Get Mystery Box with random crypto!

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан рибо қанчалар ёмон нарса эканини яна ҳам а | Bayyina.uz

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан рибо қанчалар ёмон нарса эканини яна ҳам аниқроқ тушуниб оламиз. Унга аралашган ҳар бир киши Аллоҳнинг лаънатига қолиши айтилмоқда:
1. «Рибохўр»
Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани еган одам, албатта, Тангри таолонинг лаънатига қолиши табиий бир ҳол.
2. «Унинг едирувчиси»
Рибо берувчи ҳам Аллоҳнинг лаънатига қолади. Чунки у ҳаром қилинган йўл билан молиявий муомала қилди. Ҳолбуки, ҳалол йўл билан тасарруф қилиш керак эди.
3. «Котибини»
Яъни, рибо муомаласини ёзиб ҳужжатлаштирган киши. Чунки у Аллоҳ ҳаром қилган ишга хизмат қилди ва ҳаром ишнинг юришига ҳисса қўшди.
4. «Икки шоҳидни»
Рибо муомаласига шоҳид бўлиб турган одам ҳам гуноҳкордир. Чунки у ҳам ҳаром иш учун хизмат қилди, унинг ривожига ҳисса қўшди. Бу ишга гувоҳ бўлишига рози бўлгани, ўша ҳаром ишни тан олгани аломатидир.
Исломда ушбу ёрдамчи ишларни қилувчилар ҳам асосий айбдорларга тенглаштирилиши бежиз эмас. Ҳар бир жамиятда бирор ёмон ишнинг тарқалишига асосий айбдор билан бирга, ёрдамчи айбдорлар ҳам баробар ҳисса қўшадилар.
Баъзи ҳолларда ишнинг юзага чиқишига айнан ўша ёрдамчилар сабаб бўладилар. Фараз қилайлик, ҳамма гуноҳ ишга ёрдамчи бўлишдан бош тортиб туриб олса, бир ҳаром иш ўша жамиятда кенг тарқалиши мумкинми?! Албатта, йўқ! Шунинг учун ҳам ҳаром ишларга умуман яқинлашиш керак эмас.
Бирор сабабга кўра аралашиб қолганлар бўлса, дарҳол тавба қилиб, ўзини четга олиши керак. Ҳадиси шарифда «улар баробардирлар» дейилиши бежиз эмас.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Кун_ҳадиси
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube