Get Mystery Box with random crypto!

​ Аёлни вазифаларидан бири  эрини аурасини  (энергиясини) тоза | Psixologiya

​ Аёлни вазифаларидан бири  эрини аурасини  (энергиясини) тозалаш

  Биз биламиз биз аёллар энергия манбаи эканимизни.
Ёнимиздаги эркак эса доим биздан энергия олиб, яшашади.

Яъни  Эркак аёлдан энергия олади.
Аёлни энергиясисиз эркак яшай олмайди.

  Аёлни энергияси қанча баланд бўлса, аураси қанча тоза бўлса ёнидаги эркак шунчалик хар томонлама ривожланган бўлади.

  Хар тонгда хар битта аёлга бир кунга етадиган даражада яратувчидан энергия тақсимланади.

  Энди сизга савол.

Нега халигача сизни эрингиз ривожланмаяпти?

Нега халигача у сизга хиёнат қилишда давом этаяпти?

  Чунки сиз энергияни тўғри тақсимлай олмаяпсиз .

Бир кунлик энергиянгизни ўзингизни онгингиз ривожланишига қаратмасдан, ўзингиздаги энергияларни умуман сиз учун кераксиз бўлган нарсаларга сарфлайсиз.

Масалан:
Кимнидир танқид қилишга
Нолишга
Муҳокама қилишга
Маслаҳат беришга
Сериални кейинги қисмида нима бўларкин деб тинимсиз ўйлашга,
Қўшнингизни кеча бошқалар билан тортишганига

Бу рўйхатни жуда узоқ давом эттирсак бўлади.

  Натижада эса ўзингизга энергия қолмайди.

Сиздан энергия ололмаган эркак эса бошқа жойдан энергия қидиришни бошлайди. Чунки эркакка аёл энергияси ҳаводек зарур ҳисобланади.

Аёлни асосий вазифаларидан бири эса:
ўзидаги тоза энергияни кўпайтириб, ўзини ва ёнидаги эркакни аурасини тозалаб биргаликда ривожлантириб бориши ҳисобланади.

Сиз бир кунлик энергиянгизни қандай тақсимлар экансиз?

@PSIXOLOGIYA_369