Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон давлат қарзи 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 2 | @BUGUNUZ™ - Official channel

Ўзбекистон давлат қарзи 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 2020 нинг 1 январига нисбатан 30,8 фоизга кўпайди ва пул миқдорида 23 миллиард 300 миллион долларни ташкил қилди.

Молия вазирлигининг билдиришича, бу ички ялпи маҳсулотнинг 40,4 фоизини ташкил қилади. Расмий ҳужжатда таъкидланишича, 23 миллиард 300 миллион долларнинг 21,1 миллиарди ташқи қарз. Унинг 15,1 миллиард доллари, яъни 71,4 фоизи ҳукумат томонидан олинган қарз, 6 миллиарди ҳукумат кафолати остида тадбиркорлар томонидан олинган қарз.

Давлатнинг ички қарзи эса 23,3 триллион сўмни ёки 2, 2 миллиард долларни ташкил қилган. Бу қарзнинг 400 миллион доллари давлат қимматли қоғозлари, 1 миллиард 800 миллион доллари ҳукумат кафолати остидаги ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews