Get Mystery Box with random crypto!

​​Мукофотлар муборак Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро с | BUXORO.UZ | Расмий канал

​​Мукофотлар муборак

Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида бухороликлар ҳам бор.

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан:

Мустофоев Жуманазар Сафоевич - Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейининг математика фани ўқитувчиси.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

Турсунова Хурмат Тошевна - Когон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби директори.

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Олимова Зевар Султоновна - Вобкент саноат ва транспорт техникумининг махсус фан ўқитувчиси.

«Дўстлик» ордени билан:

Рахматуллаева Элвира Раилевна - Бухоро шаҳридаги «Тhe Knowledge Academy» нодавлат таълим ташкилотининг бошланғич синф ўқитувчиси.

«Шуҳрат» медали билан:

Субхонов Нурмурод Ҳайдарович - Ромитан туманидаги 41-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси

Ҳайдаров Ўктам Хазратович - Қоракўл туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси.

Давлатимизнинг юксак мукофотларига муносиб кўрилган вилоятдошларимизни вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий қутлаймиз!