Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.28K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 144

2021-12-22 13:35:00 Биродарлар! Мен сизларга қайғули бир воқеани айтиб бераман:

“Бир инсон меҳмонхонаси учун янги мебел тўплами сотиб олди. Ўғли тиғ билан уни йиртиб, ичидаги матони сочиб юборди. Бу нарса бола учун қизиқарли бир ўйин эди. Бир неча дақиқа ичида барча тўплам(диван креслолар)ни яроқсиз ҳолга келтирди. Отаси жаҳлдор киши эди. У воқеани кўргач, уни қилган ишини ҳазм қилолмади ва боласининг қўлини стол устига қўйиб, чизғич билан ура бошлади. Боланинг қўли қизариб, қонга бўялди. (Тўхтовсиз калтаклаганидан) шу даражага етдики, боланинг икки кафти қорайиб кетди. (Ўзига келиб) шифокорларга олиб боришса, улар ҳолатни кўргач, болани қўлини кесмаса бўлмайди дейишди.
Бола: "Отажон! Қўллларимни кесишмасин, уларга айтинг. Ахир, кесмасликни иложи бордир", деб (йиғлаб) илтижо қиларди. (Қилган ишидан қаттиқ афсусланган) Ота бу ҳолатни кўтаролмасдан, ўз жонига қасд қилди.

Шундай экан, қўпол ва қаттиққўл бўлмагин. Мен бу қиссани айтиш билан фарзандларга нисбатан ўта юмшоқ бўлгин демоқчи эмасман. Лекин фарзандинг ҳар қандай мебел тўпламию буюмларданда қадрлидир. Тўғри, бола катта хато қилган, лекин босиқлик лозим эди.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
6.5K views10:35
Ochish/sharhlash
2021-12-22 10:35:00
@Bayyinauz | #Иқтибос
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.7K views07:35
Ochish/sharhlash
2021-12-22 07:35:00 Эшон ва Хўжа кимлар

САВОЛ: – Эшон ва Хўжа сўзларининг маънолари нима?

ЖАВОБ: –
Эшон – тарийқат Шайхлари. Хўжа – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насабларига боғлиқ кишилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | Манба
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
7.0K views04:35
Ochish/sharhlash
2021-12-21 11:35:00
Сафар ва унга доир ҳукмлар | Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.0K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-12-21 11:35:00 Сафар ва унга доир ҳукмлар | 21.4 мб.
Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
3.9K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-12-21 09:35:00
Мушфиқ отадан фарзандига мактуб

"Ўғлим, агар жонингни арзон билиб, тезликни шу рақамгача оширган бўлсанг, ёдингда тут, жонинг биз учун қадрлидир. Отанг Зайд".
Фарзанд эса отасининг мактубини кўз олдига қўйиб олиб, шу насиҳатга назар солиб турарди.
Аллоҳ таоло барчамизни маркаб миниш ва йўл ҳаракати одобларига риоя этувчи бандаларидан қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.6K views06:35
Ochish/sharhlash
2021-12-21 07:35:00 Аҳли китоблар таомлардан ейиш ҳақида

САВОЛ: – Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аҳли китоблар таомларидан ейишга рухсат берган ҳадисларини кенгрок ёритиб берсангиз.

ЖАВОБ: –
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
"Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир", деган.
Ислом мусулмонларга номусулмонлар билан бирга тинч-омон яшашга рухсат берган. Лекин шунинг ўзи етарли эмас. Мадомики, мусулмонлар жамиятда бошқа дин вакиллари билан биргаликда яшар эканлар, табиийки, ўртада турли шаклда яқин алоқалар бўлиши, ўзаро борди-келди қилишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб, мусулмонларга аҳли китобларнинг сўйган сўйишлари ҳалол қилинган. Бу оятда «таом» сўзи қўлланган, аммо ундан аҳли китобларнинг барча таомлари, жумладан, чўчқа ёки бошқа ҳаром ҳайвонларнинг гўшти, ароққа ўхшаш ичимликлари ҳам ҳалол экан-да, деб тушунилмаслиги керак. Бу нарсаларнинг ҳаромлиги ўз-ўзидан ҳаммага маълум. Асли ўзи ҳалол бўлган бошқа нарсалар ҳақида ҳам аввал айтиб ўтилди. Демак, бу ерда гап гўшти асли ҳалол бўлган ҳайвонлар аҳли китобларнинг динлари асосида сўйилган бўлса, ҳалол бўлишлиги ҳақида кетмоқда.
Баъзи кишилар: «Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир», дейишлик нима учун керак бўлди экан? Улар Қуръон ҳукмига амал қилишмайди-ку? Ҳалол-ҳаромнинг фарқига ҳам боришмайди-ку, дейишлари мумкин. Уламоларимиз бунга жавобан: «Мазкур хитоб мўминларга қаратилган, сизлар ҳам уларга ўз таомингиздан берсангиз бўлаверади, деганидир», – дейдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | Манба
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.7K views04:35
Ochish/sharhlash
2021-12-21 05:35:00
@Bayyinauz | #Иқтибос
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.0K views02:35
Ochish/sharhlash
2021-12-20 18:35:09 Сафар ва унга доир ҳукмлар | Азизхўжа домла Иноятов





———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
2.9K views15:35
Ochish/sharhlash
2021-12-20 17:24:45 БИРОЗ ВАҚТ МЕНИНГ ОЛДИМДА ТУРДИ

Бани Исроилда фақиҳ, олим, обид ва мужтаҳид киши бор эди. Унинг чиройли хотини бўлиб, у хотинини жуда қаттиқ севар эди. Хотини ҳам эрини яхши кўрар эди. Иттифоқо унинг хотини вафот қилиб қолди. Олим хотинининг вафотидан қаттиқ қайғуга тушди. У уйини беркитиб олиб одамлардан ёлғизланиб олди. Зиёратига келган кишиларни киргани қўймади.
Бани Исроилда бир ақлли аёл бор эди. У ҳалиги олимнинг бошига тушган мусибатдан хабар топди. Уни кўрмоқчи бўлиб эшигига келди. Уни киргани қўйишмади. Шунда аёл деди:
- Менинг унда ишим бор. Шу ишим юзасидан фатво сўрашим керак. Қоғозга ёзиб беришим кифоя қилмайди. Юзма-юз гаплашишим шарт.
Эшикда турган киши уни киритмади. Аёл кетмасдан ўша ерда тураверди. Олим унинг кетмаганлигини билиб киришига рухсат берди. Аёл олимнинг ҳузурига кириб деди:
- Мен сизнинг ҳузурингизга бир масала юзасидан фатво сўраб келдим.
- Нима иш экан?
- Мен бир қўшнимдан омонатга либос олдим. У либос менинг ҳузуримда анча вақт турди. Кейин қўшним либосини сўраб одам юборди. Уни эгасига беришим керакми?
- Ҳа, берасиз!
- У менда анча вақт турди-ку!
- Шунинг учун ҳам тезроқ қайтаришингиз керак.
Шунда аёл олимга вафот қилган хотинини эслатиб деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Аллоҳ сизга омонат берган ва яна қайтариб олган нарсасига шунча маҳзун бўласизми? Аллоҳ унга сиздан кўра ҳақлироқ эди-ку!
Буни эшитган олим ўша заҳотиёқ туриб эшигини очди. Одамларга кириб фатво сўраб дарс олишлари учун рухсат берди!

Суюкли инсонларни йўқотмоқ ғурбатдир. Бунақа ҳолатда инсонлар юпатишга эҳтиёж сезишади. Ўлим оғриқли дарддир. Йўқотиш эса аламдир. Бундай ҳолатда ҳалим инсонлар ҳам ҳайратда қотиб қолишади. Биз билган мувозанатларини йўқотиб қўйишади. Уларни олдинги ҳолатда фақатгина гўзал юпатишгина қайтариши мумкин.

Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу укалари Зайдни жуда қаттиқ яхши кўрар эдилар. Қачон Ямомада Мусайлама каззобга қарши бўлган жанг эсланса укалари Зайднинг шаҳид бўлганини эслаб йиғлар эдилар. Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг олдиларига Мутаммим ибн Нувайра розиёллоҳу анҳу келиб укаси Молик ибн Нувайрани Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу муртад ҳолида ўлдирганини айтиб, шикоят қилиб, биродарлик ҳақида балоғатли шеър ўқиганида Умар розиёллоҳу анҳу ҳам укалари Зайдни эслаб шундай деган эдилар:
"Қани энди мен ҳам шеър ёзишни билганимда эди, укам Зайдга атаб шунақа шеър айтган бўлар эдим!".
Шунда Мутаммим ибн Нувайра розиёллоҳу анҳу деди:
"Менинг укам ҳам сенинг уканг Зайд каби шаҳид бўлганида унга шеър айтиб ўтирмас эдим. Менинг укам муртад ҳолида вафот этди!".
Шунда Умар розиёллоҳу анҳу унга дедилар:
"Аллоҳ сенга раҳм қилсин! Ҳеч ким мени сен каби юпатгани йўқ!".

Солиҳлардан бирининг боласи вафот қилди. У маҳзун бўлиб одамлардан ажралиб бир хонада қамалиб олди. Шунда унинг бир дўсти келиб сўради:
- Ўғлингга сен раҳмлироқмисан ёки Аллоҳми?
- Аллоҳ!
- Ўғлинг сендан кўра раҳмлироқ зотнинг ҳузурига кетган бўлса нега йиғлайсан?!

Инсонлар қалбларини силайдиган кишиларга, яқинларини йўқотганларида уларни юпатадиган кишиларга муҳтож бўлишади. Уларга нисбатан энг гўзал сўзларни танланг. Сизнинг сўзларингиз сабаб Аллоҳ эзилган инсонларга сабр ато қилсин. Сиз сабаб яраланган қалбларга шифо берсин!

АбдулҚодир Полвонов
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
3.9K views14:24
Ochish/sharhlash