Get Mystery Box with random crypto!

Psixologiya

Telegram kanalining logotibi azizaxon_toshxojayeva — Psixologiya P
Telegram kanalining logotibi azizaxon_toshxojayeva — Psixologiya
Kanal manzili: @azizaxon_toshxojayeva
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.38K
Kanalning ta’rifi

🔯Психология 🧠
🔯Мотиватция 💥
🔯Шахсий ривожланиш 🔝
🔯Бола тарбияси 👨‍👩‍👧
🔯Оилада Эр ва Хотин Муносабатлари💑
РЕКЛАМА УЧУН: @Qulay_reklama0
Каналдаги постлар Азизахон Тошхӯжайевага алоқадор эмас!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-25 18:09:59 Шаҳло Ботирова....
ШУКУР ҚИЛАМАН

Умрим бахш этгани,бахт онлар ҳаққи,
Бир умр кўксимда,меҳрлар туртки,
Кетишим билсамда,йиқилса чўққи,
Қўлларим кўксимда,шукур қиламан.

Ҳаёт йўлларида,кўп бўлдим ёмон,
Қанчалар орзуйим,айланди армон.
Дардимга нечалар,бўлдилар дармон,
Қўлларим кўксимда,шукур қиламан.

Талпиндим қуёшга,нурдан бердилар,
Офтобдек меҳридан,қувонч тутдилар,
Соғинчдан шодланиб,
ўртанди диллар,
Қўлларим кўксимда,шукур қиламан.

Ҳижронлар кўксимни,
тиғлаган чоғлар,
Яқинларим дилда,қолдирса доғлар,
Келишин биламан,у бахтли дамлар,
Қўлларим кўксимда,шукур қиламан.

Самодан кутаман,бахтнинг наҳори,
Тонгимда эсади,гуллар ифори,
Мен сендан миннатдор,
умрим баҳори,
Қўлларим кўксимда,шукур қиламан.

                  Ш.ЗИЁ.
Доимо  ШУКР килинг.


@PSIXOLOGIYA_369
1.6K views15:09
Ochish/sharhlash
2022-08-25 18:09:59 Бахтли бўлисни ҳоҳлайсизми? Ким ҳам ҳоҳламайди дейсизми, Унда қуйидаги тавсияларимиз айнан сиз учун!

1.Эркинлик сири - Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг!

2.Воқелик сири-Бизнинг ҳар қандай ўй ҳаёлимиз ҳаётга кўчади!

3.Гўзаллик сири-Ўзингизни борингизча севинг!

4.Аҳиллик сири-Танқиддам сақлланинг!

5.Севги сири-Меҳр улашишдан чарчаманг! Севганингизни борича қабул қилинг!

6.Бадавлатлик сири-Аввало беришни (сахийлик), Сўнг олишни яъни қабул қилишни ўрганинг!

7.БАХТ СИРИ Камроқ ўйланг ва кўпроқ ҳаётни қадрига етинг, шукрона айтишдан чарчаманг!

@PSIXOLOGIYA_369
1.4K views15:09
Ochish/sharhlash
2022-08-25 18:09:59 Беморлар учун психологдан тавсиялар!

Ҳаётингиздаги ҳар бир мураккаб вазиятга бу вақтинчалик деб қаранг. Тушкунлик сизни ўз домига тортишига йўл қўйманг. Ана шунда мураккаб вазиятдан чиқиб кетишингиз осон бўлади.

Хасталик безовта қилаётган маҳал умидсизликка берилманг. Токи юрагингиз уриб турган экан, демак, яшашга, яшаганда ҳам чиройли яшашга умид бор! Шу ҳақиқатни унутманг! Хунук ўйлар бостириб келса, дарров ўзингизни чалғитинг-да, ўрнини ижобий фикру хаёллар билан тўлдиринг.

Имкон қадар кўпроқ ҳаракатда бўлишга интилинг. Спорт билан шуғулланолмаган тақдирингизда ҳам пиёда кўпроқ юринг. Организмда қон айланиши яхшиланса, кайфият кўтарилади, демак, соғлиқ тез тикланади.

Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб, чуқур-чуқур нафас олинг. Вужудингиз кислородга тўйинса, анча енгил тортасиз.

Китоб ўқинг. Иложи бўлса, психологияга оид оптимистик руҳдаги асарларни мутолаа қилсангиз, иродангиз янада мустаҳкамланади.

Дуога қўл очинг, Яратгандан астойдил мадад сўранг. Бу ҳам ўзига хос медитация, яъни келажакка ишонч ҳиссини уйғотувчи синалган усул.

Ёмонликни унутинг, яхшиликни эса ҳеч қачон унутманг!

@PSIXOLOGIYA_369
1.5K views15:09
Ochish/sharhlash
2022-08-24 17:51:49 БИЗ УЗ ХАЁТИМИЗНИНГ  ЖАВОБГАРИМИЗ.

Биз уз оламимизни узимиз яратамиз, уз хаётимизга маълум одамлар ва вазиятларни жалб киламиз. Сизга бошка инсондаги бирор нарса ёкмаса, ичингизга каранг- бу феъл-атвор узингизда бор.

Ташки вазият-бу фикрларимизнинг акси. Кимдандир рози эмаслигимизни билдириб, биз узимизга карши борган буламиз.

Бошка инсонни узгартирмокчи булсангиз, унда буни узингиздан бошланг, шунда у инсон сизга бошкача муносабатда булади.

Сиз кимнидир танкид килсангиз, ундан хеч кандай яхшилик кутманг.

Атрофингизда мухаббат, уйгунлик маконини яратинг. Уз оламингиз, фикрлаш системангизни узгартириб, сиз умумий моделга, бутун Коинотга ижобий хисса кушасиз. Биз Коинотнинг булагимиз.

Уз фикрларингизни узгартиринг-сизни ураб турган олам хам узгаради. Янги фикрлар янги вазиятларни яратади.

Бошка одамлар, бошка оламлар, системалар, моделларни кабул килинг.

Факат сизнинг эмас, бошка инсонларнинг олами хам бетакрор.

@PSIXOLOGIYA_369
1.7K views14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-24 17:51:49 ЎРГАНИШ КЕРАК.
ҚАБУЛ ҚИЛИНГ БУ НОРМАЛ ҲОЛАТ

  “Йўқ” дея олишни.....

    Хаммага бирдек ёқиб бўлмаслигини......

  Тўйиб нафас олишни .....

    Барчани ва ўзликни яхши     кўришни.......

  Ёмон хотираларсиз яшашни......

@PSIXOLOGIYA_369
1.4K views14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-24 17:51:49
​​Соғинсанг йиғлама жоним болам-а
Сенинг хаёлингда хар кун юраман
Қани деб излама менинг
Онам-а
Энди, тушларингда келиб тураман
Омонат Оллохга топширдим сени
Мен шукур келтирдим берган
ёшига
Улғайиб унутма жон болам мени
Хар замон келиб тур қабрим бошига
Афсус орзуларим кўп эди аттанг
Ортимдан йиғламай дуолар қилгин
Ўзгани ёр қилса кун келиб Отанг
Розиман ўшани Онам деб билгин
Мен мана йўл олдим йўлим олсис деб
Соғинсам ичимга ютиб юраман
Худо жаннат ато қилса бандам деб
Сизларни жаннатда кутиб тураман
Фаққат эсли бўлинг одобли бўлинг
Қурон Оят ўқинг соғинган дамлар
Мард бўлинг Эхсонлик бир
гапли бўлинг
Йетим деб кулмасин кўрган
Одамлар
Хушёр бўл синглинга эхтиёт қилгин
Тунлари гох йиғлаб қолиши мумкун
Суратимни илсанг олдига илгин
Кўрганда соғинчи қониши мумкун
Ўша мендан мерос сенга Омонат
Унинг юзларида мени
кўрасан
Ардоқла илтимос ўтинчим
фаққат
Бечора қизимга Ака бўласан
Келиб тур ёнимга тез-тез келиб тур
Қабрим нурга тўлар кўрса соянгни
Меҳрингни аяма доим бериб тур
Йўқлаб тур меҳри.нга тўймас Онангни
2.3K views14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-23 17:51:43 Ўзингизни кераксиз деб хисоблайсизми?

​​Сиз ўзингизни бу ҳаётда бутунлай кераксиз деб ҳисоблашингиз мумкин.

Лекин кимдир ҳар тонг сиз совға қилган севимли финжондан қаҳва ичади.

Кимдир радиодан сизни ёдга солувчи мусиқани тинглайди.

Кимдир сиз совға қилган китобни ўқиб, унга бутун борлиғи билан берилади.

Кимдир кечда ишдан қайтаётиб, сиз айтиб берган латифани эслаб жилмаяди.

Кимдир ўзини ҳар қачонгидан кўпроқ яхши кўради, чунки сиз унга ёқимли хушомад айтдингиз.

Ҳеч қачон, мен ҳеч нарсага таъсир ўтказмайман деб, ўйламанг.

Сиз ортингиздан қолдираётган изни, ҳаттоки у жуда кичик ҳаракат бўлса ҳам, ўчириб ташлашни имкони йўқ.

Сиз ҳар доим ҳамма инсон учун керак шахсга айланинг сизни борлигингизни сезишсин

Энди бир сўзни такрорлашни одат қилинг. Борлиқда борлигим учун рахмат деб айтинг

@PSIXOLOGIYA_369
1.8K views14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-23 17:51:43 Ҳасадчи жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди


Ҳазрати Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Олов ўтинни еб битиргани каби ҳасад ҳам мўъминнинг ҳасанотини еб битиради».

Ҳасадгўй Аллоҳнинг раҳматидан узоқдир. У соллаллоҳу алайҳи ва салламдан маҳрум ҳолда тонг оттиради ва кун боттиради.

Ҳасадчи улуғ бўлолмайди.

Ҳасадчи инкор қилувчидир, чунки у якка
Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлмаётир.

Ҳасадчи мушрикдир, унга мушрикларнинг гуноҳи бор, чунки у ўз Яратган Эгасининг берганига мункир бўлаётир.

Ҳасадчи ғамгин бўлиб яшайди ва ғамгин ҳолда ўлади.

Ҳасадчи фақирдир ва Аллоҳнинг наздида ҳақирдир – хордир.

Ҳасадчининг аломати икки нарсадир: агар унинг олдида бўлсанг, сени ўзингга мақтайди, агар йўқ бўлсанг, сени ғийбат қилади.

Ҳасадчи жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди.

Ҳасадчи куфрони неъмат қилувчидир ва қиёмат куни кечирилмайдиган шахсдир.

Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба" асаридан

@PSIXOLOGIYA_369
1.7K views14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-23 17:51:43 Алоқа энергияси!

— Бугун ўзингизни ҳаёт байрамига айлантиринг. Қувончли ҳис-туйғуларни қабул қилиб, биз энергия даражасини сезиларли даражада кўтарамиз ва бундай пайтларда биз кўп нарсага қодирмиз. Ўзингизни тез-тез эркаланг, ёрқин таассуротлар дозасини олинг.

— Бугун севги куни, яқинларингизга яқин бўлинг, қалбингизда бўлса, илиқлик беринг ва олинг.

— Агар кимдир сизнинг турмуш тарзингизни ёқтирмаса ёки ўзингизни ўзингиз ёқтирмасангиз, ҳеч кимга ёқишга уринманг.

@PSIXOLOGIYA_369
1.4K views14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-23 17:51:43
Катта пулларга очила олмаслик...

Блоклар - бу болаликдан сингдирилган негатив этиқодлардир. Улар бутун ҳаёт давомида онг остимизга чуқур жойлашиб олдилар.
Aйнан улар бизнинг барча ҳаракатларимизни бошқариб, пул маблағларимизни ортишига йўл қўймайдилар.
Ҳозирги кунда кенг тарқалган негатив эътиқодлар:

Узоқ ва машаққатли меҳнатдан сўмггина муваффақиятга эришиш мумкин.

Пул - яхшилик келтирмайди. Пул одамни бузади.

Ишим, менинг ягона даромадим. Даромад топишимнинг бошқа усули йўқ.

Катта пулларга эга бўлиш учун Биз ўзимизнинг мана шундай негатив эътиқодларимиздан қутулишимиз лозим.

@PSIXOLOGIYA_369
1.5K views14:51
Ochish/sharhlash