатбек Камолов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.5K views10:21
Ochish/sharhlash
2022-09-28 13:00:38
Қадрли ёшлар!

Хабарингиз бор, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан "Жадидлар" китоби билимдони онлайн танлови эълон қилинган эди.

Ушбу танлов бўйича барча саволларингизга жавоб бериш мақсадида бугун, 28 сентябрь куни ОВОЗЛИ ЧАТ ўтказилишини маълум қиламиз.

Овозли чат @YIABuxoro_viloyat_boshqarmasi телеграм каналида соат 20:00 да ўтказилади.

Иштирок этинг ва танлов юзасидан саволларингизга жавоб олинг.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.5K views10:00
Ochish/sharhlash
2022-09-28 12:26:24 https://uza.uz/uz/posts/call-markaz-ga-aholi-ishonchi-ortmoqda_409987
1.7K views09:26
Ochish/sharhlash
2022-09-28 11:12:03
#Buxoroga_sayohat

2021-2022 йиллар давомида Ўзбекистон социал туризми Ассоциацияси томонидан "Саёҳат барча учун!" ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Бухоро шаҳрига ногиронлиги бор сайёҳлар учун тур ташкил қилинди.

"Саёҳатни ташкил қилар эканмиз, гуруҳимиз бир овоздан Бухорони танлади. Бу ердаги зиёратгоҳлар ва қадимий руҳ ҳар доим сайёҳларимизни ўзига жалб қилган, шунинг учун кўп ҳолларда ушбу манзил танланади.

Гуруҳимиздаги сайёҳлар учун маданий мерос обьектларидаги музейларга кириш имтиёз асосида бепул ташкил қилиб берилди. Бунинг учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вазирликнинг Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда маҳаллий туристик компания ва вилоят мутасаддиларига, савобли ишимизда кўмакдош бўлганликлари учун ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Бухоро доимо бизни илиқ кутиб олган!", - дейди Ўзбекистон социал туризми Ассоциацияси раиси Моҳира Султонова.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.2K views08:12
Ochish/sharhlash
2022-09-28 10:14:02 Жондор: қўзиқорин етиштириш, товуқ боқиш орқали аҳоли даромадлари оширилмоқда
2.3K views07:14
Ochish/sharhlash
2022-09-28 09:19:47 https://xs.uz/uzkr/post/bukhoroda-maktabgacha-talim-qamrovi-salkam-90-foizga-etishi-kutilmoqda
2.3K views06:19
Ochish/sharhlash
2022-09-28 09:06:06
“Севимли” телеканалининг "Замон" информацион дастурида: Ҳунармандчилик завқи (Шавкат Ашуров фаолияти хусусида)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.3K views06:06
Ochish/sharhlash
2022-09-28 08:49:30 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди

“Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–377-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.

2022 йил 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади.

Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.

Уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.4K views05:49
Ochish/sharhlash