Get Mystery Box with random crypto!

'Ҳисорак' сув омборидаги авария ҳақида нима маълум? Озодлик | @BUGUNUZ™ - Official channel

"Ҳисорак" сув омборидаги авария ҳақида нима маълум?

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак” сув омборидан сув сизиб чиқиши омборнинг қуйи қисмида жойлашган шаҳар ва қишлоқлар аҳолисини саросимага солди.
Ҳодисадан бир сутка ўтиб расмийлар бир-бирига зид баёнотларни бермоқда.
Озодлик манбалари Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган илк баёнотдаги "сув сизиб чиқиш ҳолати" тўғонда ёриқ пайдо бўлиши натижасида юз берганини айтмоқда.
Ҳодиса жойидаги мутахассиснинг айтишича, ҳозирда сув чиқаётган жой вақтинчалик ёпилган ва тўғонни тўлиқ таъмирлаш учун "уч-тўрт кун вақт керак бўлади".
Расмий манбалар "Ҳисорак" сув омборининг "параметрлари ўзгармагани"ни таъкидламоқда, айни пайтда омборда "таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани" айтилади.

Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/ozodlikkanali
Bizga xabar yo'llash uchun https://t.me/ozodnews