Get Mystery Box with random crypto!

Биродарлар! Мен сизларга қайғули бир воқеани айтиб бераман: | Bayyina.uz

Биродарлар! Мен сизларга қайғули бир воқеани айтиб бераман:

“Бир инсон меҳмонхонаси учун янги мебел тўплами сотиб олди. Ўғли тиғ билан уни йиртиб, ичидаги матони сочиб юборди. Бу нарса бола учун қизиқарли бир ўйин эди. Бир неча дақиқа ичида барча тўплам(диван креслолар)ни яроқсиз ҳолга келтирди. Отаси жаҳлдор киши эди. У воқеани кўргач, уни қилган ишини ҳазм қилолмади ва боласининг қўлини стол устига қўйиб, чизғич билан ура бошлади. Боланинг қўли қизариб, қонга бўялди. (Тўхтовсиз калтаклаганидан) шу даражага етдики, боланинг икки кафти қорайиб кетди. (Ўзига келиб) шифокорларга олиб боришса, улар ҳолатни кўргач, болани қўлини кесмаса бўлмайди дейишди.
Бола: "Отажон! Қўллларимни кесишмасин, уларга айтинг. Ахир, кесмасликни иложи бордир", деб (йиғлаб) илтижо қиларди. (Қилган ишидан қаттиқ афсусланган) Ота бу ҳолатни кўтаролмасдан, ўз жонига қасд қилди.

Шундай экан, қўпол ва қаттиққўл бўлмагин. Мен бу қиссани айтиш билан фарзандларга нисбатан ўта юмшоқ бўлгин демоқчи эмасман. Лекин фарзандинг ҳар қандай мебел тўпламию буюмларданда қадрлидир. Тўғри, бола катта хато қилган, лекин босиқлик лозим эди.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube