Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев энергия ресурсларидан самарали фойда | Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сўнгги беш йилда юртимизда электр энергияси истеъмоли 20 фоизга, жумладан, аҳоли томонидан сарфланиши 31 фоизга ошган. Бу кўрсаткич йилига 6 фоиздан ўсиб бормоқда.

Шу боис энергия ишлаб чиқариш изчил ривожлантирилмоқда, бунга қўшимча сув, қуёш, шамол энергетикаси станциялари барпо этилмоқда. Шу билан бирга, электр энергияси ва табиий газ сарфини ҳисоблаш тизими ҳам тартибга келтирилди.

Эндиги муҳим вазифа — бу неъматни қадрлаб, тежаб, ўз ўрнида фойдаланиш. Тақдимотда мутасаддилар бу борадаги таклифларни баён этди.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site