Get Mystery Box with random crypto!

1946 йилда нашр қилинган мақоладан парча ...Ўрта мактабда ўқи | Bayyina.uz

1946 йилда нашр қилинган мақоладан парча

...Ўрта мактабда ўқийдиган катта ўғлига келсак, дарсликларининг нархи ҳақида ўйлашнинг ўзи уни ақлдан оздирарди. У ўрта мактабни битирса, ҳуқуқ соҳаси бўйича ўқишга топшириши мумкин. Бу ҳақида ўйларкан, кўз олдига бундан-да оғир азоблар кўринарди. Муаллимлар монополиячи тижоратчиларнинг хаёлига келмаган, бирон-бир киши қилмаган ишни ўйлаб топишган. Китобларини университет нашриётидан бепул чоп этиб чиқаришади. Сўнг унга нарх белгилашади ва ҳар бир талабани уни сотиб олишга мажбурлашади. Тўловни тўламаган талаба имтиҳонга кирмайди. Улар ўзларига «Талабани мажбур қилмасанг, ҳечам китоб сотиб олмайди» деган шиорни ҳужжат қилиб олишган. Лекин толиби илмлар машҳур олим ва адибларнинг асарларини ҳеч қандай мажбурлашларсиз сотиб олишади. Нимага? Чунки унда манфаат бор, фойда бор. Нега ўша муаллимлар манфаатли китоб ёзишмайди? Абдулмўмин афанди нима қилсин? Ўғлини илмдан маҳрум қилсинми? Бу нодир заковатини зое қилиб, ўзи каби паст касбларда ишлатсинми?

Бошқа сабаб билан эмас, балки айнан, «муҳтарам устоз домлалар»нинг фойда таъмини тотгандан кейин, қаноат фазилатини унутиб қўйганликлари ҳамда таълим вазирлиги ва университет раҳбариятининг уларга қарши чиқиб, уларни тижоратчига айланиб қолишига тўсқинлик қилмаганлари сабабли.

Али Тантовийнинг «Ҳаётий қиссалар» китобидан
Таржимон: Акбар Абдураҳмон
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube