Get Mystery Box with random crypto!

Фойда: қадимда инсонлар чақалоқ йиғласа ухлаб қолсин, деб бола | Bayyina.uz

Фойда: қадимда инсонлар чақалоқ йиғласа ухлаб қолсин, деб боланинг қўлига «Қудурий»ни бериб қўйишар экан. Бугун эса телефон, планшетлар бериб қўйишмоқда. Бундан ташқари, «Қудурий» ҳақида Ҳожи Халифанинг таъкидлашича, ҳанафийлар бу китобни вабо тарқалганда радди бало учун ўқишган ва «Ким уни ёд олса, фақирликка учрамайди», деган гапларни айтишган.

Қудурий - асл номи «Мухтасарул Қудурий» бўлиб, имом Абулҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад Қудурий розияллоҳу анҳунинг ушбу мўътабар ва муборак китоблари Ҳанафий мазҳабининг энг машҳур китобларининг бошида келади. Бу китобда 12.000 масала баён қилинган. Жуда кўпчилигимиз бу китобларнинг фойдаси, баракаси бир четда турсин, ҳатто номларини ҳам билмаймиз...

Бу ва бошқа мўътабар китоблар ҳақида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» номли китобларини тавсия қиламан.

Аслида Қудурий ҳақида айтиладиган гаплар кўп. Лекин инсон ўзи саъй-ҳаракат қилиши, ғайрат қилиб ўрганиши ва изланиши керак...

Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
———
@Bayyinauz