Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Ҳоким
Қоровулбозор
Расмийхабар
Tanqiddan
Кун
All tags
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.91K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 24

2022-09-29 17:50:06 Матбуот анжумани: Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси фаолиятига бағишланди
1.8K views14:50
Ochish/sharhlash
2022-09-29 17:47:43
#эътироф
Tourism Awards 2022

27 сентябрь Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан Бухоро вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан Tourism Awards 2022 тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда туристик компаниялар, ОАВ ва маданият ходимлари, меҳмонхоналар ходимлари, ҳунармандлар ва туризм соҳаси вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида Бухоронинг туристик салоҳиятини юксалтиришда муносиб ҳисса қўшаётган фаол ҳамкорлар тақдирланди.
3.6K views14:47
Ochish/sharhlash
2022-09-28 22:17:11 ​​Мукофотлар муборак

Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида бухороликлар ҳам бор.

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан:

Мустофоев Жуманазар Сафоевич - Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейининг математика фани ўқитувчиси.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

Турсунова Хурмат Тошевна - Когон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби директори.

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Олимова Зевар Султоновна - Вобкент саноат ва транспорт техникумининг махсус фан ўқитувчиси.

«Дўстлик» ордени билан:

Рахматуллаева Элвира Раилевна - Бухоро шаҳридаги «Тhe Knowledge Academy» нодавлат таълим ташкилотининг бошланғич синф ўқитувчиси.

«Шуҳрат» медали билан:

Субхонов Нурмурод Ҳайдарович - Ромитан туманидаги 41-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси

Ҳайдаров Ўктам Хазратович - Қоракўл туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси.

Давлатимизнинг юксак мукофотларига муносиб кўрилган вилоятдошларимизни вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий қутлаймиз!
578 views19:17
Ochish/sharhlash
2022-09-28 22:04:03
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы особо отличившихся работников сферы образования и воспитания в связи с Днем учителей и наставников"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
463 views19:04
Ochish/sharhlash
2022-09-28 19:10:11
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 28 сентябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Олий суд ва Европада хавфсизлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ҳамкорлигидаги тадбир тафсилотлари;
— "1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни" арафасида устозларга яна бир карра эҳтиром кўрсатилмоқда;
— "Ёшлар — келажагимиз" жамғармаси томонидан ўқувчилар учун бизнес саёҳат уюштирилди;

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.7K views16:10
Ochish/sharhlash
2022-09-28 18:40:47 Вобкент туманидаги янги таъмирдан чиққан мактабда ўқувчилар иштиёқ билан билим олмоқда
2.0K views15:40
Ochish/sharhlash
2022-09-28 17:40:13
"Менинг юртим" телеканали "Ҳудуд" информацион дастурида: "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида вилоятнинг олтита чекка ҳудудига ичимлик суви етиб бориши таъминланди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.2K views14:40
Ochish/sharhlash
2022-09-28 17:01:01 Ногиронлар ҳақ–ҳуқуқи ва манфаатларини тўғри ёритиш масалаларига бағишланди
2.3K views14:01
Ochish/sharhlash
2022-09-28 16:23:00 ​​ Диққат, радиовикторина!

"Ўзбек тилим - ғурурим!”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ҳамда “Ўзбекистон” радиоканали ҳамкорлигида ўзбек тилининг тарихи, гўзаллиги ва бойлигини халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ўзбек тилим – ғурурим” деб номланган радиовикторина ташкил қилинди.

Радиовикторина ФМ-103.1 тўлқинида, ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари, соат 13 дан 10 дақиқа ўтганда эфирга узатилади.

Унда ўзбек тили билан боғлиқ саволлар тақдим қилинади. Иштирокчилар телефон қўнғироқлари орқали тўғридан-тўғри эфирда ўз жавобларини айтишлари мумкин. Радиовикторинада фаол қатнашиб, энг кўп ТЎҒРИ жавобни йўллаган юртдошларимиз “21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни” арафасида Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти томонидан тақдирланадилар.

Ўзбек тилини қадрлаган, унинг қадри ва қадди баланд бўлишини истаган барча юртдошларимизни радиовикторинада иштирок этишга чорлаймиз.

Демак, “Ўзбекистон” радиоканали ФМ-103.1 тўлқинида! Сешанба ва пайшанба кунлари, соат 13 дан 10 дақиқа ўтганда Сизни радиовикторинада кутамиз.

71-233-92-04 ёки 71-286-31-32 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, ўзбек тили борасидаги билимингизни синовдан ўтказинг!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.6K views13:23
Ochish/sharhlash
2022-09-28 16:05:13 Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги танлов ғолиблари тақдирланди
2.3K views13:05
Ochish/sharhlash