Get Mystery Box with random crypto!

Аёл оламни тебратар

Telegram kanalining logotibi ayololamm — Аёл оламни тебратар А
Telegram kanalining logotibi ayololamm — Аёл оламни тебратар
Kanal manzili: @ayololamm
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.15K
Kanalning ta’rifi

👩🏻Аёл билан гузал бу олам!
💸Админ @Solnishko91
💸Админ @Nicole290788
🍽 Retseptlar
💅 Go'zallik sirlari
📝 Xikoyalar
🏡 Ro'zg'or maktabi
❤️ Nozik mavzu
🎁 Tabriklar
#Report
#Liavechann

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 222

2022-09-10 07:47:09 - Бўлди қилинг! Қайнона энсаси қотганини билдириб, қошларини чимирди. Мадинабону қани? Чақиринг, олдимга кирсин! Майсарахон индамай қизини олиб чиқди.
- Ассалому алайкум, бувижон.
Йиғидан кўзлари шишинқираб, қизариб-бўғриқиб кетган Мадина бувисини кўриб, ўпкаси тўлганча ўзини унинг қучоғига отди.
- Ваалайкум салом, бувинг ўргулсин. Тузукмисан, она қизим. Пошшо қизим, парча қизим, тилло қизим. Мадина бувиси эркалагани сари батарроқ хўрлиги келиб, йиғлаб юборди.
- Нега йиғлайсан, Бону қизим, Ой қизим? Ким хафа қилди сени?
- Менга қара, бувинг қоқиндиқ, сен шу арзимас гапларга кўз ёши қилиб, енгилиб ўтирибсанми, ойпарчам? Эҳ-ҳе, ҳали ҳаётда не-не синовлар, машшаққату паст-баландлар бор, қизим. Катта аянгни бу оқарган сочлари, ажин тушган юзлари не-не кунларга гувоҳ бўлмади, дейсан. Сочимдаги оқ толалар, юзимдаги чизиқлар, ҳаётимда учраган ҳар бир синовларнинг муҳри, хотираси, тасаддуқ бўлай. Сен бўлсанг дарровдан кўз ёши қилиб ўтирибсана?. Сенга айтгандимку, ошиқни ёр қилдинг, кўз ёшни дарё қилдинг, деган гап бор. Ёқтирган йигитинг билан турмуш қуришни, у билан бирга ҳаёт шавқ-завқини, ўнқир-чўнқирини бирга татишни ихтиёр этдингми, энди бу йўлдаги бор аламу ситамларга, синову машаққатларга тек туришинг керак, болам. Яшашнинг мақсад-моҳияти ҳам шунда. Қани, бундоқ қўлинггга қарачи, беш бармоғинг ҳам баравар эканми? Мадина секингина бувисининг қучоғидан сирғалиб, қўлларига қарадида, ерга қараган куйи бошини қимирлатди.
- Ана, кўрдингми, одамзод ҳам худди шундай. Худойим ҳар бир бандасини ўзига лойиғигача ақлу тафаккур берган, фаҳму фаросат берган. Кимларгадир, илм, ақл, заковат бергану давлат бермаган. Яна бировга мол-дунё, бойлик бергану фаҳму фаросатдан қисган. Яна кимнидир фарзанддан, бошқа бировни соғликдан, кимнидир бахтдан кам қилган. Одамлар билан бирга яшаганингдан кейин, уларнинг камчилигини, заифлигини тўғри қабул қилиш керак, оппоғим. Энди, сенга қайнона бўлмиш ҳақида кўп эшитганман. Қайнона сўзини эшитиб, Майсарахоннинг кўзлари катта-катта очилди. У Зулфия сатангни иккинчи марта остонасидан киргизмаслика аҳд қилганди. Башарти, қайнонаси улар билан қуда бўлишни хохладими, Майсарахон ҳеч нарса қилолмайди. Чунки, ҳали Зиёда аянинг фарзандлари хонадонида онанинг битта гапи иккита бўлмаган. Бироз бойликпарасат, дунёга ўчроқ. Аммо ўзи хўп яхши аёл. Онасини жуда яхши танирдим, андишали, покдомон хотин эди, раҳматли. Зулфияхонлар етимликда ўсди, ҳамма тўкин-сочин яшаган пайтда улар бурда нонни аранг топиб ейишди. Жўжабирдай саккиз бола бир онасининг фаррошлик қилби топган пулига кун кўришарди, у замонлар ҳозиргидек косибу ҳунармандларга шароит йўқ эди, қизим. Манучеҳр акангни бувиси- менинг ўртоғим, бекитиқча уйида бир нималар тикиб, бозорга опчиқиб сотарди. Неча марта мелисалар ушлаб, бояқишнинг нарсаларини қайтариб бермаган. Ана шундай қийинчиликда ўсгани учунми, Зулфияхон пулга меҳрини кўпроқ бериб қўйдида. Шунинг учун болам, йиғига зўр бермай ўзинг ҳал қил, бир қарорга кел. Ёш бола эмассан, яқинда йигирмага тўласан. Оқ-қорани, яхши-ёмонни ажрата оласан, ҳаёт сеники, эртага сен улар билан бир хонадонда яшайсан. Бизга сен бахтли, хотиржам бўлиб, борган жойингда тошдай жилмас бўлсанг бўлгани. Уларни ойда, йилда бир маърака-мавридларда кўрмасак, кўрмаймиз ҳам. Шунинг учун ой қизим, яхшилаб ўйлаб кўр. Ўша йигитга, эртага турмушнинг мушти оғирлик қилганида жуфтинг сенга суянч бўлишига, ҳар қандай мушкулот қаршисида сени қўллаб қувватлашига ишонасанми? Аввал шуни аниқлаб ол. Биз эса, сенинг жавобингни кутамиз. Бувисининг меҳр билан айтган гаплари, мулойимлик тагидаги танбеҳидан ўзига тегишли хулосага келган, Мадина маъюсгина жилмайиб, Зиёда аяни икки юзидан ўпиб қўйди:
- Катта аяжон, ман Манучеҳр акам билан яна бир марта гаплашиб олай, ундан кейин жавобимни айтаман, майлими? Ая боши билан тасдиқ маъносини бергач, қиз одоб билан аяси ва бувисини холи қолдирди.

Давоми бор...
1.1K views04:47
Ochish/sharhlash
2022-09-10 07:47:08 Сабрли бўл, келинчак!

Майсарахон қизини сўроқлаб келган совчиларни унча хушламай қабул қилди. Одатий салом-алигу ҳол сўрашлардан кейин, совчиларнинг башанг кийиниб, бармоқлари бўйнию қулоқларини тиллага ўраб юборган аёл беписандлик билан тўрт томонга кўз ташлаб, таманно билан гап бошлади:
- Эндиии, оповси, қизингизнинг ишқи ўғлимга тушиб қопти. Бу боланинг ақли нимага ҳам етарди, шу қиздан бошқаси керак эмас, деб оёқ тираб олганда... Шунга уйингизга келиб ўтирибмизда, энди. Иззат-нафси камситилган Майсарахоннинг жаҳли чиқиб, қошлари пир-пир учдию, ҳарқалай меҳмоннинг ҳурмати тишини тишига қўйиб жавоб берди:
- Болаларга қўйиб берсангиз нималарни хоҳламайди?! Сиз ўғлингизга тушунтиринг, мен буёқдан қизнинг танобини тортайин. Бўлди, масала ҳал. Бунинг учун овора бўлиб келиб ўтиришингиз шарт эмас эди.
- Йўқ, оповси, сиз айтган гапларни айтиб бўлдикда. Натижа чиқмади. Манучеҳримга гап кор қилмади. Қизингиздан бошқага уйланмасмиш. Ҳатто ўзимни ўлдираман ҳам деди, астоғфуруллоҳ. Энди оповси, гапни кўпайтирмай нон ушатсак. Мен тўйни тезроқ ўтказиб товарга кетишим керак. Сатанг совчининг бу гапи Майсарахоннинг дамиқиб турган жаҳлининг отилиб кетишига асос бўлди:
- Сиз бизни ким деб ўйлаяпсиз?! Мен турмуш ўртоғимдан сўроқсиз бир иш қилмайман! Бизнинг оиламизда расм-русум бошқача! Сиз бунақанги дангалчилигингизни ўз уйингизда қиласиз, хўпми?! Қани омин, оллоҳу акбар. Мени узатадиган қизим йўқ. Ўз уйимга келиб, мени ерга урадиганлар билан асло қуда-анда тутинмайман! Майсарахон гап тамом, ана дарвоза дегандек, жаҳл билан юзига фотиҳа тортиб, дастурхон четини қайтариб қўйди. Башанг совчи, ҳа, савил деб лабини буриб, хайр-маъзурни ҳам нася қилганча кўчага йўналди, унга ҳамроҳлик қилган аёллар эса, узрхоҳлик билан Майсарахонга омонлик тилаб чиқишди. Меҳмонлар дарвозага етар-етмас, Майсарахон қизининг хонасига чопиб, уни қарғашга тушди:
- Қиз ўлгур, нималар қилиб юрибсана?! Ана севиб қолган йигитингникидан совчи ҳам келди. Ўзи бир ори йўқ бозорчию, савлатига ўламанми?! Биласанми, ўша ошиғингнинг онаси сени нималар деб ерга урди, мен қизингизни келин қилмоқчи эмасман. Аммо уни ишқи ўғлимга тушибди, шунинг учун ўғлим қизингизга уйланадиган бўлиб турибди деди. Ўл бу кунингдан! Сени кимлар келин қилмайдиа?! Шу ҳуснинг, шу туришингда манаман деган ақлли, одобли йигитлар сенга зор юрган бир пайтда, қаердаги бир бозорчининг ўғли билан топишдингми?! Кошкийди ўша чайқовчилар қадрингга етганида ҳам майли, дердим. Вой дод, қиз ўстириб шунга муносиб кўрилдимми?!. Майсарахон алам ва жаҳлдан уёқдан буёққа юрар, тинмай ўзини, қизини қарғар, ҳозиргина уйидан чиқиб кетган Зулфия сатангни беордан олиб, шармандага, чайқовчидан тортиб шаллақига ўхшатар, азбаройи иззат нафси қаттиқ оғриганидан қизининг сочларини юлишга шай эди. Яхшиям, ҳовлида қайнонаси Зиёда аянинг овози эшитилиб, аёл югургилаб ташқарига чиқди:
- Ассалому алайкум, аяжон. Тузукмисиз, яхши келяпсизми?
- Ваалайкум салом, шукр мен дурустман. Ўзларинг тинч ўтирибсизларми? Қани, меҳмонларинг келмадими? Жамшиджонни юборган экансиз, кеча шомда катта ая, эртага уйимизга ўтаркансиз, аям айтдилар. Меҳмон келишармиш, деганига келаётган жойим эди, қизим. Қайнонасининг бу гапидан тўлиб турган Майсарахон, йиғлаб юбордию, қўли билан оғзини тўсиб, аяни ичкарига таклиф қилди.
- Вой ўлмасам, тинчликми, келин?! Гапирсангизчи бундоқ, юрагимни чиқариб юбормасдан.
- Келиб кетишди... Майсарахон хиққиллаганча, аранг гапирганди, аянинг жаҳли чиқди:
- Э, бўлдие, бундоқ тушунтириброқ гапирингда, одамни кўп диққат қилмасдан. Нима бўлди?!
- Қизингизни ёқтиргани Зулфия сатангни ўғли экан ая. Совчи бўлиб келганми ё бошқа мақсадда келганми, хуллас бизни, Мадинани обдон ерга урди. Мени жаҳлим чиқиб, уни ҳайдаб юбордим. Аяжон, мен шу ниятда қиз ўстирганмидим?! Бўлган воқеани оқизмай-томизмай қайнонасига гапириб берган Майсарахон, хўрсиниб-хўрсиниб йиғлай бошлади.

Давоми бор...
1.1K views04:47
Ochish/sharhlash
2022-09-09 19:23:51
Хайрли кеч
Азизларим Тунингиз зохирлар тунидан бўлсин
Аллоҳга омонатсизлар

"ЭСТАФЕТА"  Ўзингиздан бошқага етказинг!

  Астағфируллоҳ     Субхааналлоҳ  Алхамдулиллаҳ  Ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Оллоҳу Акбар.    
Лаа илааҳа иллаллоҳ
Астағфируллаҳа ва атубу илайҳ  .

  Аллаҳумма солли ъалаа Мухаммадив-ва ъалаа али Мухаммад     Субхааналлаҳи   ва бихамдиҳи адада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳи   .

  Лаа хавла валаа қуввата илла биллаҳи Субханаллоҳи ва бихамдиҳи,   субхааналлоҳил адиим  .

   Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир   .

  СИЗ БУ ЗИКРЛАРНИ ҚАНЧА ОДАМЛАРГА  ЖЎНАТСАНГИЗ, ЎҚИГАН САРИ СИЗГА САВОБ ЁЗИЛАДИ! 
Ин Шаа Аллаҳ

Яхши дам олинг
Азиз ИНСОНИМ
Эртагача ХАЙР
1.7K views16:23
Ochish/sharhlash
2022-09-09 08:05:17
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
1.6K views05:05
Ochish/sharhlash
2022-09-09 07:57:00 НЕВАРАЛАРГА.


Уйингизни бозор қилган.
Кўп гапириб безор қилган.
Бир пас ухлашга зор қилган.
Неваралар омон бўлсин!

Тасбехни узиб қўйса ҳам.
Китобга чизиб қўйса ҳам.
Соатни бузиб қўйса ҳам.
Неваралар омон бўлсин!

Севингансиз туғилганда.
Ўғлингиз ота бўлганда.
Уйингизни тўлдирганда.
Неваралар омон бўлсин!

Қовурдоқда сандиқ тўлган.
Бош оёқ сарпо кийдирган.
Қудаларни хўп ийдирган.
Неваралар омон бўлсин

Қизларники меҳмон бир кун
Ўғилники бирга кун, тун.
Шулар билан бағриз бутун.
Неваралар омон бўлсин!

Қизникини уришолмайсиз.
Олдида гап айтолмайсиз.
"Тегма!, "Олма!" деёлмайсиз.
Неваралар омон бўлсин!

Уйдагига бақир, чақир.
Суркалиб келар қурмағур.
"Собственний"да ахир.
Неваралар омон бўлсин!

Сакраса юрак шувиллар.
Гапирса бошинг ғувиллар.
Йўқ бўлса уйинг ҳувиллар.
Неваралар омон бўлсин!

Уқалайди оёғингиз.
Синар идиш, товоғингиз.
Сололмайсиз қовоғингиз.
Неваралар омон бўлсин!

Овқат вақти минғилласа.
Косасини нари сурса.
Бир туширгинг келар роса.
Неваралар омон бўлсин!

Емаганин едирасиз.
Кийимини кийдирасиз.
Улар билан овунасиз.
Неваралар омон бўлсин!

Ёрдамчингиз, дастёрингиз.
Ҳам кўзингиз, қулоғингиз.
Ҳам ҳассангиз, оёгингиз.
Неваралар омон бўлсин!

Ҳар нарсангиз топиб берган.
Пульт, кўзойнак қайда, билган.
Тасбеҳингиз ўйнаб юрган.
Неваралар омон бўлсин!

Билар телефонлар кодини.
Нафақангизнинг вақтини.
Пул турадиган қутини.
Неваралар омон бўлсин!

Дўконларга етаклайсиз.
Эшилиб пул сарфлайсиз.
Шулар билан шод яшайсиз.
Неваралар омон бўлсин!

Қон босимини оширган.
Қорни очганда шоширган.
Сабр косасин тоширган.
Неваралар омон бўлсин.

Додаларга " валерианка".
Яхши доридир юракка.
"Асал", "Попук", Тойчоқ", "Така".
Неваралар омон бўлсин!

Тўполони кетса ошиб.
Кетгинг келар қочиб, қочиб.
Кечирасан бағринг очиб.
Неваралар омон бўлсин!

Отасидан қутилгансиз.
Боласига тутилгансиз.
Энди доим биргадирсиз.
Неваралар омон бўлсин!

Бўйгинанг тез чўзилгурлар.
Уйингга буғдой тўлгурлар.
Маккага имом бўлгурлар
Неваралар омон бўлсин!

Бир кун сизни эслаб юрар.
Қуръон ўқиб, ёдлаб турар.
Руҳингизни шодлаб турар.
Неваралар омон бўлсин!

Орқамизда қолсин бари.
Олдимизда юрсин бари.
Кўз қувончи, дил мадори.
Неваралар омон бўлсин.

Аллоҳимнинг раҳматлари.
Бизга берган неъматлари.
Уй безаги, зийнатлари.
Неваралар омон бўлсин!

Қизлар бўлишсин иболи.
Иффатли, шарму ҳаёли.
Қория, илмли, вафоли.
Неваралар омон бўлсин.

Ўғиллар Қори бўлишсин.
Ватаннинг ори бўлишсин.
Йигитнинг нори бўлишсин
Неваралар омон бўлсин!
Муҳими- зўр ИНСОН бўлсин!
2.0K views04:57
Ochish/sharhlash
2022-09-09 07:56:59
Тол тагида жим суриб хаёл...

Ерга урса кўкка сапчиган,
Тулпор миниб сомон янчиган,
Товонига тикон санчилган,
Тол тагида жим суриб хаёл,
Болалигин эслайди бир чол.

- Тўйимга, - деб тўйлиқ олганин,
- Уйимга, - деб эшик олганин,
- Ўғлимга - деб бешик олганин,
Тол тагида жим суриб хаёл,
Чақмоқ даврин эслайди бир чол.

Ўндан ошди ўғил - қизлари,
Уй тўлдирди набиралари,
Буви бўлди севган дилбари,
Тол тагида жим суриб хаёл,
Хуш дамларин эслайди бир чол.

Оқ сут берган она меҳрини,
Дуо қилган ота меҳрини,
Оға - ини, жигар меҳрини,
Тол тагида жим суриб хаёл,
Қўмсаб - қўмсаб эслайди бир чол.

Гўзал эди дўстлар давраси,
Ширин энди ҳатто ғалваси,
Тарозининг бўш бир палласи,
Тол тагида жим суриб хаёл,
Дўстларини эслайди бир чол.

Шундай экан инсон тақдири,
Ўтиб кетди бир зумда бари,
Ёнида йўқ бугун кампири,
Тол тагида жим суриб хаёл,
Кампирини эслайди бир чол.


Беги ДЎСТ.
1.3K views04:56
Ochish/sharhlash
2022-09-08 08:17:40
YAXNA MOXITO | ISSIQ KUNDA CHANQOQBOSDI ICHIMLIK


Uy sharoitda ozinggizni va yaqinlaringgizni hursand qiling

Videoda hammasi oson va tez orgatilgan
211 views05:17
Ochish/sharhlash
2022-09-08 08:17:39
DIQQAT ISHGA TAKLIF
ERSAG' KARPARATSIYASINI ENG QULAY ZUR IMKONYATLARI...
KATALOG UZGARMAYDI
HAR OY TAVAR OLMAYSIZ
SIZ SOTUVCHI BULMAYSIZ
HAR OY TUPLAGAN BALIZ VA % KUYIB KETMAYDI.AZO BULIW TEKIN...
OYLIKLAR NAQT BERILADI
BONUS PULLARIGA EGA BULASIZ...
SHOSHILING
Chunki bu faqat bizda!!!!
O'zbekistonda bugungi kundagi eng muvaffaqiyatli iwga taklif qilaman.
O'zbekistonda endigina faoliyat boshlagan bo'lsa-da ko'plab natijalar ko'rsatishga ulgurdi.
Faqat jiddiy iwlayman deydigonlar yoziwsin.
212 views05:17
Ochish/sharhlash
2022-09-08 08:14:31
OILA AZOLARINGGIZNI PAZANDALIGINGGIZNI KORSATIB HAYRON QOLDIRING


ANTIQA SOMSA PERASHKILAR BIKISH SIRLARI

Video darsliklar orqali hammasni tez va oson organib oling

187 views05:14
Ochish/sharhlash
2022-09-08 07:50:59
ХАЙРЛИ ТОНГ

Дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиз эканлигини биласизми?
Қачонки ҳаётга табассум билан боқсангиз, у ҳам сизга кулиб боқади...

Бошланган янги кун беморлар дардига шифо, кексаларга роҳат, оилангизга бахт, хонадонингизга файз, танингизга саломатлик, дилингизга қувончу шодлик олиб келсин....
255 views04:50
Ochish/sharhlash