Get Mystery Box with random crypto!

Psixologiya

Telegram kanalining logotibi azizaxon_toshxojayeva — Psixologiya P
Telegram kanalining logotibi azizaxon_toshxojayeva — Psixologiya
Kanal manzili: @azizaxon_toshxojayeva
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.38K
Kanalning ta’rifi

🔯Психология 🧠
🔯Мотиватция 💥
🔯Шахсий ривожланиш 🔝
🔯Бола тарбияси 👨‍👩‍👧
🔯Оилада Эр ва Хотин Муносабатлари💑
РЕКЛАМА УЧУН: @Qulay_reklama0
Каналдаги постлар Азизахон Тошхӯжайевага алоқадор эмас!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 06:13:26 Каналимизда реклама хизмати мавжуд!!

Малумот учун: @Qulay_reklama0
615 views03:13
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:13:26 #РУХИЯТ

Аслида «ёмон» ёки «яхши» деган тушунча йўқ.  Ҳамма нарса мутлақо субъективдир.

Бизнинг кечаги "ёмон" деган нарсамиз эртага "яхши" нарсага айланиши мумкин.

Биз қийин вазиятда бўлганимизда, уни "ёмон" деб ҳисоблаймиз. Aзоб чекамиз, шикоят қиламиз, вазиятни ечимини кўра олмаймиз ва ҳатто буни бир
кун бошқача кўришимиз мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмаймиз.

Бир мунча вақт ўтгач эса,
биз ўша вазият бекорга бўлмаганлигини англаймиз ва ўша тажрибаларимиз учун миннатдорчилик билдирамиз ва
биз ёмон деб ҳисоблаган вазиятимизни кўплаб афзалликларини кўрамиз.

Биз қийин вазиятни яшаганимизда, уни қабул қилганимизда, дарсини ўрганганимиздан кейин,
ҳаётимиздаги етишмаётган
жиҳатларни кўрамиз!
Бу дарслар биз учун донолик марваридига айланади .

Ҳаётимизда қабул қилмаган, нафратланган, ҳукм қилган кўплаб вазиятлар бўлади ... Лекин бир мунча вақт ўтгач,
биз ўзимизни тобора кўпроқ англаймиз, аслида ўша вазиятлар ўзлигимизга, қалбимизга қайтишга ёрдам бериш учун келганлигини тушунамиз!

@PSIXOLOGIYA_369
654 views03:13
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:13:26 Меҳрга зормисиз?
Унда меҳр беришни бошланг!

Бой бўлмоқчимисиз?
Унда хайр-эҳсонни кўпайтиринг!

Сиз ўзингиз учун нимани хоҳласангиз, шуни ўзингиз беришни бошланг! Aммо қайтишини кутманг!
У албатта, сиз ўйлаб кўрмаган томонлардан қайтади! Қайтса ҳам, қайтмаса ҳам яхшиликка, дея йўлингизда давом этинг!

Бу оддийгина сўзлар ичида хазина яширинган. Калити ўз қўлингизда! Уни очиш-очмаслик эса ихтиёрингизда!!!

@PSIXOLOGIYA_369
561 views03:13
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:13:25 ​ Аёлни вазифаларидан бири  эрини аурасини  (энергиясини) тозалаш

  Биз биламиз биз аёллар энергия манбаи эканимизни.
Ёнимиздаги эркак эса доим биздан энергия олиб, яшашади.

Яъни  Эркак аёлдан энергия олади.
Аёлни энергиясисиз эркак яшай олмайди.

  Аёлни энергияси қанча баланд бўлса, аураси қанча тоза бўлса ёнидаги эркак шунчалик хар томонлама ривожланган бўлади.

  Хар тонгда хар битта аёлга бир кунга етадиган даражада яратувчидан энергия тақсимланади.

  Энди сизга савол.

Нега халигача сизни эрингиз ривожланмаяпти?

Нега халигача у сизга хиёнат қилишда давом этаяпти?

  Чунки сиз энергияни тўғри тақсимлай олмаяпсиз .

Бир кунлик энергиянгизни ўзингизни онгингиз ривожланишига қаратмасдан, ўзингиздаги энергияларни умуман сиз учун кераксиз бўлган нарсаларга сарфлайсиз.

Масалан:
Кимнидир танқид қилишга
Нолишга
Муҳокама қилишга
Маслаҳат беришга
Сериални кейинги қисмида нима бўларкин деб тинимсиз ўйлашга,
Қўшнингизни кеча бошқалар билан тортишганига

Бу рўйхатни жуда узоқ давом эттирсак бўлади.

  Натижада эса ўзингизга энергия қолмайди.

Сиздан энергия ололмаган эркак эса бошқа жойдан энергия қидиришни бошлайди. Чунки эркакка аёл энергияси ҳаводек зарур ҳисобланади.

Аёлни асосий вазифаларидан бири эса:
ўзидаги тоза энергияни кўпайтириб, ўзини ва ёнидаги эркакни аурасини тозалаб биргаликда ривожлантириб бориши ҳисобланади.

Сиз бир кунлик энергиянгизни қандай тақсимлар экансиз?

@PSIXOLOGIYA_369
663 views03:13
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:17:38 ​​Ўзини сева олмаслик оқибатлари

- Инсонни узига мехри етишмаса инсонда турли хил касалликлар пайдо булишни бошларкан.
Узига нисбатан айблов танкид кучайиб кетганда узини кечиролмаганда, ўзигаn нисбатан тажовуз ошиб кетганда - юрак касаллиги, инсонларга нисбатан хасад, кибр тажовузкорлик фикри пайдо булади.

- Узида мехр йуклиги сабаб бировга мехр беролмайди.

- Узини бошкалар билан солиштирганда камситиб, узига яхши нарсаларни раво курмаса, бошкаларни бахтлилигини курганда хасади кучаяди.

- Хар бир заррачани узига хос урни, вазифаси бор.
Инсон узини хеч ким бн таккосламай борича кабул килса яратувчига шукроналик билдирган булади.

Хасад иллати, инсонни узига паст бахо беришга ундайди.

1. Узига мехри йук киши атрофдагиларни гийбат килиб, коралаб, айблаб узини яхши хис килади.

2. Кимнидир танкид килиб, кимгадир хасад килиб, узига мехр олади.

3. Атрофдагиларга нисбатан танкидчи хисобланади.

Аслида узини айбламаган, борича кабул килолган инсон жудаям бахтлидир

@PSIXOLOGIYA_369
1.1K views15:17
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:17:38 Тез юриш машқини ҳар куни бажаринг!

Бунинг учун сиз ўзингиз севган мусиқани танлаб 1 соат 20 дақида давомида тез юришингиз керак
Буни сутканинг исталган вақтида қилишингиз мумкин.

Тез юриш машқи инсон саломатлигига ва унинг онгига ҳам жуда фойдали таъсир қилади. Яъни танада қон айланиш тизимини яхшилайди.
Мия учун ҳам фойдали. Бу жараёнда сизга янгидан янги ғоялар, ечилмаган муаммоларнинг ечими ва сизни қийнаган саволларнинг жавоби ҳам келади.

@PSIXOLOGIYA_369
1.0K views15:17
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:17:38 Онг ости ва фикр кучи

Сизга ҳаётингиз ёқмаяптими, ундаги ҳодисалар сизни қониқтирмаяптими? Демак сиз онг ости даражасида ўзингиз ушбу ҳолатларни тортиб олаяпсиз.

Чунки, сизга сир эмаски, бизнинг ҳаётимиз «Тортишиш қонуни»га бўйсунади. Оддий қилиб айтганда — инсон энг кўп ўйлайдиган нарсаларини ўз ҳаётига жалб қилади. Бунда бизга Коинот ёрдам беради: биз ўз фикрларимиз орқали Коинотга махсус "буюртма" берамиз, у эса бу "илтимосларимизни" бажаради! Бўлди! Барчаси оддий! Ва Коинотга фарқи йўқ: сизнинг "буюртмангиз" ижобийми ёки йўқми! У истакларингизни тўлиқлигича бажаради!

Шунинг учун, азизлар, фикр кучидан тўғри фойдаланиш, салбий фикрлашни тўхтатиш керак! Аҳир ижобий энергиянгиз, ижобий фойдали ўй-ҳаёлларингиз сизни бахтли воқеликка етаклашга қодир!

Эътибор қаерда бўлса — ўша ерда яратилиш бўлади.

@PSIXOLOGIYA_369
1.1K views15:17
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:57:37 Пул етишмаслигининг 5 та сабаби.

НEГА?

Ҳаракатнинг йўқлиги.
Даромадни ошириш учун ҳеч қандай чора кўрмайсиз!
Қўрқувлар ⠀
Катта пулдан қўрқиш, пул йўқотишдан қўрқиш, янги лойиҳаларни амалга оширишдан, иш жойини ўзгартиришдан, муваффақиятсизликдан қўрқиш.
Чекловчи эътиқодлар
«Пул одамни бузади» ⠀
«Мен ҳеч қачон бой бўлмайман»
Ушбу чекловчи эътиқодлар сизнинг пул каналларингизни ёпади ва пул келишига тўсиқ бўлади.⠀
Тафаккурнинг етишмаслиги⁣⁣.
Дунёда ҳамма нарса чекланган - пул кам, имкониятлар йўқ, ҳамма бизнес турлари очиб бўлинган, мен ҳозирдан кўра кўпроқ пул топа олмайман!

Молиявий саводсизлик⁣⁣. ⠀
Кредитлар, қарзлар, ипотекалар ... нолга сарфланадиган барча пуллар,  топганингиздан кўра кўпроқ пул сарфлаш - буларнинг барчаси пулни бошқара олмаслик ва саводсизлик натижасидаги харажатлардир. ⠀

@PSIXOLOGIYA_369
1.4K views14:57
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:57:36 ​Қандай қилиб пулни ҳаётингизга жалб қилиш мумкин?

Ҳеч эътибор берганмисиз, айрим инсонларнинг молиявий ҳолати қийинчиликларсиз ажойиб ҳолатда бўлади, бошқалар эса ҳар бир тийин учун курашишади? Ушбу ҳодисанинг сабаби оддий – пул энергияси билан тўғри ишлаш.

Пул-энергия алмашинувини нима бузади?

  Тўланмаган қарзлар.
   Зиқналик ва исрофгарчилик.
   Сарфланган маблағга афсусланиш.
   Бошқаларнинг пулларини ҳисоб-китоб қилиш.
  Фирибгарлик (масалан, қўшимча пулни кассирга қайтармаслик ёки молиявий аҳволингиз ҳақида ёлғон гапириш).
  Доим муаммолар билан курашиш ва муммога кўп эътибор қаратиш.

Юқоридагилардан қай бири фаровонликка эришишингизга халақит бераётганини ўйлаб кўринг. Негативдан халос бўлишга ҳаракат қилинг ва уни позитив вибрацияларга (тебранишларга) алмаштиринг. Буни қандай қилиш мумкин?

  Харажат қилишдан, ҳатто кундалик тўловлардан ҳам роҳатланинг(коммунал, озиқ-овқат, кредитлар).
  Ўзингизни "ўта тежамкорлик" доирасига киргизманг. Харажатда ўрта меъёрни топинг.
  Ўзингизни ёқимли нарсалар билан мукофотланг. Бундан баҳра олинг.
  Аффирмацияларни такрорланг.
  Хайрия ишларида манфаат кутмасдан, сидқидилдан қатнашинг.
  Муаммолар билан ўралашаверманг.
  Кўнглингизда хотиржамликни сақланг.

Ушбу оддий қоидаларга риоя қилинг ва молиявий аҳволингиз қандай яхши томонга ўзгара бошлаганини кўрасиз.

Сиз ушбу қоидаларга  риоя қиласизми?

@PSIXOLOGIYA_369
1.3K views14:57
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:57:36 ​​​ Онг остимиздаги чегаралар

Бизнинг имкониятларимиз онг ости чегарараларимизга боғлиқ .Бугунга қадар имкониятингизни қаергача деб уйлаган бўлсангиз, Сиз айнан шу ергача етиб келдингиз.

Лекин сиз онг остингиздаги чегараларни олиб ташлаш хакида уйламагансиз хам . Шу жойда бир нарсани айтаман , сизнинг имкониятларингиз чексиз . Аммо жуда кўпчилик қатори сизнинг онгостингизда маълум бир чегаралар, тусиклар мавжуд.

Айнан ана шу онг ости чегаралари сизни ушлаб турибди. 
Циркка янги келтирилган фил боласини арконга боғлаб қўйишади .

У хар сафар арконни тортиб узокка юрмоқчи бўлади-ю ,лекин аркон узунлини етган жойдан нарига ўтолмайди . Вакт утиши билан филча бунга куникади ва қаршилик қилмай қуяди.

Орадан йиллар ўтиб филча катталашсада арқон ўзгармайди ва энг мухими, уша аркон етган чегарадан нарига утмаслигини ўзлаштирган фил ортиқча харакат хам қилиб кўрмайди .

Аслида эса бу арқонни кучга тулган фил битта силташида узилиб кетарди. Лекин фил уриниб хам кўрмайди чунки унда “Арқонни узолмайсан” деган фикр онг остида чегара болалигида ўрнатилиб бўлинганди.

Бизда хам худди шундай , болалигимизда қуйилган онг остимиздаги чегаралар имкониятларимизни чеклаб кўяди.

@PSIXOLOGIYA_369
1.2K views14:57
Ochish/sharhlash