Get Mystery Box with random crypto!

ОДОБ Муҳаммад ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ айтади: 'Ким Қуръонни д | Bayyina.uz

ОДОБ

Муҳаммад ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ким Қуръонни дунё ва дунё эгалари учун ўқиса демак у Қуръоннинг ҳарфларини ёд олиб ҳукмларини зое қилибди. У Қуръонни бойларнинг пулини оладиган, ўз ҳожатларини бажарадиган, дунё эгаларини улуғлайдиган, фақирларни таҳқирлайдиган воситага айлантирибди. У агар бойга ёки унинг фарзандига илм ўргатса унинг бойлигини тамаъ қилиб уларга юмшоқ ва чиройли муомала қилади. Агар фақирга ёки унинг фарзандига илм ўргатса унга қўпол гапиради. Чунки унинг пули йўқда.
Агар овози яхши бўлса-ю уни подшоҳлар, амирлар, бойлар чақирса уларга Қуръон ўқиб беради, намоз ўқиб беради. Агар фақирлар чақиришса бу унга оғир ботади. Уларнинг пули йўқда.

Одамларга Қуръони билан фахрланади. Ўзининг турли қироатларни билишини кишиларга ҳужжат қилади. Қироатлардаги ғариб нарсаларни билишини айтади...
Ўзига ўхшаб ёдламаганларнинг барини айблайди. Ўзига ўхшаб ёдлаган бўлса уларнинг айбини қидиради...
Унинг қалбида хушуъ йўқ. Кўп кулади. Бефойда ишларга берилади...".

Муҳаммад ибн Ҳусайн Ожурий роҳимаҳуллоҳнинг "Қуръон ҳофизлари одоби" китобидан.
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube