Get Mystery Box with random crypto!

Бугун барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни Бугун одати | Bank va Mijoz

Бугун барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни

Бугун одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишингиз мумкин. Чунки эртага – Рамазон Ҳайити байрамининг биринчи куни.

Меҳнат кодекси 187-моддасига асосан,
ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Байрам муносабати билан барча учун, шунингдек, тижорат банклари учун ҳам кетма-кет 3 кун – 10, 11 ва 12 апрель саналари дам олиш кунлари ҳисобланади.

Дам олиш кунларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадда банкларнинг айрим банк хизматлари марказлари (ВАШ, пул ўтказмалари хизматлари) фаолият кўрсатади.

@bankmijoz