Get Mystery Box with random crypto!

​​ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ Янги йўналиш: Интернет фиқҳи (2-қисм) Фиқҳ | Bayyina.uz

​​ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ

Янги йўналиш: Интернет фиқҳи (2-қисм)

Фиқҳ дақиқ илм деганидир. Юзаки илмга фиқҳ дейилмайди.
Мисол учун, шифокорнинг касалликка оид ўзлаштириши керак бўлган билими – фиқҳ илмининг бир тури ҳисобланади. Аммо инсонларнинг юзларига крем суришлари, сироп ичишни билишлари фиқҳ илмига кирмайди. Мутахассислик ёхуд дақиқлик талаб қиладиган илмга фиқҳ дейилишидан келиб чиқсак, «Намоз фиқҳи» намозга оид дақиқ маълумотга эга бўлишни билдиради. «Ҳаж фиқҳи» эса, ҳаж ҳақида юзаки эмас, балки дақиқ илмга эгалик тушунилади. Фақиҳ эса, диний илмларни чуқур ўзлаштирган инсон дегани бўлади.

Шу жиҳатдан қаралса, «Интернет фиқҳи» ҳам мусулмонларнинг интернет борасидаги ҳалол-ҳаром каби масалаларни ўрганиши керак бўлган йўналиш маъносини билдиради. Ҳаж фиқҳи, рўза фиқҳи, намоз фиқҳи ва бошқа шу каби фиқҳлар эски китобларимизда ва фиқҳий китобларимизда мавжуд. Лекин интернет ҳали ҳануз бу асрда туғилиб, эндиликда шиддат билан кенгайиб бораётган маҳсул бўлгани учун, эллик йил олдинги китобларимизда, олимларимизнинг турли асарларида «интернет фиқҳи» деган боб йўқ.

Инсоният ер юзида Аллоҳ таолонинг шариати асосида яшашга мажбур экан, намознинг фиқҳини ҳам ўрганишга масъулдир. Худди шунингдек, ҳаж фиқҳи ҳам Аллоҳ таоло томонидан талаб қилинган амал бўлганлиги сабабидан, мўмин ҳажга оид барча жиҳатларни ўрганиши лозим. Сиёсат, тижорат, зироат (деҳқончилик) ёки санъат билан шуғулланиш бўлсин, мусулмон инсон бу соҳалардаги диний буйруқ ва қайтариқларини билишга мажбурдир.

Зироат билан шуғулланадиган зироатининг фиқҳини, санъат билан шуғулланадиган санъатининг фиқҳини, тижорат билан шуғулланадиган тижоратининг фиқҳини, шифокорлик билан шуғулланадиган табобат фиқҳини ўрганиши Аллоҳ таолонинг буйруғидир. Ҳаётга мос ва ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган Исломнинг амалдан қолдирилган насройнийлик ва яҳудийлик билан орасидаги энг катта фарқи ҳам шунда. Насронийлик ва яҳудийлик ҳаётнинг айнан бир жабҳасини «гўё» қамраб олган экан, Ислом ҳаётнинг барча жабҳасига ўз ҳукмини ўтказади. Мўмин эса мазкур ҳукмларни сўзсиз қабул қилиб, шунга кўра ҳаёт кечиришга масъул инсон деганидир.
Агар имкон топилиб, бундан ўттиз йилдан сўнг инсонлар самолётларда Истанбулдан Карсга (Туркиянинг энг чекка шаҳрининг номи) учиб бориб-келганлари сингари, коинотнинг маълум бир жойига қатнашни бошласалар, пули бўлган ҳар ким бундан фойдалана олса, ҳеч тараддудсиз айтишимиз мумкинки, ўша вақтнинг олимлари «қоинот фиқҳи»ни ёзишлари фарз ҳолга келган бўлади. Чунки, ўша вақтдан бошлаб қоинот ҳаёти мусулмонларнинг кундалик ҳаётига кирган бўлади ва олимлар бу борадаги дақиқ илмларни ўрганишлари шарт бўлади.

Муаллиф: Нуриддин Йилдиз
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube