2021-12-30 13:35:00
Уйимизга шайтон кирмасин десак:
• Ибодатларга лоқайд бўлмаслигимиз керак. Аёллар намозларини қолдирмасликлари лозим, эркаклар эса уйларида нафл намозлар ҳам ўқиб туришлари керак.
• Уйимизда зикрлар қилинсин. Кунлик Қуръондан вазифаларимиз бўлиши керак. Буларни жиддий татбиқ қилиш лозим.
• Уйимиз илм билан машғул инсонларнинг уйи бўлиши керак: қанча ҳадис ўқилди, қанча ҳадис ёдланди, қайси суралар ўқилди ва тафсирлар ўқишнинг аҳамияти катта. Илмсиз, жоҳил инсон шайтондан қандай қилиб ҳимоялана олади?! Уйимизда китоблар мутоала қилишимиз керак.
• Телевизор, компьютер каби жиҳозларга сарфлайдиган вақтимизни чегаралашимиз лозим. Уларни жиддий назорат қилиб фойдаланиш керак.
• Уйимизга келадиган меҳмонларнинг қандай инсонлигига аҳамият беришимиз керак, келганлар уйимизга фитна олиб келишига йўл қўймаслигимиз керак.
• Уй зиндон каби бўлмаслиги керак, шариатимизга уйғун бўлган жойларда сайр қилиш ва дам олиш учун имконият яратиш керак.
• Илмий ва шаръий мажлисларга қатнашиб туриш керак.
• Уйларимиз эшиги қариндошларга ҳар доим очиқ бўлиши керак.
• Солиҳ инсонларни, илм аҳилларини оила аъзолармизнинг улардан ўрнак олишлари ва уларнинг насиҳатларини эшитишлари учун уйимизга чақириб туришимиз керак.
• Уйларимизда ит боқмаслигимиз ва жонли нарсаларнинг расмлари бўлмаслиги керак.
• Уй аҳли ҳеч бўлмаганда йилда бир марта Бақара сурасини ўқишлари керак.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар». (Термизий ривоят қилган).
Нуриддин Йилдизнинг «Қиблагоҳ уйлар» китобидан
Таржимон: Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
5.8K views10:35