Get Mystery Box with random crypto!

Аёл оламни тебратар

Telegram kanalining logotibi ayololamm — Аёл оламни тебратар А
Telegram kanalining logotibi ayololamm — Аёл оламни тебратар
Kanal manzili: @ayololamm
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.15K
Kanalning ta’rifi

👩🏻Аёл билан гузал бу олам!
💸Админ @Solnishko91
💸Админ @Nicole290788
🍽 Retseptlar
💅 Go'zallik sirlari
📝 Xikoyalar
🏡 Ro'zg'or maktabi
❤️ Nozik mavzu
🎁 Tabriklar
#Report
#Liavechann

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 230

2022-08-30 07:36:27 Зарнигор эса эртаси кун доктор кабулига боришга карор килганди. Эртаси кун Санжар ишга кетгач кайнонасидан рухсат олиб докторга борди. Текширувлар хомиладор эканини тасдиклади. Шу пайт телефони жиринглади.
Санжар учрашиб гаплашиб олишини айтди. Уйдан ташкарида гаплашиб олайлик дегани бошкача тушунди.
Учрашу жойига келган Зарнигор хаяжонини зурга босиб афицант бошлаган алохида хонага кирди. У ерда эри уни кузида ёш б.н кутиб турарди.

Зарнигор эрини бу ахволда куриб нима булди экан деб уйлаб унинг ёнига бормокчи эди. Санжар уни рупарасидаги стулга имлади.
Бир оздан сунг Санжар бор хакикатни айтиб берди.
Бу ёги узингга хавола. Ман сани ортик бахтингни ушлаб туролмайман. Мани кечир деб урнидан туриб чикиб кетди.
Зарнигор ахир ман дедию, туш деб уйлагани хакикат эканини энди англади. Нега кайнотасини унга караши бошкача булганидан шуни фахмламади. Уйига кандай келганини билмай хам колди. Нима киламан энди. Кандай яшайман ахир. Бу ерда кололмасам, ота уйимга кандай юз б.н бораман. Ахир вакт утгани сайн хаммаси ойдинлашади-ку. У чора кидира бошлади. Эндигина орзусига етдим деганда бундай кургулик бошига тушиб турибди.
Зарнигор хонасида канча утирди билмайди. Кайнонасини чакиригидан узига келди. Секин ташкарига чикди. Кайнотаси хам ишдан келиб сурида утирарди. У Сардор акани юзига биринчи марта тик бокти. Сардор ака галати ахволга тушиб кузларини олиб кочди. Чунки келинини биринчи марта шундай ахволда куриши эдида.
Ёнидан ифлос деб утиб кетди. Сардор ака янада ажабланди.
Кечки овкатни тайёрлаб булиб ювиниб чиккан Зарнигор хонасига кириб кетди. Бундай шармандаликни кутариб юриш у у.н жуда огир эди. Кечки сукунатни Зарнигорни чинкириги бутун махаллани тутди. У ховлида аланга б.б ёнарди. Афсус уни хеч ким асраб кололмади. Шармандачиликдан кутулиш у.н огир гунохга йул куйганди.
Тиббий экпертлар хулосасига кура Зарнигор хомиладорлиги аник булди. Санжар ниманидир тушунди. Бор хакикатни оиласига, тергов олиб бораётганларга айтди. Сабаб нимада эканини тушунишди. Лекин боланинг отаси ким шу жумбоглигича колди.
Лекин хеч канча вакт утмай Сардор ака келинини тушида курар доим Зарнигор уни бугар, гохо каттик, азобли чинкиригидан чучиб уйгониб кетарди. Бора-бора ухлашдан куркиб хам колди. Вакт утиб уни рухий кассаллар шифохонасига ёткизишди. Доим келинидан кечирим сурар, холи жуда ачинарли холатга тушиб колганди. Хаммасидан хабардор булган оиласи ундан буткул воз кечишган эди.

Азизлар ман бу хикоя б.н хеч кимни онгини захарламокчи эмасман. Хар ким уз каричи б.н улчайди. Кимдир ибрат олар кимдир бошкача тушунар. Хулоса сиз азизлардан.

Тамом...

Камолиддин ижодидан.
634 views04:36
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:36:27 Кайнота ва келин.

Санжар доктор кабулидан кандай чикди узи хам билмасди. Докторнинг сизда кучли инфекция бор. Буни даволашга медицина ожизлик килади. Факат Аллох мужизасини кутишингиз м.н. Биз сизга ёрдам бера олмаймиз. Сиз фарзанд куролмайсиз. Шулар хаёлидан утар. Дунёни унутганди. Туртилиб-суртилиб кетиб борарди. Энди нима булади. Эл юрт олдида нима деган одамман энди. Айникса аёли Зарнигорга, унинг оиласига кандай юз б.н карайман. Ахир неча бор уни тугмасликда айблаб, камситиб к.к булса дуппослаган кунлари хам булган. Зарнигорни тили кисик б.б юрган доим. Санжар шу хаёллар б.н уйига кандай кириб келганини билмай хам колди. Остонада Зарнигорни ширин табассум б.н берган саломи Санжарни узига келтирди. Узини унглаб алик олдида, чарчаганини бахона килиб уз хонасига кириб кетди. Кечги овкатга хам чикмади. Буни Саида хола бошкача тушунди. Болам бечора ишдан келганида фарзандлари югириб чикишса чарчок нималигини билмаси бечора болам. Бекорга кайфияти тушкун эмас. Ё кучада бола етаклаб кетаётган одамни курган ё яна билмадим. Зарнигорага еб куйгудек каради. 6йилдан бери келинини тугмасликда айблайди. Курсатмаган доктори, табиби яна бошкалар хаммаси келинингиз сог. Озрок сабр килинглар дейишади. Ё углингиз хам бир текширувдан утсин дейишса. Саидахола хаммани еб куйгудек караб углим сог касал булса шу келин касал, бошкасини олиб берсам уйимни набирага тулгизиб ташлайди деб уришиб ташлайди. Зарнигор бундай сузларга аллакачон куникиб кетган.
Хар сафар Саида опа эри Сардор ака б.н ёлгиз утиришганда келинини хайдаб юборишини айтса Сардор ака келинини ёнини олар, охирги пайтларда у келинига бошкачарок б.б колганди. Буни Зарнигор хам сезиб юрар, бировга огиз очолмас, шундок хам кил устида турган оиласи бузилиб кетишидан куркарди.
Ёлгиз утиришган махал Сардор ака келинига еб куйгудек карар, бунга дош беролмаган келин урнидан туриб кетарди.
Санжар докторга борганини, ташхиси хакида Зарнигорга айтсамми йукми. Уни хам бахтсиз килишим мумкин эмас деб уйларди. Лекин уни йукотиб куйишдан куркиб хеч нима демасликка карор килди. Хаммасини вакт хукмига топширди.
Бу ёкда эса Зарнигор оиладаги муаммоларни кандай хал этиш хакида уйлар, кайнотасини бундай б.б колиши унинг у.н энг дахшатли эди.

Санжарни узгариб колгани Саида холага ёкмади. Чунки Санжар аёлини урушмай куйди, хурматини жойига куйиб еру кукка ишонмай куйганди. Саида хола ишдан келган углига келинини ёмонлар, Санжар эса аввалгидай ойиси томон эмас Зарнигорни кунглини огритмасликка харакат киларди. Сардор ака хам келинини ёнини оларди. Саида хола бундан баттар жазавага тушар, шундогам дарди купаярди гуё. Эртаси куни эса эркаклар ишдалигида Зарнигорга азобли нишлар санчирди.
Уша машум кун Санжар ишхонасида навбатчи эди. Зарнигор ширин уйкуда. Сардор акани уйкуси кочди. Аёлини ухлаганига ишонч хосил килиб, кулида хушидан кетказадиган дори сутилган даст румол б.н келини ётган уйига секингина кирди. Аксига олиб хаво иссиклиги сабаб эшикларни хам очик колдирган эди. Бориб келинини огзига беркитди даструмолчани. Уйкуда ётган Зарнигор хушидан кетди. Сардор ака шу тун уз максадига етди.
Эрталаб дахшат б.н уйгонган Зарнигор курган тушидан сесканиб кетди. Ахволини куриб тушимми ё унгимми, англолмай колди. Ховлиларни супуриб юрганида кайнотаси эшикка чикди. Хеч нарса булмагандай утиб кетди. Зарнигор енгил тин олди. У туш курганига ишонганди.
Сардор ака энди углини навбатчилик кунини интизор кутар, Зарнигор уша кунлари галати кайфиятда уйгонарди.
Орадан бир неча ой утиб Зарнигор узидаги узгаришларга хайрон буларди. Унда хомиладорлик аломатлари пайдо була бошлаганди. Буни аник билмасдан эрига айтмасликка карор килди. Санжар эса аёлини алдаётгани сабаб, уни деб умри утаётгани у.н аёлидан минг хижолатда виждон азоби кийнарди. Булди эрта хаммасини Зарнигорга айтаман. У хам фарзандли б.б бахтли яшашга хакли. Кандай йул тутса хам уни кайтармайман.

Давоми бор...
662 views04:36
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:24:55
ВИТАМИНЛИ КАКТЕЛНИ ДИЕТОЛОГ ГУЛИДАН ОЛИБ 1 ОЙДА 10 КГ ОЗДИМ СИЗГА ХАМ ТАВСИЯ ЭТАМАН !!!

Бел, қорин, бўкса, оёқ-қўллардаги ЁҒЛАРДАН бутунлай халос бўлиб қайта семиртирмасликка кафолат берамиз

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ СЕРТИФИКАТГА ЭГА!
ЭМИЗАДИГАН ва ХОМИЛАДОРЛАРГА ХАМ МУМКИН
ЯНА ҚАЙТА СЕМИРМАСЛИККА КАФОЛАТ БЕРАМИЗ
КУЧЛИ ËГ ЭРИТУВЧИ ХАММАНИ ОЗДИРАДИ

#ДИҚҚАТ БУ ЁЛҒОН РЕКЛАМАМАС

ДИЕТОЛОГ

@NL_Gul
+998900093609

МАХСУЛОТИМИЗ КУРИШ

https://telegram.me/+MEkoO_5nq3w5M2Qy
582 views04:24
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:24:51
@Chinniuz va @Chinniuz_home da
HALOL BO'LIB TO'LASH

Endilikda Oshxonangiz va mexmonxonangiz uchun kerakli buyumlarni bizdan xarid qiling va halol bo'lib to'lang. Yoki katta chegirma bilan naqd pulga oling

Ovoragarchliksiz
Jarimalarsiz
Plastik karta va pasport
Islom shariati buyicha

O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish bepul

Uydan chiqmagan xolatda online buyurtma bering

Kanalimiz
https://t.me/chinniuz
https://t.me/chinniuz_home

#ID35
577 views04:24
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:23:50
ВААААУУУУ КИЗЛА КАРЕЛА АСАЛ КУМУШ ТАКИНЧОЛАР КЭПТИ

АРЗОН НАРХДА СИФАТИ БОМБА

ИТАЛЯ ТУРКИЯ МАХСУЛОТЛАРИ СИФАТГА ЖАВОБ

БУНАКА ТАКИНЧОЛАНИ ХИЧ КАЙСИ КАНАЛДАН ТОПОМИСЛА БИТТА КОРИЛА АНИК ЧИКИБ КЕТОМИ КОЛАСЛА


https://t.me/+9acHS-k8Hq1mMDcy
https://t.me/+9acHS-k8Hq1mMDcy

#ID03
296 views04:23
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:18:27
... Бир ойда 35 кг оздиради...
Кунига....1 кгдан оздиради....

корин
бикин
сонлар..... кун сайин озиб

90.60.90 коматли болиб коласиз... бор йуги кунига 2 дона...

Батафсил
8.6K views16:18
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:43:46
Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Хафтанинг боши душанба кунингиз мазмунли ўтсин!
1.4K views04:43
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:31:08 Мурод ака зарда билан дарвозани тақиллата бошлади. Орадан бир-икки дақиқа ўтиб, ўрта ёшлардаги, кенг елкали бир эркак дарвозани очди.
— Келинглар, хуш кепсизлар!. дея Мурод акага қўл чўзди у. Хизмат?
— Ўғлим Аҳмаджонни шуерда дейишганди, деди Мурод ака ясама тавозе билан.
— Ие, сиз ҳали Аҳмаджоннинг отасимисиз? эркак кутилмаганда Мурод аканинг қўлидан олиб бошқатдан сўраша кетди. Қаранга, илгари кўришмаган эканмизда!. Қани, ичкарига!.
— Йўқ, Аҳмаднинг ўзини чақириб бера қолинг! Шошиб турибмиз.
— Ие, ака, шошиб қаерга борасизлар? Ўғлингиз ичкарида. Ҳозир тандирни пешлаб бўлишсин, бет-қўлини ювиб…
— Нимани пешлашсин?
Тандирни?.
— Ҳа, тандирни…
Уй эгаси аввал ҳайрон бўлиб, Мурод аканинг кўзларига боқди. Кейин нимадир эсига тушгандек кулиб юборди.
— Тўғри, сиз билмайсиз. Аҳмаджон дадамга айтманг деб илтимос қилганди.
— Нимани илтимос қилганди? ҳамон ҳеч нарсага тушунмай эркакни саволга тутди Мурод ака.
— Менга шогирд тушганини. Тандирчиман. Бир-иккита болаларга қўшилиб кеп қолди. Синаб кўрсам, жуда пухтага ўхшади. Шогирдликка олиб қўя қолгандим…
— Шогирд? Қанақа шогирд?. Мендан бемаслаҳата?.
— Ахир, бола илтимос қилгандан кейин қандай йўқ дейман, ака?.
— Унда Қўқонда пул кўтариб юргани-чи?. Бунга нима дейсиз?
— Э, ака, майда-чуйдага мен ўзим жўнатгандим. Болада, ололмай қайтиб кепти…
— Хўп, бунисиям майли. Лекин… Пахтадан қочиб сизникига келиши…
— Ака, хавотир олманг, ўзим ҳам уришдим. Ҳеч қачон бундай қилмасликка сўз берди…
— Майликуя, уй эгасига шубҳа билан тикилиб давом этди Мурод ака. Аммо сиз кап-катта одамсиз. Боланинг гапи билан бизга бир оғиз айтмаганингиз ғалати бўптида!.
— Менга қаранг, ака, деди бироз жаҳли чиқиб уй эгаси, Мен ҳунармандман. Айтмаган бўлсам, демак, ҳаммаси яхшиликка. Болангизни эзиб ишлатаётганим йўқ, ҳунар ўрганяпти. Қўлидан иш кеп қолса, ҳиммат қилсангиз битта тўн кийдирарсизда! Шунгаям ота гўри қозихонами?.
Шу гаплардан сўнг Мурод ака сал ўзига келгандек, кўзлари очилгандек бўлди. Тандирчи тўғри айтяпти. Бу жуда катта гап. Кўчада ёмон болаларга қўшилиб кўча чангитгандан шу яхшику!.
Бу орада Аҳмад чиқиб келди.
— Ўғлим, қучоғини очди Мурод ака. Нега менга шу пайтгача тандирчиликни ўрганяпман деб бир оғиз айтмадинг? Айтсанг, устозингни ўзим рози қилардимку!. Нега айтмадинга?.
Аҳмад дадасининг қучоғидан чиқдида, сал нарида турган Шоғуломга маъноли кўз қисиб қўйди.
— Сизга сюрприз қилмоқчийдим, дада!..
— Ҳе сюрпризингам бор бўлсин!. Жоним халқумимга келдику!. Қани, уста, ана энди уйингизга кириб бир ўтирамиз… Сизга айтадиган гапларим бор. Қани бошланг!.
— Марҳамат, марҳамат!. Жоним билан!. Қани, ичкарига марҳамат қилсинлар!.
Мурод ака устани рози қилиб бўлгач, ўғлини ёнига олиб уйга қайтди. Остонада уларни Раҳбарой кутиб турган экан.
— Вой, дадаси, пул топилди! кулди у ота-бола ҳовлига қадам қўйиши ҳамоно.
— Ие, қаерда экан?
— Ўлсин!. Шолчанинг тагига яшириб қўйгандим. Кейин эсимга тушиб қолди…
— Қарая, Мурод ака ҳам хотинининг кулгисига жўр бўлди. Сўнг бирдан ўғлига ўгирилди.
— Аҳмаджон, хонангда янги магнитофон кўргандай бўлдим. Қачон олдинг?
Аҳмад кулимсираб бош эгди.
— У меникимас, дада! Ўртоғимники. Эшитиб туришга олгандим…
Мурод ака чуқур оҳ тортиб секин ичкарига кириб кетди… Лекин шу кеча сира уйқуси келмади. Юраги ҳаприқиб-ҳаприқиб, ўрнидан туриб кетаверди.
Бу ҳаётдан мамнунликнинг, шукроналикнинг яна бир белгиси эди.

Тамом...
1.1K views04:31
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:31:08 Йўқ, бу ишни шундай қолдиролмайди. Қаердан бўлмасин, Аҳмадни топади. Балки ҳаммаси қуруқ гапдир…
Аксига олгандек,еттинчи синфларни чўл тарафга опкетиб қолишганди. Мана шу нарса Мурод акага ёмон таъсир қилди. Нимаям қилсин? Кечгача кутишга мажбур. То Аҳмад пахтадан келмагунча кутишдан бўлак чораси йўқ…

Кеч кирди. Хотини Раҳбарой ҳам бир чойшаб кўсакни орқалаганча ҳовлига кириб келди…
Кўрдики, эрининг авзойи бузуқ. Мурод ака камдан-кам ҳолларда бу тахлит тумшайиб ўтирарди.
— Сизга нима бўлди, дадаси? эҳтиёткорлик билан сўради эридан.
— Аҳмад қани? ўрнидан турдида, хотинига ўдағайлай бошлади Мурод ака. Қани дедим Аҳмадинг?!
— Вой, мен қаердан билай? Ҳозиргина машиналарини кўргандим. Ҳамма синфдошлари келдику аллақачон!
— Ўғлингчи?... Пул жойида йўқ. Сен айтган ерда йўқ. Қани пуллар? Ў…
— Вой, Худойим, нимага йўқ бўлади? Чойнакни қарадингизми ўзи?
— Э, чойнак тугул, кўрпаларгача ағдар-тўнтар қип ташладим. Йўқ, билдингми, йўқ!... Тўхта, анави магнитофон қаердан келдиа? Нимага шу кунгача мен билмайман?...
Раҳбарой бош эгди.
— Кечиринг, дадаси, Аҳмад илтимос…
— Айтманг дадамга дегандирда, шундайми?... Ҳаа, сен ёлғиз фарзанд деб талтайтириб юборгансан уни! Мана оқибати. Мўмин чўлоқ ҳам кўрибди. Аҳмадинг Қўқонда қўлига бир даста пулни чангаллаганча дайдиб юрганмиш. Ўз кўзи билан кўрибди. Хўш, энди нима қиласан? Аниқ биламанки, пулларниям ўша ҳароми олган… Қани ўзи?
Мурод ака овозининг борича қичқириб ҳовлини асабий айлана бошлади. Яхшики, тобора кучайиб бораётган шамол унинг овозини босиб турарди…
— Оббо, Худо урди! дея Раҳбарой сўрининг бир четига чўкиб олиб бошини чангаллаган кўйи зорланди. — Наҳотки, биттаю битта боламиз ўғирлик йўлига кирган бўлса?... Ҳой дадаси, бақираверманг! Қўшнилар эшитса нима дейди?... Қўйинг, келар, йўқолиб кетмас! Уйда ётиғи билан суриштирарсиз!...
— Йўқ, деди Мурод ака, Мен ҳозироқ синфдошларининг биронтасидан суриштираман. Ернинг тагидан бўлсаям топиб келаман у ярамасни…
Аҳмаднинг энг яқин дўсти Шоғулом исмли бола эди. Мурод ака қўшни болалардан суриштириб ҳеч нарса аниқлай олмагач, ўша боланинг уйига чопди…
У маҳалланинг нариги бошида яшарди. То етиб боргунча ёмғир бошланди…
— Аҳмад қани? Шоғулом дарвозадан ўтиб улгурмай, сўроққа тутди Мурод ака. Ўртоғинг қаерда?...
Шоғулом негадир бошини эгди. Кап-катта эркакнинг важоҳатини кўриб қўрқиб кетди, шекилли.
— Нега индамайсан, ўғлим? боланинг ҳолатини пайқаб, Мурод ака иложи борича ўзини босиб, мулойим оҳангда сўрашга ўтди. Бугун биргамидиларинг?
— Ҳа, биргайдик.
— Пахтага бордингми сен?
— Бордим.
— Аҳмадчи?
— У… Тушгача пахта тердида, кейин…
— Нима кейин?...
— Қочиб кетди.
— Нима?... Нега қочади?
— Билмадим… Зарур ишларим бор деганди.
— Йў-ўқ, бола, сен мендан ниманидир яширяпсан… Менга қара, жоним чиқиб кетай деяпти. Айтақолгин ростини!... Жон ўғлим, айтақол!... Аҳмад ўғирлик қиляптиа, тўғрими? Ўғирлик қилиб юрибди-а?...
Шоғулом ялт этиб Мурод акага тикилди.
— Ҳечамда!.
— Яна алдаяпсана!.
— Алдаганим йўқ, билдингизми, алдаганим йўқ!. Аҳмад ўғри эмас…
— Унда ким? Нега мендан ҳақиқатни яширяпсан бўлмаса?.
Шоғулом бир муддат ўйланиб турди-да, кўча томонга юрди.
— Амаки, юринг, ўғлингизнинг олдига обораман!.
— Ҳаа, сен хумпарлар!. бирдан жонланиб унинг ортидан эргашди Мурод ака. Сенларда бир гап бор. Билиб қўй, агар иккалангам шерик бўлиб бир балони бошлаб юрган бўлсанг, икковингниям терингни шилволаман. Ота-онанггаям қараб ўтирмайман…
Шоғулом қоронғи кўча бўйлаб индамай кетиб борарди. Ўмғир устидаги кўйлакни ивитиб юборганига ҳам эътибор қилмасди…
Шу кўйи улар нариги қишлоққача сукут сақлаб боришди. Фақат Мурод ака гоҳи-гоҳида уф тортиб қўярди холос.
— Манави дарвозани тақиллатинг, амаки!. деди Шоғулом қишлоққа кираверишдаги уйлардан бирининг рўпарасига келишгач. Аҳмад шуерда бўлиши керак…
— Шунақами?

Давоми бор...
982 views04:31
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:31:07 ЎҒРИ. (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Куз. Олтинқўрғон кўчаларида бошқаерларда бўлгани каби деярли одам зоти кўринмайди. Фақат кекса кампирлар ҳар-ҳар бурчакда тўпланиб олишиб, алланималарнидир ўзларича куйиб-пишиб маслаҳат қилишади, кимларнидир ора-сирада қарғаб ҳам қўйишади.
Мурод ака ариқ бўйидаги қўшни кампирларга салом берган бўлдида, уйи томон юрди. Мактабда ўқитувчилик қилиш ҳам қийин. Айниқса, пахта пайтида эзиб юборади одамни. Даланинг у бошидан бу бошига бориб келавериб, бебош ўқувчиларга қичқиравериб толиқасан.
Ҳая, хотини: Мен пахтадан келгунча гўшт опкелиб қўйинг, деб тайинлаганди.
— Уфф, шу аҳволда қассобга чопарканманда! ўзича тўнғиллаб ичкарига кирди у. Кошкийди бу қассоб ярамаслар вақтида очса дўконини…
Мурод ака қўлидаги жилдини секин токчага қўйдида, хотини айтган пулни олиш учун нариги токчага териб қўйилган чойнаклардан бирининг қопқоғини очди.
— Ие, шу чойнакда дегандику!... Ҳеч эси жойида турмас эканда бу хотиннинг!
Жаҳли чиқиб, қолган чойнакларни ҳам очиб чиқди. Биронтасида пул йўқ…
Қизиқ… Қаерда экан?...
Энди навбат кўрпалар қатига етди. Чунки хотин киши пул қўйса, фақат кўрпа қатига ё чойнакка яширади…
Афсуски, кўрпаларни бир-бир титкилаб чиққан бўлсада, пулни топа олмади.
— Ў Аҳмад ўғлим қурғур билмай олганмикан? Мурод аканинг миясига бирдан шу хаёл келди. Ўзи бу ярамас кейинги кунларда ўзгариб қолганди. Тез-тез кечалари йўқолиб қоладимией, ярим кечаси кириб келадимией!.. Қаерда юрганини бировга айтмайди… Ҳаа, ўша олган. Ўшандан бошқа ҳеч ким бу уйга кирмайди…
Мурод ака ҳар эҳтимолга қарши Аҳмаднинг хонасига кирди. Анчадан бери қадам қўймаган экан. Дераза ёнидаги стол устида яп-янги магнитофон пайдо бўлибди. Ие, буни қайси пулга олди у ярамас?...
Ҳаво сал айниб турганди. Бирдан шамол туриб дераза шарақлаб очилди. Мурод ака шоша-пиша бориб деразани ёпдию, жонҳолатда кўчага чопди.
— Ҳали шошмай турсин, бу боланинг адабини бераман!... Мендан яширгани учун онасиям улушини олади…
У хаёл билан бўлиб маҳалла гузарига қандайетиб келганини пайқамай қолибди. Пахта мавсуми бўлгани билан гузар тўла одам. Чойхоначи Мўмин чўлоқнинг қўли қўлига тегмайди. Лекин ўйлаганидек, қассобхона берк.
— Оббо, бошидаги дўппини олиб тиззасига урди Мурод ака, Энди нима қиламан?... На гўшт бор, на пул бор. Очиқ бўлсаку, занғардан қарзга бўлсаям олиб кетаверардим…
— Ҳой, Муродвой! қичқирган одам Мўмин чўлоқ эди. Мурод ака зарда билан чойхона тарафга ўгирилди.
— Нима дейсиз?
— Э, буёққа келмайсизми! Чойнинг зўридан дамлаб бераман. Ҳақиқий хитойликларники. Келинг, бир пиёла чой ичиб дам олинг!..
— Э, чойинг бошингда қолсин, чўлоқ! дея Мурод ака ғудрана-ғудрана сўрилардан бирига бориб ўтирди.
— Мана бу бошқа гап! Мўмин чўлоқ елкасидаги сочиққа қўлини арта-арта, унинг рўпарасига чўкди.
— Хафа бўлмангу, аммо бир гапни сизга айтиб қўймасам бўлмайди, дея сўз бошлади у бир чойнак чойни Мурод аканинг олдига қўйгач.
— Нимани айтасиз?
— Анави… Ўғлингиз Аҳмад тўғрисида.
Мурод ака беихтиёр ҳушёр тортди.
— Аҳмадга нима қипти?
— У мабодо тижорат-пижорат қилмаяптими?
— Йўқ, нимайди?
— Кеча денг, Қўқонга боргандим. Бир маҳал қарасам, автобус бекатида бир бола қўлида бир даста пул ушлаганча автобусга чиқяпти. Қарадим. Автобус ўзимизники. Менам орқасидан чиқдим. Ҳалиги болани топиб мундай разм солдим. Вей, Аҳмад экан. Мени кўрдию, шартта тескари ўгирилиб олди. Ҳаа, дедим ўзимча. Бу болада бир гап бор… Менга қаранг, ҳар қалай, ўқитувчининг боласи. Тағин ўғри-пўғриларга қўшилиб…
Бу гапларни эшитгунча, Мурод аканинг тер чиқмаган жойи қолмаганди. Ҳалиги пул воқеаси бир бўлди-ю, буниси бир бўлди…
Чойни ҳам унутиб даст ўрнидан турди. Мўмин чўлоқ ҳай-ҳайлаганча қолаверди…

Давоми бор...
1.0K views04:31
Ochish/sharhlash