Get Mystery Box with random crypto!

Asaka_Ziyo

Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo A
Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo
Kanal manzili: @asaka_ziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 46.06K
Kanalning ta’rifi

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир.

(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2024-03-13 18:17:02 Оли-Имрон сураси 92-оятдан бошланади.

{ لَن تَنَالُوا۟ ٱلۡبِرَّ حَتَّىٰ تُنفِقُوا۟ مِمَّا تُحِبُّونَۚ وَمَا تُنفِقُوا۟ مِن شَیۡءࣲ فَإِنَّ ٱللَّهَ بِهِۦ عَلِیمࣱ }


Абдулбосит қори



⊱•••┈•••❁•⊰✿✿⊱•❁••┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
24.9K viewsAbdulloh, 15:17
Ochish/sharhlash
2024-03-13 18:03:13
14-Март куни учун
Саҳарлик ва Ифторлик вақтлари

:   :


“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир” Ар-Рохман 60


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
27.5K viewsAbdulloh, 15:03
Ochish/sharhlash
2024-03-13 16:46:19 Аёлларга маслаҳатлар

Овқат ҳиди келиб турган кийим, пиёз ёки саримсоқ ҳиди, таралмаган ва бетартиб сочлар билан умр йўлдошингиз қаршисига чиқманг.

Уйидан руҳсатисиз чиқманг, уйига беруҳсат кимсани қўйманг ва жуфтингдан сўрамасдан нафл рўза тутманг.

Фарзандларингиз қаршисида бир-бирингиз билан гап талашманг. Тарбияга оид масала бўладими ёки ижтимоий-маиший муаммоларми, ҳаммасини ўзаро хонангизда ҳал қилиб олинг.

Жуфтингизни жаҳли чиққан пайтда у билан гап талашманг ва аксинча, сукут қилиб бўлса ҳам уни тинчлантиришга ҳаракат қилинг.

У қилишга ожиз бўлган нарсаларини талаб қилишдан эҳтиёт бўлинг.

Қўли очиқ инсон бўлмасада уни бунда айбламанг. Зиқналигини бошқа йўллар билан “даволанг”, масалан, яхши ҳислатларини эътироф қилинг, ёки ўтган сафар сизга либос ҳарид қилаётганида нақадар саҳийлик қилганини таъкидланг.

Эрингиз уйдан ташқарида сизданда гўзалроғи борлигини ҳатто ўйлаб ҳам ўтирмаслигига ҳаракат қилинг.

Умр йўлдошингиз учун айнан унинг севимли бўлган нарсалари билан зийнатлан, фақатгина ўзингиз яхши кўрадиган нарсалар билангина эмас.

Умр йўлдошингизнинг яхши ҳислатларини мақтанг ва буни гапираётиб уялманг.

Сизнинг ҳаққингга дуо қилишини сўранг.

Ишдан келишига ноодатий тушлик билан хурсанд қилинг.

Фарзандлар чарчаб келган завжингизни олдида шовқин солмасликлари учун қизиқарли бирон бир машғулот билан уларни чалғитишни ўрганинг.

Сокинликни таъминлаш учун ёқимли атмосфера яратинг. Балки бунда сизга ёқимли ифорлар қўл келар ;)

Муаммоларни ишдан келиши билан айтманг. Овқатланиб бўлиб, бироз ҳордиқ чиқаргандан сўнг бафуржа гаплашиб олишигиз мумкин.

Унинг сирларини билишга ҳаракат қилманг ва ҳар бир қилган ишига аралашаверманг.

Жуфтингиз билан бирга таом тановул қилишга ҳаракат қилинг ва “Мен тўқман” дейишдан узоқ туринг.

Сирларингизни кимса билмасин. Иккингизни орангиздаги орангизда қолсин
.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
26.5K viewsAbdulloh, 13:46
Ochish/sharhlash
2024-03-13 15:09:19 Бугун ифторлик вакти.

:

┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅
Расулуллоҳ ﷺ ифторлик (оғиз очиш)да бундай дуо қилардилар:

ذَهَبَ الظَّمَأُ وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ وَثَبَتَ الْأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللهُ

Ўқилиши: Заҳабаз зомау вабталлатил ъурууқ ва сабатал ажру, ИншаАллоҳ.

Маъноси: Чанқоқ кетди, томирлар намланди, савоб ҳосил бўлди, иншаАллоҳ
.



Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
26.6K viewsAbdulloh, 12:09
Ochish/sharhlash
2024-03-13 14:42:35 ​​Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.

Имом Муслим ривояти
.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
27.8K viewsAbdulloh, 11:42
Ochish/sharhlash
2024-03-13 11:50:51 САДАҚАнинг 63 та ФОЙДАСИ

1) Садақа – жаннат эшикларидан биридир.
2) Садақа – солиҳ амалларнинг энг афзали. 
3) Садақа Қиёмат куни ўз соҳибига соябон бўлади.
4) Садақа қабр иссиғини пасайтиради.
5) Садақа – маййитга қилинадиган энг яхши ва энг фойдали ҳадядир. Аллоҳ таоло уни кўпайтириб беради. 
6) Садақа нафсни поклайди.
7) Садақа Қиёмат кунидаги қўрқинчдан омонлик беради.
8) Садақа гуноҳларга каффорат бўлади.
9) Садақа – ўлим олди хотимани гўзал қилади.
10) Садақа хурсандчиликка сабаб бўлади.
11) Садақа қилувчи – одамларнинг энг яхшисидир.
12) Садақа соҳибига жуда ҳам кўп ва беқиёс буюк яхшиликлар ва жуда ҳам улкан савоблар ваъда қилинган.
13) Садақа қилиш – тақводорларнинг сифатларидандир. 
14) Садақа – саховатнинг белгисидир.
15) Садақа – дуо қабул бўлишига сабабдир.
16) Садақа – ташвишнинг аришига сабабдир.
17) Садақа балони қайтаради.
18) Садақа умрни узайтиради. 
19) Садақа – дардга даво, касалликка шифо, энг фойдали муолажадир.
20) Садақа ўт тушишидан, сувда чўкишдан, ўғри уришидан ва ёмон ўлимдан асрайди.
21) Садақанинг савоби – нақд, гарчи у ҳайвон-паррандаларга қилинса ҳам.
22) Садақанинг афзали – очга таом беришдир.
23) Садақа қилувчи киши одамлар меҳрини қозонади.
24) Садақа – садақа қилувчининг мол-давлатини кўпайтиради. 
25) Садақа ризқ зиёда бўлишига сабаб бўлади.
26) Садақа қилган кишини одамлар яхши кўришларига сабаб бўлади.
27) Садақа нусратга сабаб бўлади.
28) Садақа ишида қатнашганлар савобга шерик бўладилар.
29) Садақа – бало ва қазолардан ҳимоя қилади.
30) Садақа ўз эгасини ёмон ўлимдан асрайди.
31) Садақа берган билан мол-дунё камайиб қолмайди.
32) Садақа берадиган одамнинг молига фаришталар барака тилаб дуо қиладилар.
33) Садақа Парвардигорнинг ғазабини ўчиради.
34) Садақа – садақа берувчининг шайтонлар устидан ғалабасидир.
35) Садақа Қиёмат кунида бу дунёда бой берилган нарсаларга афсус қилдирмайди.
36) Садақа – ғам-андуҳдан холи этгувчидир.
37) Садақа Қиёмат куни тўсиқ бўлиб, ҳимоя қилиб, садақа қилувчини дўзахдан тўсади.
38) Садақа қалбнинг қаттиқлигини юмшатади.
39) Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзининг жилосидир.
40) Садақа қилинган маййитга ҳам, садақа қилган одамга ҳам Аллоҳ таоло савобларини кўпайтириб беради.
41) Садақа – ёмонликларни даф этиш учун сабабдир.
42) Садақа фаришталарнинг дуосига сабаб бўлади.
43) Садақа савобларни кўпайтиради.
44) Садақа – қайғудан асрагувчидир.
45) Садақа – қабр оловини сўндиргувчидир.
46) Садақа – ҳасанотларни ўн ҳиссага кўпайтиргувчидир.
47) Садақа бу дунёдаги 70 хил ёмонлик эшикларини ёпади.
48) Садақа – соҳибини қабр азоби ва оловдан озод этгувчидир.
49) Садақа – садақа берувчининг қувончига сабабчидир.
50) Садақа хато ва гуноҳларни ўчиради.
51) Садақа вафотингиздан кейин ҳам ажр-савобингизни кўпайтириб туради.
52) Садақа қилувчи Аллоҳ таолога яқин бўлиб, Ўзининг меҳрига сазовор бўлади.
53) Узр сабабли тутолмай қолган фарз қилинган рўзани ҳам садақа билан кафорат этилади. 
54) Садақа Рамазон ойида тутилган рўзани мукаммал қилиб беради.
55) Садақа қилаётганингизда маблағларингизни йўқотаётган бўлмайсиз, балки уни бошқа пайт учун ўзингизга жўнатаётган бўласиз.
56) Садақа – сахий ва ҳимматли ишлардан ва эзгу аломатлардан биридир.  
57) Садақа – дуонинг ижобат бўлишига сабабчидир.
58) Садақа қилувчиларни Ўзининг гўзал мукофотлари ила сийлайди. 
59) Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзини ёруғ қилади.  
60) Садақа – садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
61) Садақа – садақа берувчининг обрў ва ҳурматини сақлайди.
62) Садақа берадиган хонадонга Худои таолонинг раҳмати ёғилади.
63) Садақа берадиган одамга файзу илоҳий, хайр-барака берилади.

Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималарида ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадиси шарифларида

Устоз уламои киромларимиз айтадилар: 
“Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қилинг!"
Чунки...
"САДАҚА – РАДДИ БАЛО"


⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
31.0K viewsAbdulloh, 08:50
Ochish/sharhlash
2024-03-13 10:02:54 Шаҳобиддин домла
Рамазон сухбати
Мр3
06:32 дақиқа

@Asaka_Ziyo канали учун
25.1K viewsAbdulloh, 07:02
Ochish/sharhlash
2024-03-13 07:00:31
Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади

Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам сизга тан беради;

Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг;

Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз;

Ўз ҳаётингизни ўзгаларникига солиштирманг, чунки у ўз ҳаётингиздир;

Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди;

Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми?

Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир;

Сиз кимни мукаммал дея оласиз? Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бор;

Якунига етган манзиллар аслида сиз учун бошланиши бўлиши мумкин
!

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
27.5K viewsAbdulloh, 04:00
Ochish/sharhlash
2024-03-13 06:01:16 Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади

Ривоятларда келишича,
Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга:
“Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.

Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги:
“Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.

Агар кийимини кийса, кийим:
“Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.

Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали:
“Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.

Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш:
“Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.

Агар таҳорат олса, сув:
“Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди.

Агар намоз ўқиш учун турса, уй:
“Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.

Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан
.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
31.2K viewsAbdulloh, 03:01
Ochish/sharhlash
2024-03-13 03:00:44
#Хайрли_тонг

Оғиз ёпиш вақти:
:

Сахарликни қилиб оғизни ёпамиз.

Энди БОМДОДни хам ўқиб олсак нур устига аъло нур бўлади. Намоз уйқудан афзалдир!



Жаннат йўлига Бомдод намози бекатидан чиқаётганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин.


⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
29.3K viewsAbdulloh, 00:00
Ochish/sharhlash