Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ўзбек муҳожир бир оилани ўлдиргани айтилди. Расмийлар | @BUGUNUZ™ - Official channel

Россияда ўзбек муҳожир бир оилани ўлдиргани айтилди. Расмийлар бу маълумотни ҳозирча тасдиқламади

Россиядаги ва Ўзбекистондаги айрим нашрлар, шунингдек, Би-Би-Си радиоси Нижний Новгород шаҳрида 26 ёшли ўзбекистонлик бир оиланинг 4 аъзосини ўлдирганликда гумонланиб 1 март куни қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Россия Тергов қўмитасининг Нижний Новгород вилояти бўйича бошқармасининг расман билдирилишича, мудҳиш жиноят 28 февраль куни содир этилган. 28 февраль куни Кудьма Приокск посёлкасидаги хонадонлардан бирида қора ишчи бўлиб ишлайдиган шахс 5 ёшли ўғил болани, унинг 41 ёшли онасини, 64 ёшли бобо ва 63 ёшли момони ўлдирган. Шундан сўнг у катта миқдордаги пулни ўғирлаб, қочишга ҳаракат қилган. Аммо полиция ва Тергов қўмитаси уни қўлга олишга муваффақ бўлган.

Россия Тергов қўмитасининг Нижегород вилояти бўйича бошқармасининг бу борада тарқатган тўртта баёнотида қўлга олинган шахснинг ўзбекистонлик экани айтилмаган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews