Get Mystery Box with random crypto!

Azizaxon

Telegram kanalining logotibi azizaxontashxodjaeva — Azizaxon A
Telegram kanalining logotibi azizaxontashxodjaeva — Azizaxon
Kanal manzili: @azizaxontashxodjaeva
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 520
Kanalning ta’rifi

Олий тоифали психолог Азизахон Ташходжаеванинг расмий телеграм канали
•AZIZAMclub раҳбари
•Шукроналик мўъжизалари китоби муаллифи
•BМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси психолог консультанти

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-10-23 12:31:30
Ассалому алайкум қадри баланд қадрдонларим!
30 октябрьдан бошланувчи жонли курсларимизда жойлар тўлиб бормоқда! Сиз улгурдингизми?!
СИЗ АЗИЗЛАРИМИЗ УЧУН ЯНА БИР ЯНГИ ИМКОНИЯТ!!!
Масофадан туриб ўқиш!!!
Барча маълумотларни қуйидаги рақамлардан олишингиз мумкин!
+998974105855 Масуда
@azizamclub_Masuda

+998901393983 Шахноза
@Azizamclub_Shaxnoza

@azizaxontashxodjaeva
40.7K views09:31
Ochish/sharhlash
2023-10-21 15:39:14 Бугун 21-октябр Ўзбек тили байрами.
Она тилимиз борлиги учун шукр. Буюк шоиримиз Абдулла Опиров она тилнинг нақадар ахамиятга эга эканлигини шу 8 қатор шеър орқали жуда чиройли таърифлаб бера олганлар. Ортиқча таъриф шарт эмас

Минг йилларким булбул каломи
Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.
Аммо шўрлик тўтининг ҳоли
Ўзгаларга тақлид ҳамиша.

Она тилим, сен борсан, шаксиз,
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан!

Байрам муборак азизларим
@azizaxontashxodjaeva
25.9K viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash
2023-10-20 15:57:59 Халоллик даражаси

Халоллик тушунчасини эшитгансиз ва катта эхтимол билан амал қиласиз.
Лекин унинг даражалари борлигини билармидингиз?

Масалан: Иш вақтингиз 9 дан 6 гача, 1 соат тушлик учун. Сиз ишлаётган корхона 8 соат вақтингизни ишхонада ишлаб ўтказишингиз учун пул тўлайди.
Ишлаш билан ишлашнинг фарқи бор. Бор энергиянгизни бериб, қийинроқ бўлса хам яхшироқ қилиб ишлаш ёки шунчаки ўртача ишлаш ёки бўлмасам умуман қўл учида ишлаш сизга хавола. Сиз 8 соат вақт ўтказсангиз бас. Мана шу 3 та хил ишлашдан қай бирини танлаш сизга хавола бўлган пайтда даражанинг қай бирини танлайсиз?
Жавобингизга қараб ўзингизга бахо беринг

Бировнинг хаққи деган тушунча бор-а
Катта эхтимол билан барчамиз биламиз ва бировнинг хаққидан қўрқамиз. Лекин унинг хам даражалари бор
Пешеходда машина бўлмаса хам қизилда ўтмаслик, йўлга нотўғри машина қўйиб унга ноқулайлик тўғдирмаслик, навбатсиз киришга урунмаслик….

Халоллик даражаси бу шундай нарсаки қанча амал қилганингиз сари қадрингиз ошиб боради.
Икки яхши ва ўта яхши йўлдан яхшироғини танлаш
Баланд қоянинг этагига келиб йиқилмайманку деб турмасдан, унинг этагига келмаслик

Мен буни нима учун айтдим биласизми?
Эътибор берган бўлсангиз сиз билан сухбатлашишни жуда ёқтираман, фикрингизни билишга қизиқаман. Шунинг учун ЧАТ гурух очишни истайман, аммо энди очдим деганча бир-бирини алдашга уринганлар, сохта аккаунт орқали тренинга пул олмоқчи бўлганлар, турли туман рекламалар кўпайиб кетади. На илож хамманинг халоллик даражаси турлича

@azizaxontashxodjaeva
32.7K views12:57
Ochish/sharhlash
2023-10-19 20:15:03
Жонли эфирларнинг 2-куни

Бу эфирлар онлайн академик курсларим ўқувчилари учун ташкил қилинган. Кеча Ризқ калитлари, барака сирлари хақида сухбатлашгандик, бугун Ким айбдор курси хақида сухбатлашяпмиз.
Албатта ўқувчиларим натижаларини хам айтиб ўтмасам бўлмайди

Боя пул йиғиш техникаларини айтганимда бир изохга кўзим тушди. Пул йиғиш, эконом қилиш хақида гапиряпсиз, мен хамма нарсага ўзимга рухсат бераман, буни хам сиздан эшитганман дедилар

Яхши жавоб бор: Хаёт чархпалакга ўхшайди. Бир кўзаси сувда бўлган пайт, иккинчи кўзаси сувни тўкаётган бўлади. Сиз хаётда барча жабхаларда ютишни истасангиз демак барча жабхалардаги билимга эга бўлишингиз керак. Иқтисод илми хам хаёт чархпалагининг бир кўзаси. Хулоса сиздан азизам

Ха айтганча видеода сиз кўрган жонли эфирда ўқиган натижамда хам шу сўзлар ишлатилган. Пул йиғиш техникаси орқали ўзим истаган брилиант комплект
Натижалар сўзласин рукнидан

@azizaxontashxodjaeva
16.6K viewsedited  17:15
Ochish/sharhlash
2023-10-19 15:57:48
Оила бюджетини йўлга қўйиш учун 10 та тавсия:

1. Тежаш бу - зиқналик эмас, тажаш бу - пулни оқилон ишлатиш
Тежашга ёрдам берувчи энг катта омил бу кунлик харажатларингизни ёзиб бориш

2. Харид қилишга отланишдан олдин албатта рўйхат қилинг
Бу сизни кераксиз ва ортиқча нарсаларни сотиб олишдан қутқаради

3. Коммунал тўловларни олдиндан тўлаб қўйиш
Бу сизни қарз бўлишдан қутқаради ва қарздорлик онгидан химоя қилади

4. Сифатсиз нарсаларни сотиб олманг.
Бир ажойиб мақол бор: Зиқна 2 марта тўлайди. Яъни арзон нарса сотиб олиш билан хеч қачон ютмайсиз

5. Тасодифан ёқтириб қолган нарсангизни эртаси куни сотиб олинг
Бу пулингизни тежаш учун жуда кучли психологик усул.

6. Энг яхши нарсалар бу - оддий нарсалар. Энг ширин овқат уйдаги овқат. Энг баракали овқат уйдаги овқат…

7. Кредит бу - имконият ёки мукофот эмас. У жуда катта масъулият ва …

8. Иш хаққингизнинг малум бир қисмини сақлаб қўйишни одатланинг.
Қанчасини ва қандай йиғишни кейинги постларда ўргатаман

9. Иқтисод қилиб хордиқ чиқаришни йўлга қўйиш. Бу дегани дам олишни режалаштириш ва бу режанинг пулини кунлик харажатларни тежаш орқали чиқариш

10. Замонавий усуллар орқали арзонроқ ва яхшироқ бозор қилиш. Масалан савдо иловалари оқрали. Бу бизни ортиқча нарсаларни сотиб олиб қўйишдан асрайди.

11………………………………

12.…………………………….

Сиз учун 2 та пункт қолдирдим. Бу пунктга ўзингиз уйда амал қиладиган иқтисод қоидаларини ёзинг. Бошқалар учун хам фойдали бўлади

@azizaxontashxodjaeva
24.4K viewsedited  12:57
Ochish/sharhlash
2023-10-19 08:55:41 УСТОЗ ШОГИРД МАКТАБИНИНГ
“Бошловчи психологлар учун 1 модули”

 Агар сиз:
1. Болаликдан психолог бўлишни орзу қилгансизу, ва
хозирда буни имконини излаётган бўлсангиз. Курс психология йўналиши билан танишиш, бу касбнинг қизиқарли ва истиқболи порлоқ фаолият тури эканлигини тушуниб етишингиз учун ажойиб имконият бўла олади.
2. Айни вақтда фаолият юритаётган йўналишингизда муваффақият қозонишни истасангиз...
Психологияга оид асосий билимлар сизга инсонларга ўзгача нигоҳ билан қараш, уларни яхшироқ тушуниш ва атрофдагилар билан самарали мулоқот қилишга имкон беради.
3. Оилавий, фарзандлар ва ота-онангиз билан ўртангиздаги муносабатни яхшиламоқчи бўлсагиз...
Курсда олган билимларингиз ўз муаммоларингиз, оила аъзоларингизга нисбатан муомалангиз ва муносабатларингизни яхшилашга ёрдам беради.
4. Психология соҳасини тизимли равишда ўқиб, уни мукаммал эгаллашни ва ўзингизни қизиқтирган саволларга профессионал жавоб олиш истагида бўлсангиз...
 марҳамат Сиз учун ушбу курсимизнинг 1 модули айни муддао бўлади!
Курс мавзулари:
1 модуль
1. Психолог: бу ким?
Нима учун энг яқин дўстингиз ҳам психологнинг ўрнини боса олмайди?
2. Мия маълумотларни қандай қилиб қайта ишлайди ва саралайди?
Диққат-эътиборни ресурс сифатида ўрганамиз.
Хотира, фикрлаш, идрок этиш турлари
3. Ҳиссиётлар. Эмоциялар
Ҳиссиётларнинг (эмоциялар) турлари. Ҳиссий реакциялар, ҳиссий хариталарни тузиш
4. Темперамент.
Нима учун ўз темпераментингиз ҳақида билишингиз керак?
Темпераментнинг инсон фаолиятидаги муваффақиятларига таъсири
5. Феъл-атвор ва қобилиятлар
Қобилиятлар янги билимларни ўзлаштиришнинг самарадорлигига қандай қилиб таъсир кўрсатади?
6. Ўз-ўзига баҳо бериш. Ўзини паст ёки юқори баҳолаш.
7. Дангасалик. Дангасаликнинг пайдо бўлиш сабаблари
8. Инсоннинг ўзига нисбатан ишончи устида ишлаш
9. Манипуляция. Инсонни бошқариш аслида нима?


Курс давомийлиги 5 ой ва бу руйхатдаги мавзулар фақат биринчи модулга тегишлидир!
1 чи модульни муваффақиятли тамомлаган ўқувчилар кейинги модулга ўтишлари ва ўқишни давом эттиришлари мумкин!
Курсда психологлар, педагоглар ва бошқа соҳа вакиллари ва шу жумладан уй бекалари ҳам ўқишлари мумкин

Ушбу курс ҳақида тўлиқ маълумотларни
+998974105855
@azizamclub_Masuda

+998901393983
@Azizamclub_Shaxnoza

олишингиз мумкин!
Энг қулай ва махсус нархда энг мухими фойдали билимларни қайноқ жонли мулоқот орқали жонли дарсда олиш имконидан унумли фойдаланасиз деб ишонаман
26.8K viewsedited  05:55
Ochish/sharhlash
2023-10-18 19:06:26
Бугундан жонли эфирлар карвони бошланди

3 кун давомида онлайн курсларимиз ўқувчилари учун савол-жавоб қиламиз, хулосалар билан ўртоқлашамиз ва қўшимча маълумотлар билан бўлишамиз

Эфир фақат ўқувчиларимиз учун
(линк ёпиқ гурухларга юборилди)

@azizaxontashxodjaeva
30.1K viewsedited  16:06
Ochish/sharhlash
2023-10-18 12:27:32
Ким тежамкор: аёлми ёки эркак?

Агар видеода ўзингизни кўрган бўлсангиз битта юракча қўйинг
@azizaxontashxodjaeva
34.0K views09:27
Ochish/sharhlash
2023-10-18 08:31:13 “Пул блоклари ва улардан озод бўлиш” психологик курси

Ушбу курсимиз бирор бир бизнес, жуда тез бойиб кетиш ёки ҳаётингизга мисли кўрилмаган катта пулларни тортиб оладиган аллақандай “сеҳрли” воситалар ҳақида эмас.
Курсимиздан кўзланган асосий мақсад – ҳаётимизнинг молиявий, пул билан боғлиқ қисмини яхшилаш мақсадида онгимиздаги пул, бойлик билан боғлиқ ички тўсиқлар ва пул блокларини аниқлаш ва бартараф этиш йўларини ўрганишдир!
Айрим инсонлар йиллар давомида ўтмишдан қолиб кетган турли муаммоларни елкаларига ортиб, ўзлари билан келишолмай ич ичларидан қийналиб юришади. Қора кунга пул йиғиш, ёки умуман пулларни ушлаб қололмаслик, келажакка ишонч сўниб камбағаллик қўрқуви, пул билан боғлиқ муаммолар, қарздорлик… каби муаммолар билан қийналиб яшаб азобланишади.
Ушбу молиявий, пул билан боғлиқ муаммолар уларнинг бор кучи ва қувватини олиб қўяди.

Ушбу курс сиз учун, агарда:
– Пул қаршисида тушунтириб бўлмас қўрқувни ҳис қилсангиз, пулсиз қолиш ёки ўта бойиб кетишдан ҳайиқсангиз;
– “Юқори даромадга муносиб эмасман” деб ҳисобласангиз;
– “Пул одамни бузади” деб ўйласангиз. Катта миқдордаги пулни фақатгина қинғир йўллар билан ишлаб топиш мумкин деган фикрда бўлсангиз;
– Бошлаётган ҳар қандай ишингиз омадсизликка учрашига ишонсангиз;
– Ишлаб топган пулларингизда барака бўлмаса, уларни қаерга сарф қилаётганингизни ҳам тушунмай қолсангиз;
– Пулнинг қачон ва қаердан келишини билсангизу, узлуксиз пул оқимини ушлаб қололмаётган бўлсангиз;
– Ишлаб, пул топиш учун қувватингиз бўлмаса, сурункали ҳолсизликдан азият чексангиз;
келинг Сиз билан биргаликда жиддий ишлаймиз!

Курс давомида қуйидаги мавзуларни ўрганамиз:

1.
Пул оқимини нималар тўсиб қўяди?;
2. 25 та пул ва бойликка доир ички блок ва қўрқувдан озод бўлиш;
3. Психологик тўсиқлар ва чекловчи фикрлар билан чуқур иш олиб бориш;
4. Ўз ресурсларимизни қандай қилиб кўпайтира оламиз?;
5. Пул паталогини ошириш устида ишлаш;

Ушба курс ҳақида тўлиқ маълумотларни
+998974105855
@azizamclub_Masuda

+998901393983
@Azizamclub_Shaxnoza

олишингиз мумкин!
Энг қулай ва махсус нархда энг мухими фойдали билимларни қайноқ жонли мулоқот орқали жонли дарсда олиш имконидан унумли фойдалансиз деб ишонаман
Курслар Эду марказ ўқув марказида хафтада 3 марта бўлиб ўтади.

@azizaxontashxodjaeva
34.7K views05:31
Ochish/sharhlash
2023-10-17 17:06:59 Жонли эфирни кўра олмадим деганлар учун

Аудио формати

Шу билан бирга YOUTUBE орқали кўришингиз учун линк
https://www.youtube.com/live/1zvismLLb9Y?si=F46OwUoo6AyPTZ1Y

Расмий канал: @azizaxontashxodjaeva
35.2K views14:06
Ochish/sharhlash