Get Mystery Box with random crypto!

“Пул блоклари ва улардан озод бўлиш” психологик курси Ушбу ку | Azizaxon

“Пул блоклари ва улардан озод бўлиш” психологик курси

Ушбу курсимиз бирор бир бизнес, жуда тез бойиб кетиш ёки ҳаётингизга мисли кўрилмаган катта пулларни тортиб оладиган аллақандай “сеҳрли” воситалар ҳақида эмас.
Курсимиздан кўзланган асосий мақсад – ҳаётимизнинг молиявий, пул билан боғлиқ қисмини яхшилаш мақсадида онгимиздаги пул, бойлик билан боғлиқ ички тўсиқлар ва пул блокларини аниқлаш ва бартараф этиш йўларини ўрганишдир!
Айрим инсонлар йиллар давомида ўтмишдан қолиб кетган турли муаммоларни елкаларига ортиб, ўзлари билан келишолмай ич ичларидан қийналиб юришади. Қора кунга пул йиғиш, ёки умуман пулларни ушлаб қололмаслик, келажакка ишонч сўниб камбағаллик қўрқуви, пул билан боғлиқ муаммолар, қарздорлик… каби муаммолар билан қийналиб яшаб азобланишади.
Ушбу молиявий, пул билан боғлиқ муаммолар уларнинг бор кучи ва қувватини олиб қўяди.

Ушбу курс сиз учун, агарда:
– Пул қаршисида тушунтириб бўлмас қўрқувни ҳис қилсангиз, пулсиз қолиш ёки ўта бойиб кетишдан ҳайиқсангиз;
– “Юқори даромадга муносиб эмасман” деб ҳисобласангиз;
– “Пул одамни бузади” деб ўйласангиз. Катта миқдордаги пулни фақатгина қинғир йўллар билан ишлаб топиш мумкин деган фикрда бўлсангиз;
– Бошлаётган ҳар қандай ишингиз омадсизликка учрашига ишонсангиз;
– Ишлаб топган пулларингизда барака бўлмаса, уларни қаерга сарф қилаётганингизни ҳам тушунмай қолсангиз;
– Пулнинг қачон ва қаердан келишини билсангизу, узлуксиз пул оқимини ушлаб қололмаётган бўлсангиз;
– Ишлаб, пул топиш учун қувватингиз бўлмаса, сурункали ҳолсизликдан азият чексангиз;
келинг Сиз билан биргаликда жиддий ишлаймиз!

Курс давомида қуйидаги мавзуларни ўрганамиз:

1.
Пул оқимини нималар тўсиб қўяди?;
2. 25 та пул ва бойликка доир ички блок ва қўрқувдан озод бўлиш;
3. Психологик тўсиқлар ва чекловчи фикрлар билан чуқур иш олиб бориш;
4. Ўз ресурсларимизни қандай қилиб кўпайтира оламиз?;
5. Пул паталогини ошириш устида ишлаш;

Ушба курс ҳақида тўлиқ маълумотларни
+998974105855
@azizamclub_Masuda

+998901393983
@Azizamclub_Shaxnoza

олишингиз мумкин!
Энг қулай ва махсус нархда энг мухими фойдали билимларни қайноқ жонли мулоқот орқали жонли дарсда олиш имконидан унумли фойдалансиз деб ишонаман
Курслар Эду марказ ўқув марказида хафтада 3 марта бўлиб ўтади.

@azizaxontashxodjaeva