Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.28K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 143

2021-12-24 04:00:10
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муснадий ал-Жуъфий Бухоро аҳлидан. Бу киши ҳар бир ҳадиснинг санадини cўрар эдилар. Ҳадисларнинг санадини кўп сўраганларидан бу кишига «ал-Муснадий» ва «ҳадис хазинаси» каби нисбатлар берилган. Бу киши – имом Бухорийнинг устозлари. Кўплаб муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Имом ал-Бухорий, Абу Зуръа ар-Розий, Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазий каби буюк имомлар ҳадис ривоят қилганлар. Ал-Муснадий ҳижрий 229 (милодий 845) йили зулқаъда ойига 6 кун қолганда, пайшанба куни вафот этганлар.

Зиёратгоҳ манзили:
https://yandex.ru/maps/org/163147644807

Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
609 views01:00
Ochish/sharhlash
2021-12-24 03:30:59 Азизхўжа домла Иноятов таътилда бўлганликлари туфайли 2-3 ҳафта «Чор Бакр» жоме масжидида Жума намозини Абдураҳмон домла Атоуллаев ўтказадилар.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
236 views00:30
Ochish/sharhlash
2021-12-23 17:35:00
Сафарга чиқганда ўқиладиган дуо ва амаллар | Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
3.6K views14:35
Ochish/sharhlash
2021-12-23 17:35:00 Сафарга чиқганда ўқиладиган дуо ва амаллар | 8.8 мб.
Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
3.4K views14:35
Ochish/sharhlash
2021-12-23 16:25:12 Азизхўжа домла Иноятов таътилда бўлганликлари туфайли 2-3 ҳафта «Чор Бакр» жоме масжидида Жума намозини Абдураҳмон домла Атоуллаев ўтказадилар.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
3.8K views13:25
Ochish/sharhlash
2021-12-23 15:35:00 ҲАЛИ ҲАМ КЕЧ ЭМАС

Машҳур қироат имомларидан бири имом Кисоий роҳимаҳуллоҳ 40 ёшигача қўй боқиб юрган. Кунлардан бир куни у қўй боқиб юрганида боласини қуръон мадрасасига юбораётган онани кўриб қолади. Бола "бормайман" деб хархаша қилаётган эди. Онаси унга деди:
- Сен албатта қуръон ҳалқасига бориб таълим олишинг керак. Акс ҳолда мана бу чўпонга ўхшаб қоласан!

Кисоий буни эшитиб: "Ҳали мен инсонларга мисол қилинадиган бўлиб қолдимми?!", дея қўйларини сотиб юборади. Сўнгра илм олишга киришиб луғат ва қироатда имом бўлади. Энди уни инсонлар илмда ва олийҳимматли бўлишда мисол қила бошлашади.

Инсоннинг ўзи учун чиқарган қарорларни - агар улар иймон ва иродадан содир бўлса - кунлар камдан-кам ҳолатда барбод қила олади!

АбдулҚодир Полвонов
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.3K views12:35
Ochish/sharhlash
2021-12-23 13:35:00 ҲАР БИР БУЮК ОРТИДА “АЁЛ” БОР ЭМИШ

Абу Саъидхожанинг ўғли муфтий Абу Тоҳирхожа ўзиниг машҳур «Самария» номли асарида шундай дейди:
«Нақлда борким, ҳазрат Абу Мансурнинг хотини дағал ва бадфеъл хотин эди. Бир кун шайх танурга ўт қўяётган эди, хотини жаҳл қилиб шайхнинг муборак орқасига беш бор тепди. Шайх умрининг охирида «ўша беш тепки билан мени ва Хақ таоло орасидаги етти пардадан беш пардаси ўртадан кўтарилди ва ўттиз икки йил рўза тутиб, кечалари тик туришни бажо келтирдим, токи қолган икки ҳижоб ҳам ўртадан кўтарилсин деб. Қани энди ўшанда яна икки тепки ҳам тепганда, бунчалик машаққат чекмаган бўлур эдим», деди».

Айтмоқчиларки, имом Абу Мансур Мотуридий дунёни асрлар оша лол қолдирган ақлу илм, валоят соҳиби бўлишига қарамай, хотини у кишини менсимас, ҳатто у кишини аёлга кўмак учун тандирга ўт ёқиб бериб турганида тепишга ҳам журъат қилар экан. Бу аёлнинг бундай бетарбия, бадхулқ бўлгани «Салоти Масъудий» китобида ва бошқа катта аҳли илмларнинг нақлларида ҳам мавжуд. Хуллас, ҳазрат имом Аллоҳ таолога яқинлашишига, улуғ даражаларга эришишида ўша хотиннинг озорларига чидаши сабаб эканини айтган эканлар.

Мен ҳар бир буюк инсон ортида бир аёл бор, деса бошқача тушунарканман, қаранг, мана бунақаси ҳам бўларкан. Аёлларимиз омон бўлсин, нима қилиб бўлса ҳам, умматга катта хизмат қилишар экан, буюкларни етиштириб беришар экан. :))

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.2K views10:35
Ochish/sharhlash
2021-12-23 11:35:00 Ғайридин вакилларига эҳсон қилсам бўладими?

САВОЛ: – Кўча куйда, метроларда ғайридин вакилларига эҳсон қилсам бўладими?

ЖАВОБ: –
Закот, фитр садақа каби фарз ва вожиб бўлмаган эҳсонларни бошқа дин вакилларига бериш мукинлигига уламолар иттифоқ қилишган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | Манба
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.9K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-12-23 09:35:00
@Bayyinauz | #Иқтибос
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.2K views06:35
Ochish/sharhlash
2021-12-22 15:35:05 Сафарга чиқганда ўқиладиган дуо ва амаллар | Азизхўжа домла Иноятов





———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
3.6K views12:35
Ochish/sharhlash