Get Mystery Box with random crypto!

@BUGUNUZ™ - Official channel

Telegram kanalining logotibi bugunuz — @BUGUNUZ™ - Official channel
Kanaldagi mavzular:
Ferghanastories
Migrantmediacentralasia
Kanal manzili: @bugunuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.39K
Kanalning ta’rifi

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 667

2021-03-01 17:02:29
Тошкентда беш талаба ўлгани ортидан талабаларнинг яшаш шароити текшириладиган бўлди

Бош вазири ўринбосари Б. Мусаев талабаларнинг яшаш шароити мониторингини йўлга масаласида видеоселектор йиғилиши ўтказди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1 мартда билдиришича, йиғилиш шошилинч тарзда ўтказилган.

Вазирлик билдирувида 27 февраль куни Юнусобод туманида 5 нафар талабанинг номаълум моддадан заҳарланиб ўлгани тўғрисида маълумот берилмаган. Лекин расмий билдирувдан англашинадики, йиғилиш мазкур фавқулодда ходиса юз бергани ортидан ўтказилган.

Озодлик радиоси 27 февраль куни соат 20:50 ларда Юнусобод тумани, Фирдавсий маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Инжобод кўчаси, 61-уйда Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.,лар ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эди. Расман билдирилишича, талабалар номаълум моддадан заҳарланиб ўлишган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna
2.3K viewsэлмурод юсуф, 14:02
Ochish/sharhlash
2021-03-01 16:08:58
Россияда ўзбек муҳожир бир оилани ўлдиргани айтилди. Расмийлар бу маълумотни ҳозирча тасдиқламади

Россиядаги ва Ўзбекистондаги айрим нашрлар, шунингдек, Би-Би-Си радиоси Нижний Новгород шаҳрида 26 ёшли ўзбекистонлик бир оиланинг 4 аъзосини ўлдирганликда гумонланиб 1 март куни қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Россия Тергов қўмитасининг Нижний Новгород вилояти бўйича бошқармасининг расман билдирилишича, мудҳиш жиноят 28 февраль куни содир этилган. 28 февраль куни Кудьма Приокск посёлкасидаги хонадонлардан бирида қора ишчи бўлиб ишлайдиган шахс 5 ёшли ўғил болани, унинг 41 ёшли онасини, 64 ёшли бобо ва 63 ёшли момони ўлдирган. Шундан сўнг у катта миқдордаги пулни ўғирлаб, қочишга ҳаракат қилган. Аммо полиция ва Тергов қўмитаси уни қўлга олишга муваффақ бўлган.

Россия Тергов қўмитасининг Нижегород вилояти бўйича бошқармасининг бу борада тарқатган тўртта баёнотида қўлга олинган шахснинг ўзбекистонлик экани айтилмаган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
5.3K viewsэлмурод юсуф, 13:08
Ochish/sharhlash
2021-03-01 16:06:53
Ўзбекистон давлат қарзи 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 2020 нинг 1 январига нисбатан 30,8 фоизга кўпайди ва пул миқдорида 23 миллиард 300 миллион долларни ташкил қилди.

Молия вазирлигининг билдиришича, бу ички ялпи маҳсулотнинг 40,4 фоизини ташкил қилади. Расмий ҳужжатда таъкидланишича, 23 миллиард 300 миллион долларнинг 21,1 миллиарди ташқи қарз. Унинг 15,1 миллиард доллари, яъни 71,4 фоизи ҳукумат томонидан олинган қарз, 6 миллиарди ҳукумат кафолати остида тадбиркорлар томонидан олинган қарз.

Давлатнинг ички қарзи эса 23,3 триллион сўмни ёки 2, 2 миллиард долларни ташкил қилган. Бу қарзнинг 400 миллион доллари давлат қимматли қоғозлари, 1 миллиард 800 миллион доллари ҳукумат кафолати остидаги ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
5.2K viewsэлмурод юсуф, 13:06
Ochish/sharhlash
2021-02-28 13:15:49
Тошкентдаги «Шовотландия» кафесидаги ёнғинда беш киши ўлди

Тошкентдаги "Шовотландия" кафесига ўт қўйилиши ортидан мазкур кафеда ишлаб, ўша ернинг ўзида яшаб келган 5 киши ҳалок бўлди. ИИВнинг билдиришича, кафега “қасддан ўт қўйган” шахс қўлга олинган. У Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи С.Ф., бўлган.

“Қасддан ўт қўйган шахс «Матиз»да манзилга келиб, бино деворларига шиша идишдаги суюқликни сепиб, сўнг яна бир идишдаги суюқликни бино ичкарисига отган. Аланга чиқишини кузатиб, ёнғин содир бўлгач воқеа жойини яширинча тарк этган”,-дейилади ИИВ билдирувида.

Аввалроқ Озодлик 27 февраль куни соат 03:51 да Чилонзор туманида жойлашган «Шовотландия» кафесида ёнғин чиққан ҳақида хабар берган эди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
15.1K viewsэлмурод юсуф, 10:15
Ochish/sharhlash
2021-02-28 12:52:13
Тошкентда 5 нафар талаба ўлик ҳолда топилди

Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.,лар ўлик ҳолда топилди.

Бош прокуратуранинг билдиришича, уларнинг жасадлари 27 февраль куни соат 20:50 ларда Юнусобод тумани, Фирдавсий маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Инжобод кўчаси, 61-уйда топилган. Улар бу уйда ижарада туришган.

Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

“Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган. Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган”,-дейилади хабарда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
14.4K viewsэлмурод юсуф, 09:52
Ochish/sharhlash
2021-02-27 19:59:22
Қозоғистонда аномал совуқ давом этмоқда. Ташқи Ишлар Вазирлиги қўшни давлат орқали ҳаракатланиш хавфидан огоҳлантирмоқда

«Қозоғистоннинг айрим минтақаларида ҳаво ҳароратининг кескин совуши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини мазкур мамлакатга кирганларида, асосан унинг шимолий ҳудудларида ҳаракатланиш учун транспорт воситасини танлаётганларида ҳамда автобус ёки бошқа автомобиль транспорти турларида Россияга ўтаётганларида дуч келинадиган хавфларни ҳисобга олишлари зарурлигига қаратади»

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
26.5K viewsLaziz Omilov, 16:59
Ochish/sharhlash
2021-02-27 19:57:06
"Янги Ўзбекистон"дан яна бир манзара... Ренессанс-кўприк

Суратлар Учқўрғон туманида олингани айтилмоқда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
24.9K viewsLaziz Omilov, 16:57
Ochish/sharhlash
2021-02-27 18:17:44 Озодлик дастури 27.02.20.

Аномал об-ҳаво: Мевалар 80%гача ҳосилини йўқотди, боғбонлар ҳукумат ёрдамидан умид қилмоқда

Мирзиëев қарори билан Навоий ҳайкали парламентга тескари қаратиб қўйилди

Нақшинкор дарвозали контейнер: Наманганда ҳокимлар учун контейнер уйлар қурилмоқда

Байден: АҚШ ҳеч қачон Қрим аннексиясини тан олмайди

Навальнийнинг ўтмишдаги миллатчилик руҳидаги чиқишлари ўзига панд бермоқда

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон расмийлари Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли қурилишини муҳокама қилмоқда

Чилонзордаги кафега ўт кетди. Жабрланганлар бор

Ғарб давлатлари Грузиядаги «беқарорлаштирувчи» ҳодисалардан хавотир изҳор қилди

Байден: АҚШ Сурияда берган зарбалар Эрон учун огоҳлантирувдир

Россия мухолифати Борис Немцовни хотирлашга ҳозирланмоқда

Бу ва бошқа мавзудаги хабар ва лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!https://t.me/bugunuz/41337
33.1K viewsSadriddin Ashur, edited  15:17
Ochish/sharhlash
2021-02-26 21:33:29
Туркман президенти ӯзининг севимли итлари шарафига "Алабай куни" ни кенг нишонлашни буюрди! Аввалроқ президент итига атаб, пойтахт Ашхобод марказида ҳайкал барпо этилган эди

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
34.6K viewsLaziz Omilov, 18:33
Ochish/sharhlash