Get Mystery Box with random crypto!

#РУХИЯТ Аслида «ёмон» ёки «яхши» деган тушунча йўқ.  Ҳамма н | Psixologiya

#РУХИЯТ

Аслида «ёмон» ёки «яхши» деган тушунча йўқ.  Ҳамма нарса мутлақо субъективдир.

Бизнинг кечаги "ёмон" деган нарсамиз эртага "яхши" нарсага айланиши мумкин.

Биз қийин вазиятда бўлганимизда, уни "ёмон" деб ҳисоблаймиз. Aзоб чекамиз, шикоят қиламиз, вазиятни ечимини кўра олмаймиз ва ҳатто буни бир
кун бошқача кўришимиз мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмаймиз.

Бир мунча вақт ўтгач эса,
биз ўша вазият бекорга бўлмаганлигини англаймиз ва ўша тажрибаларимиз учун миннатдорчилик билдирамиз ва
биз ёмон деб ҳисоблаган вазиятимизни кўплаб афзалликларини кўрамиз.

Биз қийин вазиятни яшаганимизда, уни қабул қилганимизда, дарсини ўрганганимиздан кейин,
ҳаётимиздаги етишмаётган
жиҳатларни кўрамиз!
Бу дарслар биз учун донолик марваридига айланади .

Ҳаётимизда қабул қилмаган, нафратланган, ҳукм қилган кўплаб вазиятлар бўлади ... Лекин бир мунча вақт ўтгач,
биз ўзимизни тобора кўпроқ англаймиз, аслида ўша вазиятлар ўзлигимизга, қалбимизга қайтишга ёрдам бериш учун келганлигини тушунамиз!

@PSIXOLOGIYA_369