Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Telegram kanalining logotibi bayyinauz — Bayyina.uz
Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.07K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @Bayyinauzfeedback_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 136

2022-02-01 14:15:00 “99 қоидаси”

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бир куни подшоҳ вазирдан:
«Нега хизматчим, ҳеч нарсаси йўқ бўлса ҳам, мендан кўра ҳаётида бахтлироқ, мен эса ҳамма нарсаси бор подшоҳ бўлсам ҳам, таъбим хира?» деб сўради.
Вазир унга «Ўша хизматчи билан «99 қоидаси»ни тажриба қилиб кўринг» деди.
Подшоҳ ҳайрон бўлиб, «99 қоидаси нима?”, деб сўради.
Вазир тушунтира бошлади:
«Бир халтага 99 динорни солинг-да, халта устига «Ушбу 100 динор сизга ҳадя» деб ёзиб қўйинг. Қоронғу тушганда, халтани ўша ходимнинг эшиги олдига қўйиб, эшикни таққиллатиб, у ердан узоқлашинг, сўнг нима юз беришини кузатиб туринг».
Подшоҳ вазир айтганидек қилди. Эшиги олдидаги халтани олган ходим уйига кириб, пулни санаб кўрди. Қараса, бир динор кам экан. «Бир динор ташқарига тушиб қолган бўлса керак» деди. Ўзи ва оила аъзолари кўчага чиқиб бир динорни ахтара бошлашди. Тун ҳам ўтиб бўлди, улар эса ҳамон пулни қидиришарди. Динорни топиша олмагани учун отанинг ғазаби тошди. Бироз олдин тинч турган одам энди оила аъзоларига ғазаб қилаётган эди. Чунки бир динор топилмаган эди.
Эртаси куни ходим фикри тарқоқ, таъби хира, қовоғи солиқ, хўмрайган бир аҳволда подшоҳнинг ҳузурига борди.
Шунда подшоҳ «99 қоида»нинг моҳиятини тушунди. Бу моҳият «Биз ўзимиздаги 99 та неъматни унутамиз» деган хулосадир.
Ҳа, Аллоҳ таоло бизга қанчадан қанча неъматларини берган ва бермоқда. Биз эса бошқаларнинг пулига, кийимига, машинасига, уйига қараб, ўзимиздаги неъматларни унутамиз.
Қўлимизда турган неъматни санаш, қадрига етиш ва унинг учун Роббимизга ҳамду сано айтиш ўрнига, ҳали берилмаган неъматни қидириб, кутиб ҳаётимизни шукрсиз ўтказиб юборамиз.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», - деб эълон қилганини ҳам эсланг»
(Иброҳим сураси, 7-оят).
Аллоҳ таолонинг берган неъматига шукр қилиш ва ўша неъматни Унинг тоатига ишлатиш давомли бўлса, Аллоҳ таолонинг фазли ила неъмат ҳам давомли ва зиёда бўлади. Агар Аллоҳ таолонинг берган неъматига шукр қилинмаса, устига-устак, ўша неъмат Аллоҳ таолога маъсият бўладиган ишларга ишлатилса, бу нонкўрлик, куфрони неъмат бўлади. Бунда энди бор неъмат ҳам қўлдан кетиб, унинг ўрнига ўша нонкўрлик учун Аллоҳ таолонинг азоби келади.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббим менга Макканинг Батҳосини олтин қилиб беришини таклиф қилди. Мен: «Йўқ, эй Роббим! Лекин бир кун тўйиб, бир кун оч бўлганим яхши, - деб уч ёки шунга ўхшаш айтдилар ва давомида: – Оч қолсам, Сенга тазарру қилиб, Сени зикр қилурман. Тўйган чоғимда Сенга шукр қилиб, ҳамд айтурман», дедим», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Қаранг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан бойлик, молу дунё сўрамаяптилар. Балки фақирона ҳаётни ихтиёр этяптилар. Оч қолганларида, Аллоҳ таолога тазарру қилиб, У Зотни зикр қилишлари, тўйганларида эса, У Зотга шукр қилиб, ҳамд айтишларини баён этмоқдалар.
Биз умматлар севикли Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини, шукрларини, зикрларини, бутун ҳаётларини яхшилаб ўрганиб, амал қилишимиз лозим.
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Аллоҳ азза ва жалланинг неъматларини Аллоҳ таолога шукр қилиш билан боғлаб қўйинглар!».
Аллоҳ таоло бизга қандай неъмат ато этган бўлса, раҳмати сабабли ато этгандир. Аллоҳ таоло бизга қайсидир неъматни бермаган бўлса, Ўзига маълум ҳикмати туфайли бермагандир.
Шундай экан, қўлимиздаги 99 та неъмат учун Аллоҳ таолога шукр қилайлик ва У Зотдан неъматларини зиёда этишини сўрайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни неъматга тўғри шукр қиладиган бандаларидан қилсин ва нонкўрлик, ношукрликдан асрасин!
У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
6.4K views11:15
Ochish/sharhlash
2022-01-31 16:27:51
Фойда: қадимда инсонлар чақалоқ йиғласа ухлаб қолсин, деб боланинг қўлига «Қудурий»ни бериб қўйишар экан. Бугун эса телефон, планшетлар бериб қўйишмоқда. Бундан ташқари, «Қудурий» ҳақида Ҳожи Халифанинг таъкидлашича, ҳанафийлар бу китобни вабо тарқалганда радди бало учун ўқишган ва «Ким уни ёд олса, фақирликка учрамайди», деган гапларни айтишган.

Қудурий - асл номи «Мухтасарул Қудурий» бўлиб, имом Абулҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад Қудурий розияллоҳу анҳунинг ушбу мўътабар ва муборак китоблари Ҳанафий мазҳабининг энг машҳур китобларининг бошида келади. Бу китобда 12.000 масала баён қилинган. Жуда кўпчилигимиз бу китобларнинг фойдаси, баракаси бир четда турсин, ҳатто номларини ҳам билмаймиз...

Бу ва бошқа мўътабар китоблар ҳақида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» номли китобларини тавсия қиламан.

Аслида Қудурий ҳақида айтиладиган гаплар кўп. Лекин инсон ўзи саъй-ҳаракат қилиши, ғайрат қилиб ўрганиши ва изланиши керак...

Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
———
@Bayyinauz
4.4K views13:27
Ochish/sharhlash
2022-01-30 15:25:00 Исломда омонатдорлик ва ваъдага вафо фазилати | 28.01.2022 • 21мб

Азизхўжа домла Иноятов
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
3.7K views12:25
Ochish/sharhlash
2022-01-29 16:25:00 ОДОБ

Муҳаммад ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ким Қуръонни дунё ва дунё эгалари учун ўқиса демак у Қуръоннинг ҳарфларини ёд олиб ҳукмларини зое қилибди. У Қуръонни бойларнинг пулини оладиган, ўз ҳожатларини бажарадиган, дунё эгаларини улуғлайдиган, фақирларни таҳқирлайдиган воситага айлантирибди. У агар бойга ёки унинг фарзандига илм ўргатса унинг бойлигини тамаъ қилиб уларга юмшоқ ва чиройли муомала қилади. Агар фақирга ёки унинг фарзандига илм ўргатса унга қўпол гапиради. Чунки унинг пули йўқда.
Агар овози яхши бўлса-ю уни подшоҳлар, амирлар, бойлар чақирса уларга Қуръон ўқиб беради, намоз ўқиб беради. Агар фақирлар чақиришса бу унга оғир ботади. Уларнинг пули йўқда.

Одамларга Қуръони билан фахрланади. Ўзининг турли қироатларни билишини кишиларга ҳужжат қилади. Қироатлардаги ғариб нарсаларни билишини айтади...
Ўзига ўхшаб ёдламаганларнинг барини айблайди. Ўзига ўхшаб ёдлаган бўлса уларнинг айбини қидиради...
Унинг қалбида хушуъ йўқ. Кўп кулади. Бефойда ишларга берилади...".

Муҳаммад ибн Ҳусайн Ожурий роҳимаҳуллоҳнинг "Қуръон ҳофизлари одоби" китобидан.
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
3.9K views13:25
Ochish/sharhlash
2022-01-29 13:45:49
@Bayyinauz | #Иқтибос
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.6K views10:45
Ochish/sharhlash
2022-01-28 17:35:00
Ҳамийятли мусулмон | Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.1K views14:35
Ochish/sharhlash
2022-01-28 13:46:56 Сoмонийлар сулоласи амири Муҳаммад ибн Толут Имом Муҳаммаднинг шогирди ва унинг китобларини ривоят қилган Абу Ҳафс ал-Кабирнинг ёнига рухсат сўраб кириб, ҳайбатидан бир оғиз сўз сўзлолмай ташқарига чиққан экан. Ташқарига чиқиб:

«Мен бундан олдин бир қанча халифа ва буюк арбобларнинг ёнига кириб чиққанман. Лекин ҳеч қайси халифанинг ҳайбатидан бунчалик таъсирланмаган эдим» деган.

Наршахий, «Тариху Бухоро», 86-88 саҳифалар
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.8K viewsedited  10:46
Ochish/sharhlash
2022-01-28 04:35:00
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Зиёратгоҳ манзили:
https://yandex.ru/maps/org/150541879888

Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини @Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
14.6K views01:35
Ochish/sharhlash
2022-01-26 13:35:00 АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИ

Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу бир куни Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳунинг олдидан ўтиб қолдилар. Муоз йиғлаётган эди. Умар розиёллоҳу анҳу ундан нега йиғлаётганини сўрадилар. Муоз розиёллоҳу анҳу деди:
"Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:
"Аллоҳ таоло бандалари ичидан тақводор, махфий бандасини яхши кўради. Улар йўқолишса биров сўрамайди. Ҳозир бўлишса биров танимайди. Улар ҳидоят имомлари ва илм чироқларидир!".

Абу Нуъайм ал-Асбаҳонийнинг "Ҳилятул авлиё" китобидан.

Китобларда бундай зотларнинг сифатлари келади:
Улар ҳақ гапирилганда ҳақни қабул қилишади, кишилар улардан бирор нарса сўрашганда йўқ демасдан беришади, улар наздида олтин билан оддий тош, мақтовчи ва ёмонловчи, таомнинг барча тури бир хил бўлади. Одамлар олдида очиқ юзли бўлишади. Ўзлари ёлғиз қолишганда маҳзун бўлишади. Улар одамлар устидан ҳукм чиқаришса худди ўзлари устидан ҳукм чиқаришгандек ҳукм чиқаришади. Уларнинг ақли мукаммал, сўзи ва феъли гўзал, Аллоҳни розилиги томон ҳаракат қилишади.

АбдулҚодир Полвонов
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
3.9K views10:35
Ochish/sharhlash
2022-01-26 11:35:10
Ўлимни эсладим | Улуғбек Бухорий


t.me/UlugbekBuxoriy
4.3K views08:35
Ochish/sharhlash