Get Mystery Box with random crypto!

Оила бюджетини йўлга қўйиш учун 10 та тавсия: 1. Тежаш бу - з | Azizaxon

Оила бюджетини йўлга қўйиш учун 10 та тавсия:

1. Тежаш бу - зиқналик эмас, тажаш бу - пулни оқилон ишлатиш
Тежашга ёрдам берувчи энг катта омил бу кунлик харажатларингизни ёзиб бориш

2. Харид қилишга отланишдан олдин албатта рўйхат қилинг
Бу сизни кераксиз ва ортиқча нарсаларни сотиб олишдан қутқаради

3. Коммунал тўловларни олдиндан тўлаб қўйиш
Бу сизни қарз бўлишдан қутқаради ва қарздорлик онгидан химоя қилади

4. Сифатсиз нарсаларни сотиб олманг.
Бир ажойиб мақол бор: Зиқна 2 марта тўлайди. Яъни арзон нарса сотиб олиш билан хеч қачон ютмайсиз

5. Тасодифан ёқтириб қолган нарсангизни эртаси куни сотиб олинг
Бу пулингизни тежаш учун жуда кучли психологик усул.

6. Энг яхши нарсалар бу - оддий нарсалар. Энг ширин овқат уйдаги овқат. Энг баракали овқат уйдаги овқат…

7. Кредит бу - имконият ёки мукофот эмас. У жуда катта масъулият ва …

8. Иш хаққингизнинг малум бир қисмини сақлаб қўйишни одатланинг.
Қанчасини ва қандай йиғишни кейинги постларда ўргатаман

9. Иқтисод қилиб хордиқ чиқаришни йўлга қўйиш. Бу дегани дам олишни режалаштириш ва бу режанинг пулини кунлик харажатларни тежаш орқали чиқариш

10. Замонавий усуллар орқали арзонроқ ва яхшироқ бозор қилиш. Масалан савдо иловалари оқрали. Бу бизни ортиқча нарсаларни сотиб олиб қўйишдан асрайди.

11………………………………

12.…………………………….

Сиз учун 2 та пункт қолдирдим. Бу пунктга ўзингиз уйда амал қиладиган иқтисод қоидаларини ёзинг. Бошқалар учун хам фойдали бўлади

@azizaxontashxodjaeva