Get Mystery Box with random crypto!

Сиз яшаётган жамиятда ҳасад ва бир-бирига нафрат кенг қулоч оч | Bayyina.uz

Сиз яшаётган жамиятда ҳасад ва бир-бирига нафрат кенг қулоч очганми?
Қуйидаги ояти карима инсонлар орасида тарқалган ана шундай бир-бирини кўра олмаслик ва нафрат сабабларини бизга баён қилиб беради:

“Сўнг ўзларига эслатма қилиб берилган нарсалардан (кўп) ҳиссасини унутдилар. Бас, уларнинг ўрталарида то қиёмат кунигача буғзу-адоватни авж олдирдик”
(Моида сураси, 14-оят).

Одамлар агар динларида эътиборсизлик қилсалар, Роббиларинг амр-буйруқларига риоя этишда камчиликка йўл қўйсалар, Аллоҳ уларнинг қалбларига ўзаро ҳасад ва нафратни ташлаб қўяр экан.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Оятдаги_ҳикмат
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube