Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.28K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 138

2022-01-20 17:10:01
Умра – 2022: Нархлар, навбатлар, учиш вақтлари ва вакциналар

Умра сафари қачондан бошланади?
– Аллоҳ насиб этса, 2022 йил 22 январь куни биринчи рейсни Саудия Арабистонигa учиришга тайёргарлик кўрилмоқда. Шундан сўнг 25, 28 январь кунлари ҳам навбатдаги рейслар амалга оширилади. Келгусида муборак сафарга рейсларни сезиларли даражада ошириб борилади, инша Аллоҳ.

Батафсил: https://islom.uz/maqola/18434

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.2K viewsedited  14:10
Ochish/sharhlash
2022-01-20 11:40:30
@Bayyinauz | #Иқтибос
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.6K views08:40
Ochish/sharhlash
2022-01-19 17:41:57 1946 йилда нашр қилинган мақоладан парча

...Ўрта мактабда ўқийдиган катта ўғлига келсак, дарсликларининг нархи ҳақида ўйлашнинг ўзи уни ақлдан оздирарди. У ўрта мактабни битирса, ҳуқуқ соҳаси бўйича ўқишга топшириши мумкин. Бу ҳақида ўйларкан, кўз олдига бундан-да оғир азоблар кўринарди. Муаллимлар монополиячи тижоратчиларнинг хаёлига келмаган, бирон-бир киши қилмаган ишни ўйлаб топишган. Китобларини университет нашриётидан бепул чоп этиб чиқаришади. Сўнг унга нарх белгилашади ва ҳар бир талабани уни сотиб олишга мажбурлашади. Тўловни тўламаган талаба имтиҳонга кирмайди. Улар ўзларига «Талабани мажбур қилмасанг, ҳечам китоб сотиб олмайди» деган шиорни ҳужжат қилиб олишган. Лекин толиби илмлар машҳур олим ва адибларнинг асарларини ҳеч қандай мажбурлашларсиз сотиб олишади. Нимага? Чунки унда манфаат бор, фойда бор. Нега ўша муаллимлар манфаатли китоб ёзишмайди? Абдулмўмин афанди нима қилсин? Ўғлини илмдан маҳрум қилсинми? Бу нодир заковатини зое қилиб, ўзи каби паст касбларда ишлатсинми?

Бошқа сабаб билан эмас, балки айнан, «муҳтарам устоз домлалар»нинг фойда таъмини тотгандан кейин, қаноат фазилатини унутиб қўйганликлари ҳамда таълим вазирлиги ва университет раҳбариятининг уларга қарши чиқиб, уларни тижоратчига айланиб қолишига тўсқинлик қилмаганлари сабабли.

Али Тантовийнинг «Ҳаётий қиссалар» китобидан
Таржимон: Акбар Абдураҳмон
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
3.9K viewsedited  14:41
Ochish/sharhlash
2022-01-18 17:35:00 1. Ҳаж ва Умра дарслари (1-дарс) | 39.7мб

Азизхўжа домла Иноятов
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
3.3K views14:35
Ochish/sharhlash
2022-01-18 15:35:00 Солиҳа оналар, Аллоҳнинг мадади билан, ЭРКАКларни етиштирадилар

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ оналари ҳақида шундай деганлар:
"Онам менга Қуръонни ўн ёшимда ёдлатганлар. У киши мени бомдод намозидан олдин уйғотар, Бағдоднинг совуқ кечаларида таҳоратим учун сувни иситиб берар, кийимларимни кийдириб, сўнгра масжид уйимиздан узоқда жойлашгани ва йўл қоронғу бўлгани учун ўзлари рўмолларини ўраб, ҳижобларини кийиб, мени масжидга олиб борардилар".

Аллоҳ таолонинг фазли ила, имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг қалбларига болаликдан сингдирилган ибодатга, илмга бўлган рағбат, муҳаббат самара бериб, у киши улуғ олим, фақиҳ, муҳаддис, мужтаҳид бўлиб етишдилар ва Ҳанбалий мазҳабининг асосчиси бўлдилар.

Нозимжон Ҳошимжон
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.7K views12:35
Ochish/sharhlash
2022-01-17 14:06:30
«Кўп инсонлар исми телевизорда, журналда ёки президент ё вазирнинг тилидан зикр қилинганда қанчалар хурсанд бўладилар. Энди Аллоҳ Ўзи исмини зикр қилган инсон ҳақида нима дейсан, нима деб ўйлайсан? Аршнинг ва осмонларнинг Робби томонидан зикр қилинган инсоннинг ҳоли қандай бўлар экан?!»

فَٱذْكُرُونِىٓ أَذْكُرْكُمْ

«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман».
(Бақара сураси, 152-оят)

Ҳабиб Умар ибн Ҳафиз
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.2K views11:06
Ochish/sharhlash
2022-01-16 17:35:00
Аёлларнинг асосий вазифалари ҳақида | Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.1K views14:35
Ochish/sharhlash
2022-01-16 11:35:00 Ислом динида инсон қадри | 14.01.2021 • 22 мб

Абдураҳмон домла
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
4.7K views08:35
Ochish/sharhlash
2022-01-16 07:35:00 КЎЗИМГА КЎРИНМАЙ ТУРИШГА ҚОДИРМИСАН?

Бадр жанги том маънода Ҳамза ибн Абдилмуттолиб розиёллоҳу анҳуники бўлди десак адашмаган бўламиз. Аллоҳнинг шери ўша кунда рўбарўсидан чиққан отлиқ ва пиёда мушрикни қатл қилди. Ахир қандай қатл қилмасин. Унинг лақаби жоҳилиятда “шерлар овчиси” эдику! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам исломда уни “Аллоҳнинг шери” деб атаган эдилар.

Ҳамза розиёллоҳу анҳу қурайшнинг жон томирига ургани, қурайш Бадрдаги мағлубиятининг асосий сабабчиси Ҳамза роҳиёллоҳу анҳу эканлигини билгани учун қасос олиш пайига тушди. Ваҳший ибн Ҳарб найзани яхши улоқтирар эди. У бу ишнинг устаси эди. унга агар Ҳамзани қатл қилса озод қилинишини айтишди. Шундай ҳам бўлди. Исломнинг энг буюк қўмондонларидан бири қатл қилинди. Ваҳший эса озод бўлди.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккани фатҳ қилгач, Ваҳший қилмишидан қўрққанидан Тоифга қочиб кетди. Унга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун қасос олмасликларини, ислом олдинги гуноҳлардан ўтиб юборишини, агар бориб исломга кирса унинг исломи қабул қилиниб авф қилинишини айтишди. Ваҳший Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Набий алайҳис салом ундан сўрадилар:
- Сен Ваҳшиймисан?
- Ҳа!
- Ҳамзани сен ўлдирдингми?
- Иш сизга етиб келганидек бўлди. Мен сизнинг олдингизга Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, сиз эса Аллоҳнинг элчиси эканлигингизга гувоҳлик бериш учун келдим!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Кўзимга кўринмай юришга қодирмисан?!

Улар қайтиб учрашишмади. Ваҳший розиёллоҳу анҳу сўзида турди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг кўзларига қайтиб кўринмади. У масжидда охирги сафларда турар, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам кўриб қолмасинлар деб бошини пастга тушириб ўтирар эди. Уруш сафларида эса охирги сафларда турар эди. Вафони кўринг!!!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларидан сўнг Мусайлама Каззоб пайғамбарликни даъво қилиб чиқди. Унга қарши курашга Ваҳший ҳам мусулмон аскарлари сафида чиқди. Ваҳший Мусайлама Каззобни ўша найзаси билан ўлдирди. Кейинчалик у доимо: “Бу найзам билан энг яхши инсон Ҳамзани ва энг ёмон инсон Мусайлама Каззобни ўлдирганман!”, деб юрар эди.

“Кўзимга кўринмай юришга қодирмисан?!”.
Бугун ушбу гапга тўхталамиз. Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни йўқотади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон бўлмоқчи бўлиб келган инсон олдин нима иш қилган бўлишидан қатъи назар унинг исломини қайтара олмас эдилар. Гарчи у инсон амакиларини қатл қилган бўлса ҳам...
Шунинг учун Ваҳшийнинг исломини қабул қилдилар. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам инсон эдилар. Инсонлик қобиғидан баъзан чиқа олмас эдилар. У киши ҳам бошқалар каби яхши кўрар, ёмон кўрар эдилар. Шунинг учун кўзлари очиқлигида Ваҳшийни кўришни истамадилар.

Ваҳшийнинг исломини қабул қилишлари билан Роббилари шариатини татбиқ қилдилар. Аммо уни кўришни истамаслик у зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шахсий ҳақлари эди. Ваҳшийни кўрсалар амакилари, қўшинлари қўмондони, энг буюк жангчилари бўлмиш Ҳамза розиёллоҳу анҳу ёдларига тушар эди.
Қодир бўлганида кечиримли бўлиш буюклар ахлоқидандир. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам буюк эдилар. Ваҳшийни авф қилдилар. Аммо авф бошқа, бир кишини яхши кўриш бошқа экан.
Гоҳида бизни бошқалар оғир яралайди. Шундай яралайдики, модомики ер-у осмон бор экан у яра битмайди. Гоҳида инсонлар сулҳ қилмоқчи бўлишади. Биз уларни кечирамиз, аммо ёнимизда туришларини истамаймиз. Уларни кўришни истмаймиз. Чунки уларни кўришимиз билан улар етказган жароҳатнинг оғриғи бошланади. Улар етказган жароҳат ҳали-ҳамон тузалмаганини ҳис қиламиз.
Ишларни қайтадан ўз ўрнига тушира олмай турганларни ҳам тушунинг. Улар буни кина-адоватдан эмас, қайта озорланганлари учун қила олишмайди.

Рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстойнинг бир гапи бор:
“Инсонлар сенга хиёнат қилишар экан, уларнинг бу иши худди икки қўлингни кесиб ташлаганларига ўхшайди. Сен уларни кечиришинг мумкин, аммо яна қайта қучоқлай олмайсан!”.

АбдулҚодир Полвонов
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.9K views04:35
Ochish/sharhlash
2022-01-16 04:35:00
@Bayyinauz | #Иқтибос
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.4K views01:35
Ochish/sharhlash