Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.07K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @Bayyinauzfeedback_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 134

2022-02-08 16:46:28 Инсоннинг ҳидоят топишида китобнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки китоб устоз бўла олмайди. Балки жонли, яъни, инсонлардан бўлган устознинг ўрни ўта муҳимдир.

Агар китобнинг ўзи устозликка кифоя қилганида, Аллоҳ таоло минглаб пайғамбарларни юбормаган бўлар эди. Эътибор беринг, қанча китоб берилгану, қанча пайғамбарлар юборилган. Тўртта китоб (яъни, Забур, Таврот, Инжил, Қуръон) берилган бўлса, юз мингдан зиёд (тақрибан 124.000) пайғамбарлар юборилган.

Пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам китоб олиб келишмаган. Лекин уларнинг барчаси устоз бўлиб келганлар. Инсонларга яхшиликнинг таълимини берганлар.

Илм нурдир. У нур устознинг қалбидан шогирднинг қалбига ўтади. Агар устоз бўлмаса, мазкур нур қалбга кирмайди. Шунинг учун илм олишда яхши устоз танлашимиз ва уни маҳкам тутмоғимиз лозим. Яна такрор айтаманки, ҳидоят топишимизда устознинг ўрни беқиёсдир.
Шунинг учун шогирд қандай мансаб ёки мартабада бўлишидан қатъий назар, то тирик экан, устозидан қарздордир.

Қудратуллоҳ Сидиқметов
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.5K views13:46
Ochish/sharhlash
2022-02-07 17:35:24 Энг масъулиятли омонат нима? | Азизхўжа домла Иноятов





———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
3.2K views14:35
Ochish/sharhlash
2022-02-07 13:35:00
@Bayyinauz | #Истилоҳ
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.5K views10:35
Ochish/sharhlash
2022-02-07 10:35:00 ​​Қуёш ҳар куни ҳовлимиз ортидан илгаргидек мўраламоқда. Ҳали ҳам дераза тирқичидан худди ўша шуълаларини рўпарадаги деворга сочяпти. Ботар томонига муйиларкан, одатдагидек, бир бурчакда сарғайиб туради. Кейин бўлса нурли этакларини йиғиб, тепаликлар ортига яширинмоқда!
Сендан кейин осмон саҳифаси ҳам аввалгидай. Сочилган ҳисобсиз юлдузларнинг ёғдулари зимистон тун қоронғусида гўзал майранг кўйлагинг попукларида тебраниб турган олмослар каби чақнамоқда!

Баҳор…. Баҳор ҳам сендан кейин ўтган йилдаги баҳордан ҳеч қандай фарқсиз қайта келди. Ҳа, кичик уйимиз олдидан чўзилган бўстондаги ўрик ва шафтоли гуллари остида баҳор шойиси устида юрган кунларимиздагидек, Лозуқия йўлида денгиз соҳили бўйлаб ёзилган баҳор гиламлари бўйларидан бирга ҳидлаган кунларимиздагидек.

Буларнинг бари ҳам йиғим узун бўлгани билан ўзгариб қолгани йўқ. Қайғуларим ёлқинларидан бирорта гул сўлиб ҳам қолмади. Сайроқи қушлар тамоман сенинг пайтингдагидек, сайрашлари узилмади, нағмалари ўзгармади. Уларнинг сен билган хонишларида, сайроқларида менинг ғамларимдан сезиларли бирор таъсир кўринмади ҳам.

Сен севган бинафшалар, Касаб ўрмонларидан мен учун гулдаста қилиб берганинг гулсапсарлар ҳам бекаму кўст, ўзгаришсиз айни бўйларни таратиб ётибди.
Қўшни ариқдаги қурбақаларнинг қуриллашлари ҳам янги баҳор билан қайтиб келди. Улар, ўзинг билганингдек, хўр шовқин солишиб, уйқудаги одамни тонг хушхабарлари билан уйғотишмоқда.

Одамлар эса…. Мусийбатимга қайғурган ва мени деб юзларига маҳзун сиймо кийган одамлар, дўстлар эса бир неча соатлардан кейин сиймоларини ечиб юбордилар. Ҳаммаси атрофимдан тизғираб кетишди. Ҳар бири ўз иши ва дунёсига қараб йўл олди.
Ҳаттоки сенинг оилангдан бўлган қариндошлар менга бир муддат йиғлаб ёки ўзларини йиғлаганга солиб туришдию, сўнгра хотира саҳифалари ғамли, аламли иборалардан бўшамай туриб, тиллари бу лафзларни такрорлашдан малолланмай турибоқ, улар ҳам ўз дилхушликлари ва қувончларига қайтишди. Уларнинг кечалари аввалгидек мазали емаклар, гап-гаштаклар билан фаровон! Аммо сен ҳақингдаги суҳбатлар кўнгил ҳузури, вақт ўтказувчи суҳбатлар рўйхатидан бирига айланди қолди.

Сендан кейин замон аввалгидек ўз йўлини давом эттирди. Одамлар ҳам унга қўшилиб ҳаёт бўйлаб ғала-ғовурли саёҳатларида давом этмоқдалар. Ёлғиз мен уларнинг орасида карвондан қолган, йўлни йўқотган бир ғарибман.
Қуёш порлайдию, мен уни мендан юз ўгирган, кўзимдан тўсилган кўраман. У ботар экан, вужудим қаърида ўлим торини чертади, унсиз куй чалиб мен билан видолашади. Бу куй энтиккан нафасларим хирқироғи билан қоришиб кетади.

Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
Таржимон: Одинахон Муҳаммад Содиқ
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.1K views07:35
Ochish/sharhlash
2022-02-07 07:47:00
@Bayyinauz | #Иқтибос
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
5.5K views04:47
Ochish/sharhlash
2022-02-06 12:15:00 Ислом мўътадил дин! | 04.02.2022 • 21.7мб

– Қунут (умид) дуоси…

Азизхўжа домла Иноятов
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Аудио

Telegram | Instagram | YouTube
4.3K views09:15
Ochish/sharhlash
2022-02-05 18:38:17
#Савол

Ишхонада шароит йўқлиги туфайли фақат бомдодни ўқиб қолган намозларни кечқурун қазо қилиб ўқиб олсам бўладими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
3.2K views15:38
Ochish/sharhlash
2022-02-05 16:35:00 Қуръоний ўгитлар

Жоҳилият сўзи Қуръони каримда тўртта калимага қўшиб келтирилди.
1. «Жоҳилият гумони» (Оли Имрон сураси, 154-оят). Умматнинг бузилиши қалблар бузилиши сабаблидир.
2. «Жоҳилият ҳукми» (Моида сураси, 50-оят). Умматнинг бузилиши ҳукмнинг бузғунчи бўлиши сабаблидир.
3. «Жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги» (Аҳзоб сураси, 33-оят). Умматнинг бузилиши аёлларнинг бузилиши сабаб юзага келади.
4. «Жоҳилият қизиққонлиги» (Фатҳ сураси, 26-оят). Умматнинг бузилиши миллатчилик, тоифачилик ва мутаассиблик сабаб бузилади.
Агар ушбу тўрт хислат бирор миллатда бўлса, у миллат хорлик, бўлиниш ва ҳалокатга маҳкумдир.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.7K views13:35
Ochish/sharhlash
2022-02-05 14:35:00
@Bayyinauz | #Иқтибос
Дўстларингизга ҳам улашинг!
———
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
4.8K views11:35
Ochish/sharhlash
2022-02-04 17:35:00
Омонатдор мусулмон қандай бўлади? | Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Telegram | Instagram | YouTube
3.7K views14:35
Ochish/sharhlash