Get Mystery Box with random crypto!

#Buxoroga_sayohat 2021-2022 йиллар давомида Ўзбекистон социал | BUXORO.UZ | Расмий канал

#Buxoroga_sayohat

2021-2022 йиллар давомида Ўзбекистон социал туризми Ассоциацияси томонидан "Саёҳат барча учун!" ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Бухоро шаҳрига ногиронлиги бор сайёҳлар учун тур ташкил қилинди.

"Саёҳатни ташкил қилар эканмиз, гуруҳимиз бир овоздан Бухорони танлади. Бу ердаги зиёратгоҳлар ва қадимий руҳ ҳар доим сайёҳларимизни ўзига жалб қилган, шунинг учун кўп ҳолларда ушбу манзил танланади.

Гуруҳимиздаги сайёҳлар учун маданий мерос обьектларидаги музейларга кириш имтиёз асосида бепул ташкил қилиб берилди. Бунинг учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вазирликнинг Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда маҳаллий туристик компания ва вилоят мутасаддиларига, савобли ишимизда кўмакдош бўлганликлари учун ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Бухоро доимо бизни илиқ кутиб олган!", - дейди Ўзбекистон социал туризми Ассоциацияси раиси Моҳира Султонова.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube