Get Mystery Box with random crypto!

Asaka_Ziyo

Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo A
Telegram kanalining logotibi asaka_ziyo — Asaka_Ziyo
Kanal manzili: @asaka_ziyo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 46.06K
Kanalning ta’rifi

Садоқатли дўстларни маҳкам ушланг. Уларнинг даврасини тарк этманг. Зеро, улар фаровонликда безак, тангликда эса тиргакдир.

(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2024-03-15 06:17:05 Нажотга_шошилинг!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини равон қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин. 
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат килгин…

Табрикка эмас,
хайрга, офиятга, дуога, ижобатга, саловотга, ажрга тўла жума сизники бўлсин..!

8600 0604 8009 6792

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Asaka_Ziyo/7353
28.5K viewsAbdulloh, 03:17
Ochish/sharhlash
2024-03-15 02:53:22
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
«ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН
!

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
56.6K viewsAbdulloh, 23:53
Ochish/sharhlash
2024-03-14 20:37:48
​​ #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.

(Асака тумани учун )

Ҳижрий 1445 йил 05-Рамазон
Мелодий 2024 йил 15-Март
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
Субх 05:05:
Бомдод 05:45,
Пешин 12:50;
Аср 16:45:
Шом 18:25:
Хуфтон 20:15:

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).
⊱•┈•••❁•⊰✿ ✿⊱•❁••┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
34.4K viewsAbdulloh, 17:37
Ochish/sharhlash
2024-03-14 18:17:31 Нисо сураси 25-оятдан бошланади.

Абдулбосит қори



⊱•••┈•••❁•⊰✿✿⊱•❁••┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
28.9K viewsAbdulloh, 15:17
Ochish/sharhlash
2024-03-14 18:02:24
15-Март куни учун
Саҳарлик ва Ифторлик вақтлари

:   :


“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир” Ар-Рохман 60

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
31.5K viewsAbdulloh, 15:02
Ochish/sharhlash
2024-03-14 16:02:26
Бугун ифторлик вақти
         
            :

#ДУО_ВАҚТИ

Парвардигорим, гуноҳларимиз сабабли биздан юз ўгирмагин. Парвардигорим, Ўзинг бизга раҳм эт, Сенгина бизга раҳм қилувчисан!
Аллоҳим, қилган амалларимиздан рози бўл!...
Аллоҳим, Бизни камчиликларимиз сабабли жазолама, гуноҳларимизни афв эт ва озгина амалларимизни даргоҳингда қабул қил!...
Сен қандай яхши ҳожа ва қандай яхши ёрдамчисан...
Сендан ўзга маъбудимиз йўқ, Сенгагина дуо қиламиз! Сендан ўзга парвардигоримиз йўқ, фақат Сендан умидвормиз!



⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Asaka_Ziyo
15.8K viewsAbdulloh, edited  13:02
Ochish/sharhlash
2024-03-14 15:09:34 ​​Муҳаммад (с.а.в)нинг замонавий илмда исботини топган 10 та одатлари

Муқаддас Ислом дини анъаналарига кўра, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Яратганнинг ҳабиби, севгилиси, яратилган бутун инсониятнинг ва бошқа махлуқотнинг ҳар тарафлама энг юксагидир.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг одатлари, айтган сўзлари ва етказган хабарларига асрлар оша мусулмон халқлари томонидан турмуш тарзининг муҳим қоидалари, намунаси сифатида амал қилиб келинмоқда. 

Бу амаллар инсонларга нафақат маънавий-ахлоқий, шунингдек жисмоний наф келтирмоқдаки, уларнинг соғлик ва саломатлигимиздаги ўрни халқаро илм аҳли, замонамизнинг етук олимлари томонидан ҳайрат билан эътироф этилмоқда. Қуйида эътиборингизга Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг илм-фан эътироф этган 10 та фазилат ва одатларини баён қиламиз.

Эрта турмоқлик:

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) эрта ётиб, азонда, Бомдод намози вақтида уйғонишни одат қилганлар. Бугунги илм ҳам эрта туриш кун ва ҳаётнинг самарали ўтишини, бу инсонни руҳий ва жисмоний саломатлигига фойдали эканини эътироф этди. 
Ҳар куни 15 дақиқа олдин уйғониш ҳам бир ойда анча-мунча фойдали иш билан машғул бўлиш учун замин яратади.

Камроқ емоқлик:

"Одам фарзандлари орасида ўз ошқозонини тўлдиришдан ҳам ёмонроқ одат йўқ. Одам болаларининг тирик қолишлари учун бир неча бўлак озуқа кифоя қилади. Ўз таомининг учдан бири, ичимлигининг учдан бири ва олаётган нафасининг учдан бирига ҳам қаноат қилса бўлади." (Имом Термизий ривояти) 

Кам таом истеъмол қилиш касаллик ва бетобликдан халос бўлишнинг энг яхши йўл эканлиги Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) томонидан кўп айтилган ва бунга амал қилинган. Бу қараш эса яқинда ҳам илм томонидан исботланган. Хусусан япониялик олимлар узоқ яшаш учун жуда тўйиб овқатланмаслик, тўйганлик даражаси 80 фоиздан ошмаслигини айтишади.

Секин овқатланмоқлик:

Бугунги илм инсон миясига тўйганлиги ҳақида хабар овқатлангач 20 дақиқадан сўнг келишини айтади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳам шошмасдан овқатланишни одат қилганлар. Бу эса танага овқатни яхши ҳазм қилиш, камроқ таом истеъмол қилиб, ортиқча бадҳазмликларнинг олдини олишга хизмат қилган. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу одатни бошқаларга ҳам кўп маротаба тавсия қилганлар.

Таомни бошқаларга ҳам илинмоқлик

Бу одат фазилатларнинг энг гўзали экани, шубҳасиздир. "Якка-ёлғиз эмас, жам бўлиб, биргаликда овқатланишни одат қилинг." (Имом Термизий) 

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) барчани таомни бошқаларга ҳам илинишга чақирганлар. Бугунги илмнинг эътироф этишича, қўни-қўшни ва атрофдагиларга таом улашмоқлик инсонни тушкунлик ҳолатидан фориғ қилар, оилавий ҳамда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлар экан. Айниқса, ота-оналарнинг фарзандлари билан бир дастурхон атрофида ўтириб овқатланиши жуда фойдали тарбия воситаси экан.

Сувни кам-кам ичмоқлик:

"Туя мисоли сувнинг борини бир ҳўплашда ичманг. Сувни шошмасдан, 2-3 қултумда ичинг. Сувни ичишдан аввал бисмиллоҳ деб, ичаётган чоғингизда Аллоҳга шукур қилинг. Сувни ичиб бўлгач, Алҳамдулиллаҳ дейишга одатланинг." (Имом Термизий ривояти) 
Бугунги илмнинг айтишича, бир вақтнинг ёки қисқа вақт ичида кўп сув ичиш танада бош оғриғи, қон босими мувозанатининг бузилиши, бош айланишини келтириб чиқаради. Шу сабабли, сувни шошмасдан ва кам-кам ичишга одатланинг.

Анор истеъмол қилмоқлик:

"Анор ва унинг пўстлоғи овқат ҳазм қилишни яхшилайди." (Абу Нуайм ривояти) 
Анорнинг фойдали хусусиятлари Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг тавсияларидан сўнг бир неча асрлар ўтиб илмда ҳам исботини топди. Бир муддат аввал замона олимлари анорни сайёрамиздаги энг фойдали мева дея эътироф этишди. Айниқса, юрак фаолиятида унинг нафи жуда кўп.

Анор таркибида 15 турдаги аминокислота учрайди ва шундан 5 таси бошқа жойда учрамайдиган аминокислоталар ҳисобланади. Шунингдек ушбу мева К, C, Б9 ва Б6 витаминларига ҳамда калий, асал, марганетс ва фосфор минералларига жуда бой


⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
17.8K viewsAbdulloh, 12:09
Ochish/sharhlash
2024-03-14 09:54:55 Шаҳобиддин домла
Рамазон сухбати
Мр3
05:52 дақиқа

@Asaka_Ziyo канали учун
20.1K viewsAbdulloh, 06:54
Ochish/sharhlash
2024-03-14 06:56:31 #Рамазонда_четлашиш_вожиб бўлган мункарлар.

— Рамазоннинг кундузида чекишдан чекиниб, уни ташламоғингиз азмингизнинг кучлилигига далилдир. Нима учун ундан кечаю кундузда бутунлай воз кечмайсиз?!

— Лағв нарсаларни эшитмоқдан ўзингизни сақланг. Чунки у дилни бузади, камғайратлик ва овсарликни ундиради.

— Рамазон ойини сериаллар, филмлар, ўйинлар ва арзимас нарсаларни томоша қилишга асирликдан қутулмоққа бир фурсат қилиб олинг.

— Ўзингизни кўп кулиш ва ҳазиллашишдан узоқ қилинг. Чунки бу иккиси қалби қаттиқлик ва Аллоҳнинг зикридан ғафлатни пайдо қилади.

— Бекорчи, ёмон кимсалар билан ҳамсуҳбат бўлманг, акс ҳолда уларга ўхшаб қоласиз.

— Ердаги маконларнинг энг ёмони бозорлардир. Ҳожатсиз у ерларда бўлишдан ўзингизни сақланг.

— Бегона аёллар билан алоқа боғлаш ва улар билан хилватда бўлиш зарар, фасод ва оммавий азобнинг энг катта сабабларидан. Бундан сақланинг!

— Тил сабабли бўладиган мункарлардан ўзингизни асранг. Чунки улар рўзанинг савобини жуда камайтириб юборади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қайси рўзадорки, ёлғон гапни, унга амални, жаҳлни тарк қилмаса, таому шаробини ташламоғида Аллоҳга кераклилиги йўқ».
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo.
22.2K viewsAbdulloh, edited  03:56
Ochish/sharhlash
2024-03-14 02:40:31
"Сиз саҳарлик қилиш учун ўз хоҳишим билан турдим деб гумон қилмоқдамисиз?!
Аллоҳ сизни ғофиллар ва ухлаётганлар орасидан танлаб олиб уйғотди".

Оғиз ёпиш вақти:
:

Тутаётган Рўзаларингизни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
29.5K viewsAbdulloh, 23:40
Ochish/sharhlash