Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Telegram kanalining logotibi bayyinauz — Bayyina.uz
Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.07K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @Bayyinauzfeedback_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 137

2022-01-26 09:45:49
@Bayyinauz | #Иқтибос
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.4K views06:45
Ochish/sharhlash
2022-01-24 15:35:00 «ЗАХИРА»ДАН БИР ХАЗИНА

Тарихда Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Мисрда волий бўлиб турганларида қитбий-руммонийлар қавми у кишининг олдиларига бир илтимос билан келади. “Қоҳира шаҳридаги тепаликлардан иборат Муқоттам номли кенг майдонни бизга сотсангиз”, – деб сўрайди. Волий: “Бу менинг ваколатимга кирмайди, хоҳласангиз халифадан сўраб бераман”, – деб Умар розияллоҳу анҳуга мактуб ёзадилар. Ҳазрати Умар эса бу қавм нега айнан ўша ерни сўраётганини аниқлашни буюрадилар. Маълум бўлишича, уларнинг эски китобларидаги баъзи ривоятларда жаннат шу жойдан бошланиши ёки шу жой жаннатга кўчирилиши ҳақида важҳлар келтирилган экан. Умар розияллоҳу анҳуга бу хабар етиб боргач, мабодо (шоядки) ушбу ривоятлар рост бўлса, мусулмонлар ушбу раҳматга эришса, дея ушбу майдонни сотмасликни ва у ерни мусулмонлар қабристони қилишни буюрадилар.

Ана шу қабристон маҳаллий тилда Қирофа деб номланади. У ерда Уқба ибн Омир ал-Жуҳаний, имом Шофеъий, имом Таҳовий, имом Шотибий ва Ибн Ҳажар Асқалоний каби буюк олимлар ва Мисрнинг аксар аҳли илмлари дафн қилинган.

Ушбу қабристон яна бир буюк аллома – Имом Шиҳобиддин Қирофий (ҳижрий 626-684, милодий 1228-1285) орқали ҳам тилларда достон бўлган. Буюк олим илмнинг «аччиғи»га сабр қилиб қабристонда яшаб таълим олганликларидан Қирофий (мозорий, қабристонлик) деб ном олганлар. Одамлар ўзаро мушкулотлари ва саволларига жавоб топишолмаса, бу масалани Қирофа (мозор) томондан сўранглар, яъни имом Қирофийга боринглар, деб айтиларди. Илм йўлидаги қийинчилик ва ночорликка сабр қилиб, қабристонда яшаб шунчалар аллома бўлиб етишганликлари, сўзсиз, биз учун намуна ва ўрнакдир.

Буюк фақиҳ имом Қирофий таълиф қилган кўплаб китоблар бор бўлиб, улардан бири «Захира» асаридир. Ушбу асарида имом Ғаззолийдан дин даъватчиларига аталган ажойиб бир насиҳатни ривоят қиладилар.

Имом Ғаззолийдан ривоят қилинади:
Диний илмлар билан шуғулланиб, дин илмларини чуқурроқ ўрганувчилар учун тўрт нарса лозимдир.
1. Ўта ақлли, зеҳн-заковатли бўлиш. Чунки диний илмлар ўта хассос ва нозик илмлар ҳисобланади.
2. Диний илмларни кўпроқ ва мукаммал олиш керак. Чунки мен диний илмларни ярим ўзлаштирган (чала мулла)дан кўра кофирроқ (зажран) одамни кўрмадим.
3. Диндор ва тақводор бўлиш. Чунки Аллоҳдан қўрқмаса, қалбида шубҳа тушганда унинг жавобини қидирмайди. Гумонлари кўпайиб боргач, одамларга ҳам шубҳали илмларни улашади. Бу эса уларни бора-бора қаттиқ адашув ва диндан чиқишга етаклайди.
4. Тили бурро, фасийҳ сўзли бўлсин. Чунки гапини тушунтира олмаган киши диний хизматга ярамайди.

Дарҳақиқат, ҳаммамиз кундалик ҳаётимизда ҳам, у ёки бу кўринишда диний илмларни бир-биримизга илинамиз. Камида оила аъзоларимизга, яқинларимизга, ишчиларимизга яхшиликни раво кўрамиз. Шундай экан, ушбу қоидаларни ҳам инобатга олиб даъват қилмоғимиз керак.

Хайрли мақсадлар ҳар қандай услубни оқлайди қабилида иш тутмаслигимиз керак. Нотўғри услублар, бўлар-бўлмас ривоятларни келтириб, бугунги кунда жамиятни тафриқага солиб, динимизга шубҳа билан қарайдиганлар кўпайишига сабаб бўлаётганлар ҳам кам эмас, афсуски. Зеро, мақсадларга эришмаслик тўғри услубни билмасликдандир.

Замонамиз мутафаккирлари айтганидек бугун велосипедни қайта кашф қилиш керак эмас. Бизнинг шонли тарихимиздан аниқ услуб (режа)лар қолган. Шундай мавқифларки, натижаси аниқ ва ишончли. Биз эса ихлос билан енг шимариб, ғайрат ила қўлни қўлга бериб, ўша услублар билангина юришимиз керак, холос. Ин шаа Аллоҳ, ўтмишдаги каби Ислом олами эришган мисли кўрилмаган натижаларга биз ҳам, албатта, эришамиз.
Ва аахиру даъваанаа анилҳамдулиллаҳи роббил аъламийн.

Азизхўжа домла Иноятов
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.1K views12:35
Ochish/sharhlash
2022-01-24 13:35:07
@Bayyinauz | #Иқтибос
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.3K views10:35
Ochish/sharhlash
2022-01-23 11:35:00 Буюк қалб соҳиблари: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу | 23.01.2022 • 22.7 мб

Абдураҳмон домла
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
4.0K views08:35
Ochish/sharhlash
2022-01-23 09:15:55
Убайд ибн Умайр роҳимаҳуллоҳ қиш келганида шундай дердилар:

— Эй Қуръон аҳли! Қироат қилишингиз учун тунларингиз узайди, туринглар (қироат қилинглар)! Рўза тутишингиз учун кундузларингиз қисқарди, рўза тутинглар!

Имом Суютий, «Аҳадийсуш-шита» (Қиш ҳадислари), 19-саҳифа
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.0K views06:15
Ochish/sharhlash
2022-01-22 17:06:49 Дангасалик камбағаллиги

Камбағаллар орасида камбағаллиги дангасалик туфайли бўлганлар бор! Уларнинг қилган ишини пишиқ эмаслигини ва берган ваъдаларини бажармасликларини кўрасиз. Бундай кишиларнинг тайёрлаган маҳсулотлари сифатсиз ва уларнинг ғам-ташвиши йўқ. Бир ишни тўлиқ қилишмайди-да, ундан ҳам қизиғи давомий иш тартиби ва ҳисоботлари мавжуд эмас! Бундай кишиларнинг озгина вақтдан сўнг фақирга айланиши турган гап.

Мана шу – дангасалик камбағаллигидир. Бу фақирлик сизнинг ўзингиздандир. Бунда на пишиқлик, на ваъдани бажаришлик, на ростгўйлик ва на омонатдорлик бор.

“Аллоҳ таоло менга ризқ битмаган экан” деб айтиш калтафаҳмликдир. Ундан кўра: “Мен калтафаҳмман” деб айтиб қўяверинг.

Ишларингиз (яхши томонга) ўзгариши учун аввал ўзингиз ўзгаринг!

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.4K views14:06
Ochish/sharhlash
2022-01-21 18:06:20
Ризқ топиш даражалари | Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
3.2K views15:06
Ochish/sharhlash
2022-01-21 18:06:20 Ризқ топиш даражалари | 3.3 мб.
Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
3.1K views15:06
Ochish/sharhlash
2022-01-21 04:35:00
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Зиёратгоҳ манзили:
https://yandex.ru/maps/org/144016863833

Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
13.5K views01:35
Ochish/sharhlash
2022-01-20 18:35:00 2. Ҳаж ва Умра дарслари (2-дарс) | 30.4мб

Азизхўжа домла Иноятов
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
2.9K views15:35
Ochish/sharhlash