Get Mystery Box with random crypto!

Azizaxon

Telegram kanalining logotibi azizaxontashxodjaeva — Azizaxon A
Telegram kanalining logotibi azizaxontashxodjaeva — Azizaxon
Kanal manzili: @azizaxontashxodjaeva
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 520
Kanalning ta’rifi

Олий тоифали психолог Азизахон Ташходжаеванинг расмий телеграм канали
•AZIZAMclub раҳбари
•Шукроналик мўъжизалари китоби муаллифи
•BМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси психолог консультанти

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 105

2021-09-03 16:57:41 ​​​БОЛАЛАРНИ АЛДАМАНГ . . . !

Тилимизга ўрнашиб қолган, ўзимиз билмаган ҳолда ишлатиб, фарзандларимизни ёлғончилик ва ўзига нисбатан ишончсизликка олиб келиши мумкин бўлган иборалар мавжуд. Биз уларни кундалик ҳаётда ўзимизнинг ҳаловатимизни ўйлаб ишлатамиз. Лекин уларнинг бола руҳиятига таъсири салбийдир. Уларни сиз ҳам ишлатгансиз:

1. «Қўрқма, оғримайди!»
Биз болани даволаётганда (укол, яраларни боғлашда) мана шу гапни айтишимиз табиий ҳол. Лекин бу жараёнлар оғриқсиз бўлмаслиги ҳаммага аён. Шу гапдан сўнг оғриқни ҳис қилган бола ота-онасига ҳам, шифокорга ҳам ишонмай қўяди.

2. «Сен қолавер, мен кетдим!»
Ўйнаётган болани уйга олиб кетиш учун айтган гапингиздан сўнг бола қўрққанидан йиғлаганча ортингиздан югуради. Сиз мақсадингизга етдингиз, шундайми? Лекин бола бу таҳдид ёлғон эканини билмайди ва бир куни мени ташлаб кетишлари мумкин, деган фикрга келиб қолади. Бу ҳолнинг такрорланиши эса унинг ота-онасининг муҳаббатига бўлган ишончини парчалаб боради. Балки фарзандингиз яна озгина ўйнагани яхшироқдир, нима дедингиз?

3. «Баракалла, яхши бажаряпсан!»
Тўғри, болани рағбатлантириб туриш керак. Лекин агар бу меъёрдан ортиқча бўлса, 30 ёшга кирганида ҳам дастрўмолчасини ўзи ювгани учун мақтов эшитишни хоҳлаб туради. Мақтамасангиз, рағбатлантирмасангиз, ҳеч бир ишни қилишни хоҳламайди. Шунинг учун бола улғайган сари у билан гаплашишнинг меъёрларига амал қилган маъқул.

4. «Мана, етиб қолдик!»
Йўлда йиғлаётган болани кўндириш учун энг яхши усул, тўғрими? Лекин кун келиб бола ҳам мана шундай ёлғон ишлата бошлашига розимисиз?!

5. «Билмайман!»
Жуда кўп савол бериш болаларга хос одат. Уларнинг саволларига эринмасдан жавоб беринг. «Билмайман!» деган жавобни дунёдаги энг билимли инсонлар деб ҳисоблаган ота-онасидан эшитган бола учун бу жуда қаттиқ зарба ҳисобланади. Айниқса, жавобни тарбиячисидан ёки бошқа бировдан эшитган болага бу янада аянчлироқдир. Энди унинг назарида ота-онасидан ҳам ақлли инсонлар бор. Сиз бунга қандай қарайсиз?

6. «Ўйлаб кўрамиз!»
Ҳаммамиз биламизки, бу «йўқ» деган гапнинг бошқача кўринишидир. Болада умид уйғотиб, уни алдаб нима қилдик?! «Йўқ!» деб қўяқолайлик! Унинг ҳар бир илтимосига «Хўп!» дейишимиз шарт эмас.

Давоми бор

Мехр ила Сизнинг психологингиз Азизахон Ташходжаева

Расмий канал: @azizaxontashxodjaeva
14.2K views13:57
Ochish/sharhlash
2021-09-02 17:07:53 Ассаламу алайкум қадри баланд қадрдоним

Сухбатларимизда, ота-она фарзанд учун жуда катта руҳий қувват манбаи, тўғри йўл кўрсатувчи йўлбошчи, хақиқий ўрнак бўлувчи шахс эканлиги хақида кўп сухбатлашганмиз.
Ушбу аудио ота-оналар учун "шпаргалка". Фарзандингиз ташқи таъсирдан азият чекган пайтда айнан мана шу усулни қўлланг.

Бирор ёмон одатингиздан қутула олмаяпсизми ёки яхши ишни кун тартибингизга қўша олмаяпсизми?
Унда бу ишни 21 кун қилинг (мажбурлаб бўлсада).
21 кундан сўнг кўникасиз
40 кундан сўнг кун тартибингизга кириб қолади. Шу ишни бажаришга қийналмай қўясиз
66 кундан сўнг эса одатга айланади.

Яқинларингизга илининг

Мехр ила Сизнинг психологингиз Азизахон Ташходжаева
Расмий канал: @azizaxontashxodjaeva
19.1K viewsedited  14:07
Ochish/sharhlash
2021-09-01 09:05:57
Сиз бу саёҳатга ҳақлисиз 
Айнан сизда «Азизам» психологик клуби билан бирга саёҳатга чиқишга имконияти бор.

8-16 октябрь кунлари Истанбул, Бурса, Коня шаҳарларида, энг унутилмас кузни ўтказишингиз мумкин.

9 кунлик Саёҳат давомида тарихий Истанбулнинг денгизида Машҳур психолог Азизахоним Тошхождева билан ''Севимли рафиқа бўлиш» тренингида сирлашамиз, ҳамда латофатли аёл бўлишингиз учун визажист Муаззам Жўраевадан пардоз сирлари ўрганамиз

Анчадан бери исталган,аммо ўзгармаятган ҳаётингизни рангли қилиш вақтт келди 

Батафсил маълумот учун изоҳларда + белгисини қолдиринг, ёки қўнғироқ қилинг

+998977084806
+998911631898
Расмий телеграмм канал: @azizaxontashxodjaeva
31.5K viewsedited  06:05
Ochish/sharhlash
2021-08-29 19:26:31
Ассаламу алайкум қадри баланд қадрдоним

Бугун Шукрона куним!
Тунги соат 00:00 дан бошлаб телефоним табриклар билан тўлиб тошди. Хозиргача тинмаяпти. Мени табриклаган барча яқинларим, қадрлиларим, дўстларим, шогирдларим, ўқувчиларим ва барча барчага чин қалбимдан раҳмат айтаман. Меҳнингизни хис қилдим. Жуда бахтлиман. Мен хам сизларни жуда яхши кўраман.
Яхши кунларда учрашиш насиб этсин. Қалб қўримдасиз азизларим.

Мехр ила Сизнинг Азизангиз
Расмий канал: @azizaxontashxodjaeva
36.0K viewsedited  16:26
Ochish/sharhlash
2021-08-28 11:24:48
ГЎЗАЛ ҚОМАТ ВА БАХТЛИ ҲАЁТ марафони иштирокчиларидан келган самимий хатлар
38.0K views08:24
Ochish/sharhlash
2021-08-28 11:23:47
32.3K views08:23
Ochish/sharhlash
2021-08-28 11:23:42
27.6K views08:23
Ochish/sharhlash
2021-08-28 11:12:08
2 ойлик ГЎЗАЛ ҚОМАТ ВА БАХТЛИ ҲАЁТ марафонимизнинг натижаларидан руҳланган ҳолда иккинчи марафонга 10 сентябрьдан старт беришга тайёрман!!!
Мен сизларга нафақат натижали соғлом озишни балки ҳаёт тарзингизни, ички дунёингизни ҳам ўзгартиришга кўмак бераман. Ички аламлар, хафаликларни, ўзини севмасликни ортиқча кглар билан бирга олиб ташлаймиз! Ин Шаа Аллоҳ
Марафонда сизлар билан учта кучли мутахассислар иш олиб борамиз. Икки ой давомида ўртача 15 кг вазнингизни камайтира оласиз!!!
Менинг мотивацион кузатувларим, психологик дарсларим, диетолог ва тренерларнинг хар хафта он лайн дарслари сизга катта туртки, билим ва кўникмаларни беради!!!
Энг юқори натижа олган аёлларимизга қимматбаҳо совғалар тайёрладим!
1 чи ўрин: Айфон 12
2 чи ўрин: Телевизор
3 ўрин 5 та иштирокчиларга мультиваркалар ҳамда яна яхши натижалар оладиган 20 та иштирокчига эсдалик совғалар тақдим этилади

Мурожат учун:
+998977084806
+998911631898
Марафонда қатнашиш икки ой учун 800 минг cўм

Расмий канал:
@azizaxontashxodjaeva
30.5K views08:12
Ochish/sharhlash
2021-08-27 13:40:59
Кўп сонли мурожаатларни инобатга олган ҳолда Туркияда яшовчи гўзал ва лобар аёлларимиз учун 9 октябрь соат 18:00 да учрашув ўтказамиз!
Учрашувимизни Мармар денгизида сузувчи кемада ўтказишга қарор қилдик!!! Мовий денгиз бўйлаб сузаётган кемада маҳоратли психолог Азизахон Тошхўжаева билан “Севимли ёр бўлиш сирлари” мавзусида тренинг ўтказамиз! Денгиз саёҳатимизда фуршет ҳамда шўҳ рақслар билан дам олиш соатлари ҳам бор
Туркияда яшовчи барча азиз опа сингиллариммз, дугоналаримизни ушбу учрашувимизга таклиф қиламиз!!!

Мурожаат телефон: +905375569112
Расмий канал: @azizaxontashxodjaeva
30.5K views10:40
Ochish/sharhlash