Get Mystery Box with random crypto!

@BUGUNUZ™ - Official channel

Telegram kanalining logotibi bugunuz — @BUGUNUZ™ - Official channel
Kanaldagi mavzular:
Ferghanastories
Migrantmediacentralasia
Kanal manzili: @bugunuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.39K
Kanalning ta’rifi

xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 663

2021-03-07 19:31:53
КУН ВИДЕОСИ: "Янги Ўзбекистон"нинг 2в1 симёғочлари

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
2.2K viewsLaziz Omilov, 16:31
Ochish/sharhlash
2021-03-07 19:18:01 7.03.2021

Бугунги дастуримизда:

Олий Мажлис сўз эркинлигини чеклаши айтилган қонун лойиҳасини қабул қилди.

Мирзиёев ташаббуси. Ҳокимлардан кейин Бухорода муҳтож оилаларга бизнес учун контейнер ясаб берилади.

ИИБ ходимлари “Tashkent city”да рўй берган жиноятни яширишга уриняпти.

Юлий Юсупов: Солиқ қўмитаси соғлом фикр ва қонунлар устидан кулмоқда.

Ўзбекистонда никоҳга кириш муддатини бир ойдан уч ойга узайтириш таклиф қилинди.

Россия Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни тиклаш бўйича талаб қўйди.

Етарлича синовларсиз ишлаб чиқилгани жиддий танқидга учраса ҳам, 40дан зиёд мамлакат “Спутник V” вакцинасига ишонч билдирди.


Бу ва бошқа мавзудаги хабар ва лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!
4.8K viewsBarno Anvar, 16:18
Ochish/sharhlash
2021-03-07 16:10:13 https://t.me/bugunuz/41387

Жорий йил 16 февраль куни кечки соат 22:30 да “Tashkent city” ҳудудида шу ерда ишловчи И. Ф. исмли фуқарога бир неча шахс томонидан ўта оғир тан жароҳати етказилган. Бу ҳақда Телеграмдаги Platforma.uz канали хабар берди.
22 ёшли И. Ф. ҳудуддаги ахлат қутисига чиқинди ташлайди. Ҳудудга масъул тозаловчилар эса ўта ёвузлик билан И. Ф. ни дўппослайди, оғир зарбалардан у ҳушидан кетади. Шунга қарамай, уни тепишда давом этишади.
17 февраль эрта тонгда И. Ф.нинг ота-онаси оғир аҳволдаги фарзандини шифохонага олиб боради. МРТ текширувида йигитнинг учта жойи – пешонаси, қовоғи, бурни сингани, ўнг оёғини босолмай, юра олмаётгани аниқланади. Бемор зудлик билан операция қилинади. Аммо ички ишлар масъуллари “Tashkent city” обрўсини туширмаслик учун ҳолатни тезроқ ёпди-ёпди қилишга уринмоқда. Ҳолбуки, йигитнинг калтакланиши “Tashkent city” ҳудудидаги камераларга муҳрланган.
“Нима сабабдан жиноят содир қилган(лар) қонуний жазосини олмаяпти? Ваҳоланки, бу ҳолат Жиноят кодексининг 104-моддасига тегишли. Ички ишлар ходимлари нима сабабдан иш берувчининг фаолияти юзасидан хизмат текширувини ўтказмади? Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 189, 190, 191, 196, 221 ва 222-моддалари тўлиқ бузилган”, деб ёзган Platforma.uz канали.
5.2K viewsOzbek1, edited  13:10
Ochish/sharhlash
2021-03-07 16:09:19
5.2K viewsOzbek1, 13:09
Ochish/sharhlash
2021-03-07 13:14:48
18 ёшгача бўлганларни коронавирусга қарши эмлаш тавсия қилинмайди
ОИВ инфекциясига ёки аутоиммун касалликларига чалинган шахсларни, шу жумладан анамнезида оғир аллергик реакциялари мавжуд бўлган шахсларни, ҳомиладорларни, эмизикли аёлларни ва 18 ёшгача бўлган аҳоли қатламини COVID-19 га қарши эмлаш тавсия этилмайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 март куни маълум қилди.

Эмланган шахслар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида кузатиб турилади. Кейинчалик уч кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам тиббий кузатувга олинади. Уларнинг соғлиғи, аҳволи кўздан кечирилиб, тегишли ҳужжат билан расмийлаштирилади.

Фуқаролар эмланишдан олдин, албатта, тиббий текширувдан ўтказилади.

Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши рўйхатга олинган илк вакцина - ZF-UZ-VAC 2001 рекомбинант (CHO cell) вакцинаси билан аҳолини оммавий эмлаш март ойи ўртасида бошланиши кутилмоқда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
4.5K viewsэлмурод юсуф, 10:14
Ochish/sharhlash
2021-03-07 11:49:08
Тошкент шаҳрида 10 яшар ўғил болага нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган такси ҳайдовчиси қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда вояга етмаган ўғил болани “такси ҳайдовчиси зўрламоқчи бўлгани” ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ички ишларнинг билдиришича, 28 февраль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга боланинг отаси мурожаат қилган. Мазкур факт бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчининг шахсини ва ҳолатни тафсилотларини аниқлашга қаратилган тезкор-тергов тадбири ўтказилмоқда.

Боланинг отасига кўра, ўғли таксига ўтириб бошқа туманда яшайдиган қариндошлариникига кетаётган бўлган. Йўлда таксичи машинасини овлоқ жойга тўхтатиб, орқа ўриндиққа чиқиб ўтирган. Шундан сўнг у шимини ечиб, уятсиз ҳаракатлар қилган. Болакай йиғлаб, қаршилик кўрсатгач, ҳайдовчи “ўз ишини тўхтатиб”, уни манзилига етказган ва бўлиб ўтган воқеани “ҳеч кимга айтмасликни” маслаҳат берган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
2.3K viewsэлмурод юсуф, edited  08:49
Ochish/sharhlash
2021-03-07 10:34:38
Қорақалпоғистондаги бир хонадонда 5 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қорақалпоғистон Бош прокуратурасининг билдиришича, Тўрткўл туманидаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 6 март куни 11:30ларда бир оиланинг 4 аъзоси ва ушбу хонадонга меҳмонга келган бир киши ис газидан заҳарланиб вафот этди.

“Фуқаро И.У.,(эркак) ва унинг қизлари Р.С.,(2003 й.т.), Р.А.,(2010 й.т.) ва ўғли Р.М.,(2005 й.т.) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш., хонадонда ўрнатилан иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган”-дейилади расмий хабарда.

Мазкур жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Расмий маълумотларга қараганда, 2020 йилда рўй берган 56 та ис газидан заҳарланиш ва 106 та чақнаш ҳолати оқибатида 106 нафар фуқаро вафот этган, 190 нафари заҳарланган ва куйиш тан жароҳати олган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
2.5K viewsэлмурод юсуф, 07:34
Ochish/sharhlash
2021-03-07 09:10:49
Халқаро қидирувда бўлган яна тўрт ўзбекистонлик Россиядан Тошкентга олиб келинди

Турли жиноятларни содир этгани учун Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилган тўрт шахс Россияда қўлга олинди ва Тошкентга экстрадиция қилинди. Маълум қилинишича, мазкур шахслар Россияда турли даврларда қўлга олинган. Улар махсус конвой ҳамроҳлигида улар Ўзбекистонга олиб кетилган.

Бундан аввал халқаро қидирувда бўлган 56 нафар ўзбекистонлик Россияда қўлга олингани ва Тошкентга топширилгани билдирилган эди.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
4.0K viewsэлмурод юсуф, 06:10
Ochish/sharhlash
2021-03-06 17:38:17
UzAuto Motors ходимлари ойлик қисқаришига норозилик сифатида иш ташламоқчи

ТАФСИЛОТЛАР: https://bit.ly/2OoxhrA
56 viewsLaziz Omilov, 14:38
Ochish/sharhlash