Get Mystery Box with random crypto!

Термиз шаҳри ва Термиз тумани ҳокимларига биринчи ўринбосар та | Surxondaryo viloyati hokimligi

Термиз шаҳри ва Термиз тумани ҳокимларига биринчи ўринбосар тайинланди

Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Бўриев Акмал Авазович Термиз шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Бўриев 1981 йил Бойсун туманида туғилган. 2003 йилда Тошкент Ахборот технологиялар университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – менежмент.

Ангор тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Тағоев Мухиддин Сайфидинович Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Тағоев 1983 йил Бойсун туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси солиқ академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – солиқлар ва солиққа тортиш.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site